1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
1. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан 2013 йил 1 июлдан бошлаб давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати 1- иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
Белгилаб қўйилсинки, фақат товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилинади.
2. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида мажбурий тартибда маркировка қилинадиган:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
2013 йил 1 июлгача «вақтинча сақлаш» божхона режимига жойлаштирилган ва 2013 йил 1 июлдан кейин эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тилида маркировка қилинган ва 2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилидаги ушбу маркировка билан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш]
3. Мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари маркировка қилинмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши тақиқлансин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
Мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари маркировка қилинмасдан сотилиши ҳолларига, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддаси.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
4. Белгилаб қўйилсинки, истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилишга доир талаблар аҳолига сотиш учун мўлжалланмаган ҳамда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларига;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва Ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кирилаётган истеъмол товарларига;
кўргазма намуналари, синовлар, тадқиқотлар ва маркетинг учун намуна сифатида олиб кирилаётган истеъмол товарларига татбиқ этилмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан ўзига хос хусусиятлар рўйхати;
товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилган сана;
товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари;
товарларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;
товарни ишлатиш (унинг яроқлилик) муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур хатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқарувчининг (бажарувчи, сотувчининг) ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;
сақлаш, хавфсиз утиллаштириш усуллари ва қоидалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган маиший электр приборлари учун энергия самарадорлиги класси;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 сентябрдаги 276-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 509-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида назарда тутилган рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар учун рақамли идентификациялаш воситаси (DataMatrix коди)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон)
Истеъмол упаковкаси (идиши) (этикетка, бирка, лейбл)да ва истеъмолчи учун фойдаланишга доир илова ҳужжатларидаги ахборот, товарнинг тури ва техник жиҳатдан мураккаблигига қараб, бевосита муайян товарга матн кўринишидаги ҳужжат (паспорт, формуляр, қўллаш учун кўрсатма ва бошқалар) сифатида илова қилиниши керак.
(5-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги 22-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 67-модда)
Генетик модификация қилинган маҳсулотлардан олинган товар маркировкасида бу ҳақда тегишли маълумотлар бўлиши керак.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Маркировка қилинадиган товарларнинг айрим турлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги 22-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 67-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 февралдаги «Импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турларини маркировка қилиш ва божхонада расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 22-сон қарори.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари 2013 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 13 май,
127-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2013 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823- сон қарори)» 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 17-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 68-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 253-модда; 2014 й., 6-сон, 67-модда; 2015 й., 39-сон, 509-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон)