1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.07.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни меҳнатининг муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
буйруғи
Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2461]
1. Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 14 май,
33-Б-сон
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 33-Б-сон буйруғига ИЛОВА
Ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Мазкур Қоидалар ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар ошхоналар, ресторанлар ҳамда бошқа корхоналар ва ишлаб чиқаришларда озиқ-овқат тайёрлаш ва аҳолига хизмат кўрсатувчи барча ташкилотларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар биноларни ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлашда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
6. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
61. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
111. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-2014 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
17. Ташкилотлар ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлишлари лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига жавобгардир.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
21. Ходимларни ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари хонадаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
23. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотларни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
25. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим.
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
28. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
29. Ходимлар Кимё ишлаб чиқариши ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1958, 2009 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 248-модда) ва Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи умумий касб ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1877, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 486-модда) мувофиқ якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.
6-§. Касбий танлов
30. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
31. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга эга бўлишлари лозим.
32. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналарда, шунингдек хавфи юқори бўлган ишларда банд бўлган ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
36. Ташкилот раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
39. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
41. Ташкилот хоналари ва иш ҳудудидаги ҳарорати, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
42. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
хоналарнинг ҳарорати, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
45. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
46. Ташкилотларда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
47. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиш чизмаси ташкилотларнинг кириш, чиқиш, иш участкалари ва цехларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
48. Ташкилотнинг ҳудуди кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоғи билан таъминланган бўлиши керак.
49. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
50. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан ва карнизлари эса музлардан тозалаб турилиши зарур.
51. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
52. Ташкилотларнинг ҳудуди ГОСТ 12.4.009-83 «Объектларни ҳимоялаш учун ёнғин техникаси. Асосий турлари. Жойлашиши ва хизмат кўрсатилиши» талабларига мос келувчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
53. Ташкилот ҳудуди ҳар куни тозаланадиган, шунингдек дезинсекция, дезинфекция ва дератизация қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши лозим.
54. Ҳовлидаги ҳожатхоналар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
55. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган бўлиши ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
56. Ходимлар учун алоҳида чекиш жойлари белгиланиб, махсус идишлар қўйилиши ва «Чекиш жойи» деган ёзув билан жиҳозланиши керак.
10-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
58. Ишлаб чиқариш биноларининг ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0294-11 «Иш жойидаги ҳаводаги зарарли моддаларнинг рухсат этилган миқдорининг гигиеник меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
59. Мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларининг нам хоналарида ҳамда иссиқ ўтказувчи полларида (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал берувчи асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
61. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
62. Дарвозалар баландлиги фойдаланилаётган транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан баланд бўлиши керак.
63. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки мартадан (баҳор ва кузда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари, топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак.
64. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаш жараёнлари вақтида ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
65. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
66. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
67. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
70. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
71. Ходимларнинг исиниши учун хоналардаги ҳарорат 22º С дан кам бўлмаслиги керак.
72. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
73. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-2014 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
74. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида жойлаштириш;
тебранишни камайтириш учун, унинг манбалари (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
75. Хоналарда шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибда ҳимоя қилувчи воситалардан ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
(13-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
76. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос келиши керак.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
77. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш оқова сувлари ташқи оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига етиб келгунга қадар зарарли моддалардан тозаланиши керак.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
78. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ва сув қувурлари бўлмаганда, махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
79. Ичимлик суви О`zDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига жавоб бериши керак.
80. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 °С дан 20 °С гача бўлиши керак.
81. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
82. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими бўлмаганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг бўлишига рухсат этилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
83. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
84. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
85. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар билан тўсиб қўймаслик керак.
86. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
87. Ёритиш воситалари кўзни қамаштиришидан сақлаш учун чоралар кўрилган бўлиши керак.
88. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
89. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
90. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
91. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
92. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
93. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
94. Ташкилотларда маиший ва овқатланиш хоналари ҳамда тиббий пунктлар бўлиши керак. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этилиши лозим.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
95. Кийим алмаштириш ва ювиниш хоналари, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони ташкилотнинг умумий контингент сони ҳисобига олинган ҳолда белгиланиши лозим.
96. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
97. Ташкилот атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
98. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
99. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши ва ушбу идишлар бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
III боб. Технологик жараёнларга қўйиладиган талаблар
1-§. Умумий талаблар
101. Тайёрлов столлари мустаҳкам металлдан чидамли, юзаси силлиқ ва сув ўтказмайдиган бўлиши керак
102. Столларнинг баландлиги 0,9 м ва эни эса 0,6 м дан 1 м гача бўлиши лозим.
103. Электр (газ) плиталарининг қиздирувчи мосламаси тарқатилувчи тарафга қарама-қарши жойлаштирилиши лозим. Қовуриш шкафларига бемалол ўтиш учун иш столлари қулай жойлаштирилиши керак.
104. Ишлов ванналарининг бурчаклари ўткир бўлмаслиги, юзаси силлиқ, кранлар ёки сеткалар (тўрлар) билан таъминланган ва сув кетувчи тешикларнинг металл пробкалари бўлиши зарур.
105. Ваннанинг баландлиги 0,9 м, эни 0,55 м дан 0,8 м гача ва чуқурлиги 0,44 м дан кўп бўлмаслиги керак.
106. Тайёрлаш столлари, ванналари, шкафлари, жавонлари, ички-цех транспорт қурилмалари, шунингдек ишлов мебеллари санитария-гигиена талабларига жавоб бериши лозим.
107. Металл идиш-товоқларнинг (қозонлар, кострюллар, қайла тайёрловчи идишлар) фойдаланишга қулай бўлиши учун мустаҳкам бўлиши, тутқичлари мустаҳкам ўрнатилган ва қопқоқлари яхши ёпиладиган бўлиши керак.
108. Сабзавотларни машинага ва ваннага юклаш учун мўлжалланган идишларнинг сиғими 10 кг дан ошмаслиги керак.
109. Ошпазлик пичоқларининг тутқичлари силлиқ ва мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак. Пичоқлар доимо чархланиб турилиши ҳамда пичоқлар ва чархлар махсус жойларда сақланиши лозим. Тутқичларида ҳимояловчи мослама бўлмаган чархлардан фойдаланиш тақиқланади.
110. Тақсимлаш тахталари қаттиқ ёғочлардан тайёрланиши ва юзаси силлиқ бўлиши лозим.
111. Идиш-товоқларни ювиш ва уларни овқат қолдиқларидан тозалаш, шунингдек жавонларни тозалаш учун чёткалар ва ёғоч қирғичлар бўлиши керак.
112. Картошка тозаловчи машиналарнинг ҳаракатланишининг олдини олиш мақсадида зарур ишончли ҳимояланган бўлиши ва машина пол сатҳидан баландлиги 0,10 м бўлган бетон тўсиқлар билан ажратилган бўлиши лозим.
113. Картошка тозалаш учун иш жойи махсус стол ва тирсаклар тиралувчи стул билан жиҳозланган бўлиши керак.
114. Гўшт ва суякларни майдалаш учун мўлжалланган мосланманинг юзаси силлиқ ва текис бўлиши лозим. Мосланманинг баландлиги 0,85 м дан ошмаслиги лозим.
115. Махсус илгичларда осилган гўштларни ювиш учун совуқ сув шлангалари бўлиши лозим. Махсус илгичлар шипга полдан 2 м баландликда ўрнатилиши керак.
116. Музлаган гўшт ва балиққа муз эригандан сўнг ишлов бериш лозим.
117. Парранда гўштига ишлов беришда эритувчи лампалардан фойдаланмаслик керак.
118. Сабзавот ва балиқларни ваннадан олиш учун махсус чўмичлар бўлиши лозим.
119. Овқат пишириладиган қозонлар учун мустаҳкам таглик ўрнатилиши лозим.
120. Консерва банкаларни очиш учун махсус калитлар ёки мосланмалар бўлиши керак. Банкаларни пичоқ ёки бошқа ошпазлик асбоблари билан очиш тақиқланади.
121. Омборхоналар пастки қаватларда жойлашган ҳолларда юкларни тушириш учун люк қурилмаси ўрнатилган бўлиши зарур.
