1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1998 ЙИЛ 19 ЯНВАРДАГИ «ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ПФ–1919-СОНЛИ ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Янги корхоналар қуриш ва ишлаб турган корхоналарни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уларнинг фаолиятини технологик жиҳатдан рақобатбардошли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтириш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 январдаги ПФ–1919-сонли Фармони қоидалари қуйидаги банд билан тўлдирилсин:
«Янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, шунингдек, ишлаб турган корхоналарни янгилаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ, республика ҳудудига келтирилаётган технология ускуналари, ваколатли банкнинг тегишли тасдиқловчи ҳужжати бўлган тақдирда қўшимча қиймат солиғидан озод қилинсин».
2. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, ваколатли банклар билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида тасдиқланган инвестиция лойиҳаларига мувофиқ, импорт қилинаётган технология ускуналарини қўшимча қиймат солиғини тўлашдан озод қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 3 август,
ПФ-2065-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 8-сон, 145-модда)