1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси);
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
9.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар;
10.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
11.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
12.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
13.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
14.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
15.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
16.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.01.00 Умумий масалалар;
17.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
18.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
19.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
20.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
21.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш;
22.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
3.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
1) 41-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектларининг ўзларига кўрсатилган хизматлар, шу жумладан берилган кредитлар юзасидан банклар ва бошқа молия ташкилотлари олдидаги шартнома мажбуриятларини тадбиркорлик таваккалчиликлари ҳамда бошқа тижорат таваккалчиликлари билан боғлиқ ҳолда бажармаганлиги банклар ва бошқа молия ташкилотлари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди»;
2) 661-модданинг биринчи қисмидаги «1852-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш)» деган сўзлар «180-моддасида (сохта банкротлик), 181-моддасида (банкротликни яшириш), 1852-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Кодекснинг 178 — 184, 185 — 1852, 189 — 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, ушбу Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
«183-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши органга ахборот тақдим этмаслик ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;
5) 223-модда иккинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўша ҳаракатлар:
а) чегарани ёриб ўтиш йўли билан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
г) чет элга чиқиши учун махсус келишув талаб қилинадиган мансабдор шахс томонидан;
д) Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқи белгиланган тартибда чекланган шахс томонидан содир этилган бўлса»;
6) саккизинчи бўлимдаги «анча миқдор», «анча миқдордаги зарар», «жуда кўп зарар», «жуда кўп миқдор», «кўп бўлмаган зарар», «кўп миқдор», «кўп миқдордаги зарар» атамаларининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Анча миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор»;
«Анча миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар»;
«Жуда кўп зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар»;
«Жуда кўп миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор»;
«Кўп бўлмаган зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар»;
«Кўп миқдор — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдор»;
«Кўп миқдордаги зарар — энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
«Жиноят кодексининг 167, 170, 172, 173-моддаларида назарда тутилган ва устав фондида давлат улуши бўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари фақат мазкур юридик шахс раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра қўзғатилади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
учинчи қисмидаги «энг кам иш ҳақининг беш бараваридан» деган сўзлар «энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади»;
2) қуйидаги мазмундаги 1764-модда билан тўлдирилсин:
«1764-модда. Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш
Ягона таниш белгилари билан жиҳозланмаган ёки белгиланган талаблар бузилган ҳолда жиҳозланган таксиларни йўлга чиқариш, —
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Белгиланган тартибда ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланган таксиларнинг ҳайдовчилари томонидан мазкур белгилардан қасддан фойдаланмаслик ёки улар шикастланганлигига қарамай йўловчиларни ташиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«178-модда. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши органга ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи органларга ахборот тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд уларга била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Монополияга қарши органнинг қоидабузарликни тугатиш тўғрисидаги, дастлабки ҳолатни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки ўз вақтида бажармаслик, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Акцияларни (улушларни) ва бошқа мулкий ҳуқуқларни олишда монополияга қарши талабларни бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
биринчи қисмининг диспозицияси «вақтинча ёки доимий пропискасиз» деган сўзлардан кейин «ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахсларнинг фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиши, худди шунингдек фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйиши»;
тўртинчи қисмининг диспозицияси «вақтинча ёки доимий пропискасиз» деган сўзлардан кейин «ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 245-модданинг биринчи қисми «1763» рақамидан кейин «1764» рақами билан тўлдирилсин;
Давлат ёнғин назорати органларига ушбу Кодекснинг 84, 124, 211-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Давлат ёнғин назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазо қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг тўрт бараваригача, мансабдор шахсларга эса — саккиз бараваригача миқдорда жарима солишга;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваригача миқдорда жарима солишга;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваригача миқдорда жарима солишга;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасалари ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваригача миқдорда жарима солишга»;
7) 258-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлар бошқармасининг бош санитария врачи ва унинг ўринбосарлари (санитария-эпидемиология станцияси бошлиғи ва катта эпидемиолог-врач)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 283-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар фуқаро ўзи содир этган ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирмаса ҳамда унга жойнинг ўзида солинадиган жариманинг миқдори энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан ошмаса, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан эса фақат ушбу Кодекс 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди»;
4-бандидаги «чегара ва ички қўшинларининг» деган сўзлар «ва чегара қўшинларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «1763, 1861, 198-моддаларида» деган сўзлар «1763-моддасида, 1764-моддасининг иккинчи қисмида, 1861, 198-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» бандидаги «126, 131, 135, 1351-моддаларида» деган сўзлар «126-моддасида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131, 135, 1351-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«б» бандидаги «чегара қўшинлари ва ички қўшинларнинг» деган сўзлар «ва чегара қўшинларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларидан ташқари) сақлаб туриш жойларига олиб бориш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 3-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар учун иқтисодий нормативларни ҳамда банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун молиявий ва касса операцияларини ўтказиш, бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш қоидаларини тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилишини кўриб чиқади»;
«Марказий банк банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олади, шунингдек банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, кредит бюролари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялайди.