122. Қабул майдонининг баландлиги 0,70 м дан 0,90 м гача ва ён деворлари эса 0,10 м бўлиши лозим.
123. Омборхоналарда юкларни кўтарувчи ва юргазувчи механизмлар ўрнатилган бўлиши керак.
124. Бетон ва ғадир-будур полларда ишлаш учун четлари резина билан қопланган зинапоялар бўлиши керак. Ёғоч ва тупроқ ётқизилган полларда ишлаш учун зинапояларнинг четлари пўлат нишлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
125. Зинани мустаҳкамлаб бўлмайдиган ҳолларда ва силлиқ полларда ишлаганда зинапоя бошида ишчи туриши керак.
126. Йиғилувчи зинапоялар чидамли ва ишончли мустаҳкамлагичларга эга бўлиши зарур.
127. Зиналар ўрнига ҳар хил тагликлардан фойдаланиш тақиқланади.
128. Қоронғу тушганда юк ташилаётган жой етарли даражада ёритилган бўлиши керак.
129. Машиналар ёнида ёки махсус ажратилган жойда техника хавфсизлиги бўйича огоҳлантирувчи ёзув ва плакатлар осиб қўйилиши шарт.
130. Жиҳоз ва машиналарга хизмат кўрсатувчи ходим ушбу жиҳоз ва машиналарнинг техник хусусиятлари (рухсат этилган босими, тезлиги) талаблари ва улардан фойдаланиш ва назорат қилиб туриш бўйича зарур қўлланмалар билан таъминланган бўлиши лозим.
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
131. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
132. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
133. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
134. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
135. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
136. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларнинг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
137. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
138. Коллектордан чиқадиган суюқлик миқдори ва инерция натижасида статик ток ҳосил бўлишини ҳисобга олган ҳолда коллектор сим орқали ерга уланиши керак.
139. Ишлаб чиқариш биноларига (омборхона, цех, лаборатория, участка ва бошқа) ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
140. Цехларда (бўлимларда, омборхоналарда, устахоналарда, лабораторияларда ва бошқа иш участкаларда) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича, шунингдек ёнғин ўчириш анжомларининг соз ҳолда бўлишига шу бўлинмаларнинг бошлиқлари ёки бошлиқ вазифасини бажарувчи ходимлари масъулдир.
141. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқариш бинолари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
142. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда ва ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
143. Қўлда ясалган, автоматика тизими носоз бўлган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маиший иситиш асбобларидан фойдаланиш тақиқланади.
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
144. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
(144-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 23 сентябрдаги 20-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3691, 13.10.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон)
145. Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши керак.
146. Электр хўжалиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
147. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар ёнмайдиган қилиб монтаж қилиниши лозим.
148. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан ва электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
149. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
150. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматура билан қопланиши лозим.
151. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
152. Ток узатилмаганлиги сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
153. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
154. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
155. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
156. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
157. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва ерга уланган бўлиши лозим.
158. Ташкилотнинг барча турдаги бинолари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.
159. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
160. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
161. Янги лойиҳаланган ва қайта қурилган овқат тайёрлаш хоналаридаги қаттиқ ёқилғиларда ишловчи плиталар алоҳида ёқиш хонасида ўрнатилиши, овқат тайёрлаш хонасидан эса тўсиқ билан ажратилиши лозим.
162. Плиталар бинонинг ёғочли деворларига тегиб турмаслиги керак. Ёнғиннинг олдини олиш учун тўсиқлар ўрнатилиши лозим.
163. Керосин, бензин ва бошқа енгил алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш тақиқланади.
164. Ёқилғини хонадан ташқарида тайёрлаш лозим.
165. Кул плита совигандан сўнг (ёқишдан олдин) йиғиб олиниши керак.
166. Қизитгич ёки плитани сув билан совутиш тақиқланади.
167. Аппарат ишлаётган вақтда қизиткич эшикчаси ёпиқ бўлиши, ҳаво киргизувчи жалюзи очиқ бўлиши, газларни чиқариб юборувчи шибер газлар хонага кирмайдиган қилиб ўрнатилиши лозим.
168. Шибер ёқилғиси тўлиқ ёниб бўлмагунича очиқ сақланиши керак.
