1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Автобус паркларининг ҳаракатдаги таркибини замонавий, қулай транспорт воситалари билан янгилаш ҳисобига Тошкент шаҳри аҳолисининг йўловчилар ташишда ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.09 Автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
1. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва «ЭвоБус ГмбҲ» фирмаси (Германия) томонидан 2013 йилда умумий қиймати 14,0 млн евро жадвал бўйича иловага мувофиқ «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумидаги 100 та шаҳар йўловчи автобуслари, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбобларини етказиб бериш учун олди-сотди шартномаси имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
100 та шаҳар йўловчи автобуслари, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбобларини етказиб бериш учун олди-сотди шартномасининг тўлиқ қийматини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 15 йил муддатга (шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан) бериладиган кредити ҳисобига амалга оширилади. Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 0,5 фоизни, қайта молиялаштирувчи банк — «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ нинг йиллик маржаси эса 0,25 фоизни ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
асосий қарзни қайтариш, кредитга хизмат кўрсатиш бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш кредит келишувлари шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва сотиб олинадиган автобуслардан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади..
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАКБ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб этилаётган кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат бериш ваколати берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
4. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАКБ ва «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, истисно тариқасида, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб параметрлари кўриб чиқилгунга қадар кредит келишувларини расмийлаштирсин ва «ЭвоБус ГмбҲ» фирмаси билан олди-сотди шартномасида назарда тутилган муддатларда молиялаштиришни очсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва «ЭвоБус ГмбҲ» фирмаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бўйича эксперт хулосаси берсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2013 йил охиригача кредит келишувлари шартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кўрсатиб ўтилган кредитига хизмат кўрсатиш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;
кейинги йилларда, 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар ва сотиб олинадиган автобуслардан фойдаланувчи транспорт ташкилотларининг маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитига хизмат кўрсатишни амалга оширсин.
7. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси:
икки ой муддатда «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумидаги 100 та шаҳар йўловчи автобусларини сотиб олишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитига хизмат кўрсатишга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг пул маблағларини олиш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБда махсус ҳисоб рақамини очсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Инвестиция дастурига «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумидаги 100 та шаҳар йўловчи автобуси, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбоблари хариди киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
9. «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумли 100 та шаҳар йўловчи ташиш автобуси, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбоблари, шунингдек, «ЭвоБус ГмбХ» фирмаси билан тузилган олди-сотди шартномаси бўйича фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида сафдан чиққан автобуслар ўрнига етказиб бериладиган эҳтиёт қисмлар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
«ЭвоБус ГмбҲ» фирмаси билан олди-сотди шартномаси бўйича «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумидаги 100 та шаҳар йўловчи автобусларини, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбобларини етказиб бериш
ЖАДВАЛИ
мингевро
«Mercedes-Benz Conecto Low Floor» русумидаги 100 та шаҳар йўловчи автобусларини, уларга эҳтиёт қисмлар ва диагностика асбобларини етказиб бериш
Миқдори
Муддати
30 та йўловчи автобуси (1 дона автобуснинг нархи—137,5 минг евро)