Банкларни, кредит бюроларини рўйхатга олиш, банкларга, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга лицензиялар бериш Марказий банк томонидан белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқаришга лицензия бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ эвазига амалга оширилади. Берилган лицензиялар тўғрисидаги ахборот эълон қилиниши, шунингдек Марказий банкнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши керак ҳамда танишиб чиқиш учун очиқдир»;
тўртинчи қисмидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар «банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Микрокредит ташкилотлари, уларнинг филиаллари, шунингдек ломбардлар томонидан микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, белгиланган иқтисодий нормативлар бузилган тақдирда, Марказий банк:
микрокредит ташкилотидан устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан бир фоизгача жарима ундиришга;
ломбарддан белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ундиришга ҳақлидир.
Банкларга, микрокредит ташкилотларига, ломбардларга ва кредит бюроларига, шунингдек қимматли қоғозлар бланкалари ишлаб чиқарувчиларга нисбатан чоралар ҳамда санкциялар қўллаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар) 868-моддасининг иккинчи қисмидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларига» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин»;
«Назорат тартибида текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бир иш куни ичида амалга оширилади»;
4) 18-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин».
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги 719–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 10-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «монополияга қарши қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «монопол ҳолатни» деган сўзлар «устун мавқени» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1015-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Кўчмас мулкни, шу жумладан ер участкасини, қурилиши тугалланмаган объектларни, кўчмас мулкни узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқларини, ер участкасига нисбатан мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш риэлторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситаларини, интеллектуал фаолият натижаларига ва шахсийлаштириш воситаларига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Ушбу қисмда кўрсатилган мол-мулкни реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очиқ аукцион савдоларида амалга оширилади»;
тўртинчи қисмидаги «ва биржаларни» деган сўзлар «шунингдек риэлторлик ташкилотларини ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «биржалар томонидан» деган сўзлар «риэлторлик ташкилотлари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «биржа» деган сўз «риэлторлик ташкилоти ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267–II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда) 24-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«Товар белгиси эгасининг ҳаракатлари белгиланган тартибда инсофсиз рақобат факти деб топилган тақдирда, товар белгисига доир гувоҳнома унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан уч йил ичида тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин»;
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 15-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар]
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 167-модда; 2009 йил, № 4, 139-модда) 12-моддасининг иккинчи хатбошисидаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар]
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 20 июлда қабул қилинган «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги ЎРҚ–42-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 7, 372-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 56-моддасининг тўртинчи қисмидаги «монополияга қарши қаратилган қонун ҳужжатларида» деган сўзлар «рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ–163-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда) 39-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эмитент:
а) қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
б) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига:
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;
эмитентнинг йиллик ҳисоботини акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
эмитентнинг биринчи чорак, биринчи ярим йил ва тўққиз ой якунларига доир ҳисоботини ҳисобот ойидан кейинги бир ой ичида;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт».
22-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги 355–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 65-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 356–II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 66-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган «Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–29-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 155-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 32-моддаси.
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
24-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 4 январдаги 2 (5676)-сонида эълон қилинган.