169. Плита 2-3 ойда камида бир марта тозаланиши лозим.
170. Ёқилғи (кўмир ва торф) учун махсус идиш бўлиши керак.
171. Соатига 1,5 м3 ва ундан кўп газ сарфловчи газ аппаратлари алоҳида иситилган сўрувчи ва тутун ўтказувчи мосламага уланган бўлиши лозим.
172. Ҳар бир тутун ўтказувчи мосламада ёпиқ шиберда газ аппаратининг қизитиш юзасини доимий шамоллатиб туриш учун тешикли ўчирувчи шибер (15 мм диаметрдаги бешта тешик) бўлиши зарур.
173. Ҳар бир аппарат олдидаги газ йўлида кран бўлиши шарт.
174. Аппаратни ишга туширишдан олдин хонани ва ёнувчи камерани шамоллатиш лозим.
175. Хонани шамоллатиш учун сўрувчи вентиляция ёқилиши, вентиляция бўлмаса дераза дарчалари ва эшиклари очилиши керак.
176. Ёнув камерасини шамоллатиш учун эшикчаси 10 минутга очилиши, шиберни газ ўтказувчиси бўлганда очиш ва тутун сўрувчи мосламани ишга тушириш керак.
177. Горелкани ёндирувчи мосламадан ёқиш, ёндирувчи мосламаси бўлмаганда кўтариб юриладиган ёндирувчи мосламадан фойдаланиш керак.
178. Горелка доимо кузатиб турилиши лозим.
179. Ишлаб турган аппаратларни қаровсиз қолдирмаслик керак.
180. Горелка ўчиб қолганда ва ёндирилган вақтда нозозлик аниқланса газ ёпилиб, зудлик билан газ устаси чақирилиши лозим.
181. Горелкадаги олов ёнаётганда узиб қўймаслик керак.
182. Хавфсизлик автоматикаси мутахассис томонидан мунтазам равишда текшириб турилиши лозим.
183. Тартиблаш автоматикаси ва хавфсизлик автоматикасининг сақловчи клапани ишламай қолган тақдирда, газ ўчирилиб, механик чақирилиши лозим.
184. Газ горелкаси тоза сақланиши керак.
185. Контакт манометри ва термометрининг калити қурилмадан фойдаланиш бўйича жавобгар шахсда сақланиши лозим. Контакт манометри ва термометрининг стрелкаларини зарур чегарага ўрнатиш жавобгар шахс томонидан амалга оширилиши лозим.
186. Хавфсизлик автоматикаси термомагнит клапани ёндирувчи шам ўчгандан кейин 30-45 секунддан сўнг ишлаб кетиши лозим. Термомагнит клапан кўрсатилган вақтда ишламаган тақдирда, мутахассис томонидан созланиши зарур.
187. Газ коммуникацияси, аппаратлари ёки автоматикасида носозликлар топилган, шунингдек газ ҳиди сезилган тақдирда, зудлик билан газ устаси чақирилиши керак.
188. Хонада газ ҳиди сезилган тақдирда, электр чироқлари, вентиляторлар ва бошқа электр асбобларини ўчириш ва олов ёқмаслик керак.
189. Иш тугатилгандан сўнг горелканинг кранлари, умумий газ крани ва шибер аппарати ёпилиши лозим ва ташкилотда иш тамом бўлгандан сўнг эса ҳисоблагич ёнидаги умумий газ крани ёпилиши керак.
190. Аппарат ишлаётган вақтда пар босими мунтазам равишда манометрдан кузатиб турилиши лозим.
191. Буғ ўтказувчи ва конденсатор қувурлари изоляцияланган бўлиши шарт.
192. Буғда пиширувчи аппаратуранинг қайтиш йўлларида конденсацион туваклар бўлиши керак.
193. Конденсацион тувакларнинг ишлаши мунтазам равишда кузатиб турилиши зарур.
194. Яроқсиз ёки сақловчи арматураси ишдан чиққан аппаратларда ишлаш тақиқланади.
7-§. Электр иситишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
195. Электр иситиш аппарати завод номи, аппарат рақами, ток қуввати, паспорти, шунингдек ундан фойдаланиш бўйича йўриқномага эга бўлиши лозим.
