1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПФ-4940-сонли Фармонига асосан 2017 йилнинг 1 апрелидан ўз кучини йўқотади— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 5-сон, 60-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошидаги «кредит уюшмалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли қарори билан маъқулланган Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини янада жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар комплексининг 16-банди учинчи хатбошидаги «ва кредит уюшмалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати идораларига солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлар рўйхатининг 6-бандида:
5- кичик банди чиқариб ташлансин;
6- кичик банди 5-кичик банди деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 250-модда; 2017 й., 5-сон, 60-модда; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)