1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматларни нарх юзасидан бошқаришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Ўзстандарт» агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори талабларига мувофиқ Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 19 апрель,
108-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон қарорига ИЛОВА
«29. Лаборатория синовларини ўтказганлик, мувофиқлик сертификатини расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, ариза берувчига мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи берилганлиги учун бир йўла тўланадиган бир марталик йиғимлар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади»;
б) 34-банддан «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 225-модда)