196. Аппаратлар ерга уланган ва заминланган бўлиши лозим.
197. Аппаратни ўрнатиш ва ундан фойдаланишда унинг паспорти ва фойдаланиш бўйича йўриқномаси талабларига қатъий амал қилиш зарур.
198. Ёқувчи мосламалар иш жойи яқинида ўрнатилиши лозим.
199. Электр ўтказгич механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
200. Барча контактлар мустаҳкам уланган бўлиши керак.
201. Электр токини ёқишдан олдин қобиқда сув борлиги текшириб кўрилиши зарур. Сув қозоннинг вертикал жойлашган ҳолатида назорат кранидан паст тўлдирилмаслиги керак.
202. Электр пиширувчи аппарат иссиқлик ишлови берилиши зарур бўлган маҳсулотлар билан тўлдирилгандан сўнг ёқилади ва олишдан 5-10 дақиқа олдин ўчирилиши лозим.
203. Электр пиширишда қуйидагилар тақиқланади:
электр аппаратларни ток қувватидан ўчирмаган ҳолда қаровсиз қолдириш;
ёқилган аппаратларни жойидан қўзғатиш ва ювиш;
электр аппаратларга масъул бўлмаган шахслар томонидан созлаш ва таъмирлаш.
204. Электр пишириш аппаратларига электр механиклар томонидан техник хизмат кўрсатилиши керак.
8-§. Электр плиталарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
205. Электр плитанинг юзаси силлиқ ва текис бўлиши лозим. Деформацияланган юзали плитадан фойдаланиш тақиқланади.
206. Электр плитанинг бортиқ ва тутқичлари бўлиши ҳамда тутқичлар қизимайдиган бўлиши керак.
207. Тутқичлар электр плита бортларидан 10 см масофада жойлашган бўлиши керак.
208. Қовуриш шкафлари ва қизитгич эшикчаларининг тутқичлари изоляцияланган бўлиши лозим.
209. Электр плитада иш бошлашдан олдин терморегулятор ва ёқиш мосламаларининг созлиги текширилиши лозим.
210. Электр плита конфоркаларини максимал қувватда бураш ва ёқиш мумкин эмас.
211. Электр плитани қаттиқ қиздириб юбормаслик керак.
212. Қиздирилган электр плиталарнинг юзаси ва конфоркалар сув билан совутилишига йўл қўйилмайди.
9-§. Қозонлар ва автоклавларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
213. Овқат пишириш қозони ва автоклавни пар қопчасини тўлдирмасдан ёқиш тақиқланади.
214. Овқат пишириш қозонининг қопқоғини очишдан олдин аппаратга юборилаётган иссиқлик камайтирилиши лозим. Пуфловчи мосламани ёпиб қизитгич эшикчасини очиш (кўмирда ишлаганда), пуфловчи мосламани ёпиб тортувчи шиберни охиригача ёпмаслик (ўтинда ишлаганда) кейин клапан-турбинкани ёғоч стержен билан ҳалқасидан кўтариб, қозондан парни чиқариш керак.
215. Тандирсимон қозонларнинг қопқоқлари буғни оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига туширувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
(215-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
216. Автоклав қопқоғи ёпилаётган вақтда винтларнинг бир текис ва зич тортилганлигига аҳамият берилиши керак.
217. Ишлаб турган автоклавнинг қопқоғини очишдан олдин аппарат секин қайнаш режимига (тартибига) ўтказилиши ёки ўчирилиши ва қопқоқдаги пар ўтказувчи кран очилиши лозим.
218. Автоклавдаги босим нолга тушганидан кейин, винтлар қарама-қарши тартибда тўлиқ бўшатилгандан кейин очилиши лозим. Винтларни қайта бураб қўйиш бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши керак.
219. Автоклавлар қозонларини мунтазам равишда текшириб турилиши ва уларнинг ишга яроқлилиги бўйича далолатнома тузилиши лозим.
220. Автоклавлар ташкилот томонидан тўрт ойда камида бир марта текшириб турилиши лозим. Текширув натижалари журналда қайд этиб борилиши керак.
