Олимпия захираларининг спорт салоҳиятини янада ривожлантириш, спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини тайёрлашни босқичма-босқич зарур даражада ташкил этиш, иқтидорли болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб қилиш, улардан Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг ишончли захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, «Қўштамғали» қишлоқ фуқаролар йиғини, Конигил қишлоғида жойлашган Самарқанд вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳузуридаги спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
2. Белгилаб қўйилсинки:
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширувчи мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
республика ва минтақалар стажёрлар ва асосий терма жамоалар таркибларини тўлдиришга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш, спортнинг эшкак эшиш турларини – академик эшкак эшиш ва байдарка ва каноэда эшкак эшиш турларини ривожлантириш Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади;
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш спорт мактаблари ва клубларида дастлабки тайёргарликдан ўтган, спортнинг эшкак эшиш турлари билан шуғулланиш учун спорт кўрсаткичларига ва юқори классли спортчининг тегишли салоҳиятига эга бўлган иқтидорли болалар орасидан амалга оширилади;
спорт мактабида ўқув йили 2 сентябрда бошланади. Ўқув йилининг давомийлиги спорт турининг хусусиятига, спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига, спорт тайёргарлигини даврийлаштиришга боғлиқ бўлади ҳамда спорт мактабининг раҳбарияти томонидан спортнинг ҳар бир тури учун якка тартибда белгиланиши мумкин;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг ўқувчи-спортчилари умумтаълим дастурлари бўйича яқин жойлашган умумтаълим мактабларида ўқитилади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
3. Қуйидагилар Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республиканинг барча минтақаларидан спортнинг эшкак эшиш турлари билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичларига, спорт салоҳиятига, спортнинг танланган тури бўйича профессионал кўникмаларга ва маҳоратга эга бўлган иқтидорли ва истиқболли болаларни пухта танлаб олиш;
спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича энг янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини ва Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари учун юқори классли спортчиларни тайёрлаш учун ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
юқори классли спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий моддий-техника базасини ва малакали тренерлар таркибини яратиш;
назарий тайёргарликни ва техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш, эшкакчиларнинг профессионал сифатларини ривожлантириш, шунингдек спортнинг эшкак эшиш турларини ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини тайёрлаш даражасини ошириш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчилар ва тренерлар таркибининг касб маҳоратини ошириш юзасидан тажриба алмашиш соҳасида спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича хорижий мактаблар, академиялар ва клублар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
4. Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
бир ой муддатда Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон «Rowing & Сanoe» федерацияси билан биргаликда Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини малакали мутахассислар билан таъминлаш, ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш учун зарур бўлган ўқув-методик адабиётларни танлаб олган ҳолда ўқув биноларини жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин, шунингдек хорижий спортчилар ўқув-машқ йиғинларини, республика ва халқаро мусобақаларни, регаталар ҳамда турнирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг моддий-техника базасидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини тайёрлаш сифати устидан тизимли мониторингни ҳамда, зарурият бўлганда, ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Ўзбекистон «Rowing & Canoe» Федерацияси томонидан «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси маблағлари ҳисобига Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида олимпия спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига мувофиқ йирик халқаро мусобақалар, регаталар, турнирлар ўтказиш учун 1 020 000 (бир миллион йигирма минг) евро қийматидаги «Старт-Финиш» электрон ахборот тизими сотиб олинганлиги ва ўрнатилганлиги;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ўрнатилган «Старт-Финиш» электрон ахборот тизими Ўзбекистон «Rowing & Canoe» Федерацияси балансидан Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби балансига бепул ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Rowing & Canoe» Федерацияси хайрия эҳсонлари маблағларини жалб этган ҳолда:
Жаҳон каноэ федерацияси стандартларига мувофиқ Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби объектларининг қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларининг 2013 йил III чорагигача тугалланишини;
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан 1 та хизмат ва 3 та махсус автотранспорт билан таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар]
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан назорат ўрнатсин.
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
9. Белгилаб қўйилсинки, Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби фаолиятини молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
мактаб фаолияти соҳаси бўйича пулли хизматларни амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хайрия эҳсонлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
2013 йил учун Самарқанд вилояти бюджети ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, шунингдек 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби таъминоти учун «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
4 та автотранспорт воситасини, шу жумладан 1 та хизмат ва 3 та махсус автостранспортни сақлаш учун лимит ажратсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 15 май,
132-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 майдаги 132-сон қарорига ИЛОВА
Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг
ТУЗИЛМАСИ
* Тренер-ўқитувчилар таркиби сони Спортнинг эшкак эшиш турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабига ўқувчилар танлаб олингандан кейин аниқланади.