яроқсиз кран (жўмрак) ва тутқичи бўлмаган сув кайнатувчи мосламалардан фойдаланиш.
11-§. Газланган ичимликлар тайёрлаш ва савдо қилишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
229. Карбонат ангидридли газ балон вертикал равишда ўрнатилиши ҳамда хомут, занжир ва бошқа воситалар ёрдамида мустаҳкам ўрнатилиши лозим.
230. Балоннинг вентили яхши буралмаса ёки ундан газ чиқадиган бўлса, балонни ускунадан ўчириш ва уни алмаштириш лозим.
231. Бино ичида ўрнатилган газ балон иситиш радиаторидан камида 1 м, газ плитасидан 1,5 м, печ ва бошқа иситиш манбаларидан эса 5 м масофада бўлиши зарур.
232. Ёз мавсумида балон ёрқин рангдаги мато билан ёпилиши ва унга сув сепиб совутиб турилиши лозим.
233. Захирадаги карбонат ангидридли газ балонлар салқин хонада, вертикал ҳолатда ва маҳкам ёпилган ҳолда сақланиши керак.
234. Карбонат ангидридли ва бўшаган балонлар эҳтиёткорлик билан камида икки киши ёрдамида ташилиши, юкланиши ва алмаштирилиши лозим.
235. Карбонат ангидридли газ балонни қабул қилишда балон сақловчи клапанли очиб-ёпиш жўмраги мустаҳкам ёпилган бўлиши керак.
236. Карбонат ангидридли газ балон билан ишлашда қуйидагилар тақиқланади:
фойдаланиш муддати ўтган манометрли ускунада ишлаш;
балонга ва бириктириш гайкасига зарба бериш;
балон жўмраги ва редукторнинг карбонат ангидриддан музлашига йўл қўйиш;
балонни иссиқ сув ёрдамида иситиш;
иш тугагач, карбонат ангидридли газ балоннинг жўмрагини ёпмаган ҳолда қолдириш.
12-§. Сатураторли ва пиво тарқатишда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
237. Сатураторнинг сақловчи клапани назорат қилинадиган бўлиши ва босими 30 ГПа (3 ати) дан ошмаслиги лозим.
238. Сатуратордаги газ доимий равишда чиқариб турилиши ва белгиланган босимдан ошиб кетмаслиги учун манометр кўрсаткичи доимий кузатиб турилиши лозим.
239. Сатуратор ишлаётган вақтда манометр стрелкаси огоҳлантирувчи қизил белгидан ўтса сақловчи клапан очилмаслиги ҳамда иш дарҳол тўхтатилиши ва балон жўмраги ёпилиши керак.
240. Пиво тарқатиш ускунасининг балони, редуктори ҳамда сақловчи клапани назорат қилиб турилиши ва босими 0,1 МПа (1 ати) дан ошмаслиги керак.
241. Савдо автоматларини маҳкамлаш ва монтаж қилиш ишлаб чиқарувчи томонидан автоматга илова қилинган фойдаланиш ва текшириш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
242. Автоматнинг электр таъминоти учун зарур бўлган 220 В ва 380 В кучланишли ўзгарувчан ток электр сими ердан ёки девордан ўтказилган пўлат газ қувурлари ичидан ўтказилиши керак.
243. Ҳар бир автоматнинг электр таъминоти алоҳида гуруҳларда бўлинган ҳолда электр тахтасининг ҳар бир гуруҳи тегишли эрувчан киргизма билан таъминланган ҳолда амалга оширилиши зарур.
244. Электр энергиясини истеъмол қилувчи автомат ўрнатилган бинода ерга уланган темир симли заминлаш контури бўлиши лозим.
245. Сув қувурининг магистрали умумий ёпувчи вентил билан, шунингдек ҳар бир уланган жойида қўшимча вентил билан таъминланган бўлиши керак. Автоматга қувур ўтказиш ёпиқ ҳолда (пол остида) бўлиши керак.
246. Автоматни кўрикдан ўтказишдан олдин автоматни электр тармоғидан ўчирилганлиги текширилиши лозим. Мазкур ишларни электр тармоғидан узмаган ҳолда бажариш тақиқланади.
247. Босим остида ишлайдиган гидравлик ёки пневматик тизими бўлган автоматларда сальникни қаттиқ сиқиш ва резбали бирикмаларни қалинлаштириш тақиқланади.
248. Қайноқ ичимликлар савдосида автомат резервуарига қуйишдан олдин махсус тагликлардан фойдаланиш лозим. Стул, қути ва бошқа буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
249. Қайноқ ичимликларнинг ҳажми 10 литрдан кўп бўлмаган идиш бўлиши лозим.
14-§. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва чиқиндиларни сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
250. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни транспорт воситаларида ташишда юк ташиш қоидаларига риоя қилишлари лозим.
251. Бирламчи материаллар, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотнинг ҳажми мазкур ишни бажарувчи қурилманинг паспортида кўрсатилган ўлчамларга мувофиқ бўлиши керак.
252. Омборхонада устма-уст тахланган ёки юк идишлари жавонлар оралиғидаги йўлакнинг эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.
253. Омборхонанинг деворлари бўйлаб ўралган ҳар бир жавонда олти тахламгача бўлган миқдорда хом ашё, ярим маҳсулот ва чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотларни сақлаш лозим.
254. Маҳсулотларни жойлаштиришда оралиқ масофа қуйидагича бўлиши лозим:
бино деворидан – 0,70 м;
иситиш тизимидан – 0,20—0,50 м;
ёритиш тизимидан – 0,50 м;
полдан – 0,15 – 0, 30 м.
255. Чиқиндиларни инвентаризация қилиш, шунингдек уларнинг турлари бўйича хавфлилик даражасини белгилаш лозим.
256. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.
257. Ташкилотларда чиқиндилар билан ишлашга оид йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
258. Иккиламчи хом ашёлар ташкилотга инфекцияга қарши дориланган ва боғламларга ўралган ҳолда қабул қилиниши керак.
259. Иккиламчи хом ашё боғламларини ёпиқ омборхоналарда ёки қаттиқ қопламали соябонли майдонларда сақлаш лозим.
260. Очиқ сақлаш майдонлари атроф ҳудудига нисбатан 0,2 м дан кам бўлмаган ҳолда баланд ва 0,5 м дан кам бўлмаган ҳолда ёнмайдиган девор билан ўралган бўлиши керак.
261. Иккиламчи хом ашё тахламлари баландлиги 5 м дан ва ҳар бир тахлам ўлчами 0,25 х 0,15 м дан ошмаслиги керак.
262. Қути ва қоплардаги юклар омборхонада ағанамайдиган ва сурилиб кетмайдиган қилиб устма-уст тахланган бўлиши лозим. Қўлда тахланганда унинг баландлиги 3 м дан, юк кўтариш механизми ёрдамида тахланганда эса 6 м дан ошмаслиги лозим. Энг юқоридаги қоп билан шип орасидаги масофа камида 1 м бўлиши лозим.
263. Чиқиндиларни йиғиш жойи цехлардан камида 50 м узоқликда бўлиши лозим.
264. Юк сақланадиган омборхона ва майдончалар ҳудудининг кириш жойларида транспорт воситаларнинг ҳаракат йўналиши ҳамда юкларни ортиш ва тушириш жойлари кўрсатилган схемалар осиб қўйилган бўлиши лозим.
265. Омборхоналардаги белгиланган нормадан ортиқ бўлган юкларни ташиш ва тахлаш билан боғлиқ бўлган барча ишлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
IV боб. Асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар
1-§. Умумий талаблар
266. Машинада ишлаётганда электродвигателнинг редуктор коробкаси ва подшипникларнинг устки қисми қизиб кетмаслиги назорат қилиб турилиши керак.
267. Машина ишлаётганда тезликни ўзгартиришга фақат текис тезлик регуляторлари бўлган тақдирда рухсат берилади, бошқа ҳолларда машина тўхтатилгандан кейин тезликни тўхтатиш лозим. Ишлаётган машиналарни қаровсиз қолдириш тақиқланади.
268. Машина ва механизмлар ишламаётганда ўчирилган бўлиши зарур.
269. Машина тўхтаб қолганда ёки шикастланганда ҳаракатлантирувчи қисм зудлик билан тўхтатилиши керак.
270. Машина йўриқномасида назарда тутилмаган ишларни бажариш тақиқланади.
271. Машинани тозалаш, тартибга келтириш ва таъмирлаш ишлари машина тўлиқ тўхтагандан сўнг амалга оширилиши лозим.
292. Гўшт майдалагич корпуси редукторнинг патрубкасига маҳкам ўрнатилган бўлиши зарур.
293. Бармоқлар гўшт майдалагич оғзидаги ҳаракат қисмларига кириб кетмаслиги учун ортиш тешикларининг диаметри 45 мм бўлганда сақловчи ҳалқа ўрнатиши лозим.
294. Юклаш тешикларига гўштни итариш учун ёғоч итаргичлардан фойдаланиш зарур.
295. Кесувчи асбобнинг шнекини иш камерасидан олиш учун махсус илгичлардан фойдаланиш керак.
316. Нон бўлакларини диск пичоғидан махсус мослама билан олиш керак.
317. Кесувчи дискни чархлаганда махсус чархловчи асбобдан фойдаланиш лозим.
318. Пичоқ диски стопор билан маҳкам ўрнатилиши, диск тутқич орқали айлантирилиши ва бунда стопор ўчирилган бўлиши керак.
13-§. Колбаса ва дудланган гўшт кесгичда ишлашда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
319. Колбаса ва дудланган гўшт кесгичда кесувчи асбобнинг устини беркитмасдан ишлаш керак.
320. Диск пичоғини маҳсулот қолдиқларидан тозалаш учун ёғоч қирғичлар билан тозалаш ва бунда маҳсулот маҳкам ўрнатилиши керак.
321. Маҳсулот қўлда каретка орқали бир текисда юборилиши лозим.
V боб. Таъмирлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
322. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг меҳнат хавфсизлиги стандартлари, уларнинг техник паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи заводнинг бошқа ҳужжатларининг талабларига мослигини таъминлаши керак.
323. Ташкилот томонидан асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат кўрсатиш сифати яхшиланиши, режали-профилактик таъмирлаш қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишлари сифатининг яхшиланиши бўйича тегишли чоралар кўрилиши лозим.
324. Асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар шахслар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
325. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилотнинг бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.
326. Таъмирлаш ишларини ўтказишда ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак. Бунда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
ишларни бажариш усуллари ва услублари;
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомлар турлари;
таъмирланган маҳсулотлар ва улар қисмларининг техник талабларга жавоб бериши.
327. Таъмирлаш жиҳозлари ва ускуналари ишлаш учун қулай жойлаштирилиши, иш ҳолатида осон ўрнатилиб, ечилиши лозим.
328. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ва у ерда хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
329. Таъмирлашда иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни тўсиб қўймаслик керак.
330. Қувурсимон печни таъмирлашдан олдин унинг қувурлари инерт гази ва сув буғи билан тозаланиши керак.
331. Компрессорни қисмларга ажратиш ва ичини очиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказиш учун уни бошқа технологик қувур ўтказгичлардан узиб қўйиш лозим.
332. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилганда, асбоб-ускуна ва материалларни майдонча четига қўйиш ёки ерга ташлаш тақиқланади.
333. Барча таъмирлаш ишлари масъул ходим раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
334. Ёритиш учун машъала, гугурт, керосинли фонарлар, шамчироқлардан фойдаланиш тақиқланади.
335. Электр ускуналар ва жиҳозлар таъмирлангандан сўнг, ташкилот бош механиги (бош энергетик), меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис томонидан тасдиқланган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг ишга туширилиши лозим.
(335-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 05-2026/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3799, 27.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)
336. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
VI боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
337. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
338. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(338-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VII боб. Якуний қоида
339. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2013 йил 8 май
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 8 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 8 май
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2013 йил 8 май
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2013 йил 8 май
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2013 йил 8 май
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБОНОВ
2013 йил 8 май
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси А. САЛИМОВ
2013 йил 8 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 295-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 14.10.2025 й., 10/25/3691/0928-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 30.03.2026 й., 10/26/3799/0289-сон)