1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.08.00 Айрим тармоқларда меҳнатни муҳофаза қилиш;
Мазкур Қоидалар таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидалар ўқув хоналарида машғулотлар ўтказиладиган барча таълим муассасаларига (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) тааллуқлидир.
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
4. Таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси, таълим муассасалари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
5. Таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
6. Таълим муассасаларида қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир таълим муассасасида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган таълим муассасасида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган таълим муассасасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур таълим муассасаси фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати таълим муассасасининг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита таълим муассасаси раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас.
10. Таълим муассасаларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
11. Таълим муассасаси ходимлари ўз касблари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш таълим муассасаси раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
14. Таълим муассасалари ГОСТ 17.2.3.02 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари, саломатлик учун хавфлилик даражаси ҳамда келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга таълим муассасаси раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
17. Таълим муассасаси ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
20. Таълим муассасаси раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига жавобгардир.
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
22. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
ўқув ва лаборатория хоналарининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
ўқув ва лаборатория хоналарининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
шовқиндан, тебранишдан, электр токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари барча ходимларга таъсир қилганда қўлланилиши шарт ва таълим муассасасини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
24. Жамоавий ҳимоя воситалари ёрдамида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имкони бўлмаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим.
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
28. Ходимлар махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан белгиланган тартибда бепул таъминланиши лозим.
6-§. Касбий танлов
29. Таълим муассасаларида танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
30. Ўқитувчилар, таълим муассасаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
31. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналарда, шунингдек хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
34. Таълим муассасаларида ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
35. Таълим муассасаси раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
37. Таълим муассасаси иш берувчиси мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик таълим муассасаси раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
40. Таълим муассасаларининг хоналари ва иш ҳудудидаги ҳарорати, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари» га мувофиқ бўлиши керак.
41. Таълим муассасасининг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
хоналарнинг ҳарорати, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
43. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
9-§. Таълим муассасаси майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
44. Таълим муассасаси майдонлари ва биноларини жойлаштириш ШНҚ 2.01.03-19 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
45. Таълим муассасаси майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоғи билан таъминланган бўлиши лозим.
46. Таълим муассасаси майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
47. Ёз мавсумида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
49. Таълим муассасаси ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
50. Ҳовлидаги ҳожатхоналар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
51. Таълим муассасаси жойлашган майдон бутун чегара бўйлаб тўсилган бўлиши, унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
10-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
52. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
53. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг микроиқлими (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) ГОСТ 12.1.005-88 талабларига жавоб бериши керак.
54. Мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларининг нам хоналарида ҳамда иссиқ ўтказувчи полларида (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
55. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги чиқиндилар ва чанглардан осон тозаланадиган бўлиши керак.
56. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
57. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
58. Таълим муассасаларида бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
59. Бинолар бир йилда бир марта таълим муассасаси раҳбари тасдиқлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
60. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
61. Кириш ва чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
62. Таълим муассасасининг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
63. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
64. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
66. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
67. Иш жойларида, хоналарда ва таълим муассасаси ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локаль тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
68. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарида жойлаштириш;
тебранишни камайтириш учун, унинг манбалари (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак.
69. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибда ҳимоя қилувчи воситалардан ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланиш керак.
(13-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
70. Сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» талабига мос келиши керак.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
71. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
72. Ичимлик сувининг ҳарорати 8º С дан 20º С гача бўлиши керак.
73. Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига уланган бўлиши лозим.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
74. Таълим муассасасида оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 28 ноябрдаги 21-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3719, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон)
75. Ўқув ва лаборатория хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 25-2025/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3754, 12.01.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)
76. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
77. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
78. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
79. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
80. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
81. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан қопланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
82. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
83. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
84. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритқичларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
15-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
85. Таълим муассасалари маиший ва овқатланиш хоналари, тиббий пунктлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
86. Кийим алмаштириш ва ювиниш хоналари, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони таълим муассасаларининг умумий контингент сони ҳисобига олинган ҳолда белгиланиши лозим.
87. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
16-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талаблар
88. Таълим муассасаси атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
89. Таълим муассасаларида ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
90. Таълим муассасаларида чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши ва ушбу идишлар бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
III боб. Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида бажариладиган ишларга (технологик жараёнлар) бўлган хавфсизлик талаблари
1-§. Умумий талаблар
92. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар ГОСТ 12.3.002-75 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
93. Ишлаб чиқариш хоналаридаги технологик жараёнлар хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
ишлаб чиқариш жараёнлари атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли меъёрларидан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
94. Технологик жараёнларни амалга оширишда иш бажарадиган дастгоҳ ва механизмлар кетма-кетлиги блокировка тизими билан таъминланган бўлиши зарур. Авария ҳолатида бирор бир механизм тўхтаб қолса, барча дастгоҳ ва механизмларнинг тўхташи назарда тутилган бўлиши керак.
95. Ускуна ва автоматлаштирилган тармоқларда уларнинг ишга туширилганлигини билдирувчи овозли ва ёруғлик сигналлари бўлиши керак. Сигнал элементлари (электр қўнғироқ, ўчиб-ёнувчи лампа) механик бузилишлардан ҳимояланган бўлиб, хизмат кўрсатувчи ходимлар эшитадиган даражада бўлиши керак.
Линияни тўхтатгандан сўнг, овозли ва ёруғлик сигнали бермасдан уни ишга тушириш тақиқланади.
96. Технологик жараёнлар соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
97. Ўқув ва лаборатория хоналари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
98. Ўқув ва лаборатория хоналарида синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
99. Ўқув ва лаборатория хоналарининг портлаш жиҳатдан хавфлилик тоифалари лойиҳа таълим муассасаси томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши лозим.
100. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
101. Ўқув ва лаборатория хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
102. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
103. Ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
104. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларнинг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
105. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
106. Ўқув ва лаборатория хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
107. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
108. Таълим муассасасининг барча хоналарида, омборхонада ва ёрдамчи биноларнинг кўринарли жойларида ёнғин хавфсизлиги хизматининг телефон рақамлари ёзилган эслатма ёзувлари бўлиши керак.
109. Архив, омборхона ва ҳаво алмаштириш ускуналари ўрнатилган хоналарнинг эшиклари ёнғинга чидамли қилиб ишланган бўлиши керак.
110. Таълим муассасаси биноларининг ҳар бир қаватида ёнғин содир бўлганида ходимларни ва моддий бойликларни қутқариш чизмаси ўрнатилиши шарт. Чизмада хоналар, йўлаклар, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, телефон жойлашуви, ходимлар ва таълим олувчиларнинг фавқулодда ҳолатда захира чиқиш йўлларидан ҳаракат қилиш йўналишлари кўрсатилиши лозим.
111. Биноларда қуйидагилар тақиқланади:
ертўлада ёнувчи суюқликлар, газ сиғимлари, портлаш хавфи бўлган моддаларни сақлаш;
чордоқларда, техник қаватларда, венткамераларда асбоб-ускуналарни сақлаш;
захира чиқиш йўллари деворларига, шифт ва полларига енгил ёнувчи материаллар билан ишлов бериш, бўяш, шунингдек зинапоялар ва улар олдидаги хоналарга ёнувчи қурилиш материалларидан ишлов бериш, ёғоч панеллар билан безаш, турли қўшимча хизмат хоналарини қуриш;
хоналардаги электр иситкич асбоблари, компьютер ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш;
электр асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланишдан аввал уларни қўллаш бўйича техник йўриқномада келтирилган фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқмасдан ишлатиш.
112. Ёнғин ўчириш воситаларидан хўжалик ишларини бажариш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
113. Таълим муассасаси биноларида ўрнатилган ички ёнғин ўчириш жўмраклари сув тармоғига уланган бўлиб, махсус ёнғин қутилари ичида жойлаштирилиши керак. Дастаклар ёнғин ўчириш ички жўмрагига улаб қўйилган бўлиши керак.
114. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда бўлиши, ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
115. Таълим муассасаларида электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
(115-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
116. Электр энергиясидан фойдаланишда таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
117. Электр хўжалиги учун масъул ходим кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиши учун электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига, кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатиш учун эса IV малака гуруҳига эга бўлиши талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича таълим муассасасида тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
118. Электр токи ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
119. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
120. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
121. Ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматура билан қопланиши лозим.
122. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
123. Ток узатилмагани сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
124. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида олти ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
125. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
126. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
127. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
128. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва ерга уланган бўлиши лозим.
129. Таълим муассасасининг барча турдаги бинолари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим.
130. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
131. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
4-§. Ўқув лаборатория хоналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
132. Таълим муассасаси биносига туташ ҳолда қурилган ўқув лаборатория хоналари бошқа хоналардан товуш ютувчи воситалар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
133. Ўқув лаборатория хоналаридаги чиқиндилар ҳар доим йиғиштириб олиниши лозим.
134. Ўқув лаборатория хоналарининг поли иссиқ, текис ва тозалаш учун қулай бўлиши лозим.
135. Ўқув лаборатория хоналарининг деворлари силлиқ бўлиши, бўёқ билан қопланиши ва намлаб тозалаб туриш учун қулай бўлиши лозим.
136. Ўқув лаборатория хоналари ичимлик суви билан таъминланиши лозим.
137. Ўқув лаборатория хонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси (аптечка) билан таъминланган бўлиши лозим.
138. Ўқув лаборатория хоналарида ўқувчиларнинг устки кийимларини сақлаш учун алоҳида шкаф ажратилган бўлиши лозим.
5-§. Физика ўқув лаборатория хоналарида ишлашда хавфсизлик талаблари
139. Ўқитувчи физика ўқув лаборатория хонасида ишлаш қоидалари, иш жараёнида юзага келадиган хавфли вазиятлар ва эҳтиёт чоралари бўйича ўқувчиларга тушунча бериши лозим.
140. Ўқитувчи физика ўқув лаборатория ишини бажариш жараёнида иш жойини тўғри ташкил этиши, ишни хавфсиз ҳолда бажаришга эришиш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиши керак.
141. Физика ўқув лабораторияда тажриба намойишларини бажариш жараёнида ўқувчининг хатти-ҳаракатларини доимий равишда ўқитувчи ва лаборант томонидан кузатиб борилиши лозим.
142. Физика ўқув лаборатория ишлари ва тажриба намойишлари хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда тайёрланиши лозим.
143. Синфда поллар зич, линолиум қопланган, иссиқни сақлашга мослашган бўлиши керак.
144. Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.
6-§. Кимё ўқув лаборатория хоналарида ишлашда хавфсизлик талаблари
145. Кимё хонасида машғулотлар ўтказилаётганда ҳар бир ўқувчи меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси талаблари билан таништирилган бўлиши ва танишганлиги ҳақида журналга қайд қилиниши лозим.
146. Кимё ўқув лаборатория хонасида ўқитувчи ёки лаборант тажрибаларни бажаришдан олдин мўрили шкафнинг ишга яроқлилигини текшириб кўриши лозим.
147. Кимё ўқув лаборатория хонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси (аптечка) билан таъминланган бўлиши керак, (унинг таркибида: бинт, пахта, жгут; 5 фоизли йод, 10 фоизли натрий гидрокарбонат, 1 фоизли калий пермонганат, борат кислотаси (3 фоизли 10 мл.), 5 фоизли аммиак эритмаси (ампулада), валерианка таблеткаси, антисептик препаратлар (перекис-водород), фурацилин таблетка, оғриқ қолдирувчи таблеткалар, қайчи ва пинцет бўлиши лозим).
148. Кимё хонасининг поллари зич линолиум билан қопланиши ва иссиқни сақлашга мослашган бўлиши керак.
149. Кимё хонаси электр токи, сув ва оқова сув таъминоти билан таъминланган ҳамда миллий стандарт талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(149-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 22 февралдаги 2-2024/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2446-1, 01.03.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон)
7-§. Биология ўқув лаборатория хоналарида ишлашда хавфсизлик талаблари
150. Биология ўқув лаборатория хонасида машғулотларни ташкил этиш жараёнида ўқувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари бўйича йўриқнома талаблари билан таништирилган бўлиши ва танишганлиги ҳақида журналга қайд қилиниши лозим.
151. Биология ўқув лаборатория хонасидаги асбоблар, мосламалар, приборлар носозлиги аниқланганда ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳар қандай хавф туғилганда ўқитувчи ушбу таълим муассасасининг раҳбариятига хабар бериши лозим.
152. Биология ўқув лаборатория хонасида машғулотлар ўтказилаётганда иш жойини тоза сақланиши ва шахсий гигиена талабларига қатъий риоя қилиниши шарт.
153. Биология ўқув лаборатория хонасининг ҳавосини тозалаб туриш учун дераза ойналарини вақти-вақти билан очиб туриш лозим.
154. Шиша идишлар синган пайтда қўл билан йиғиштирмаслик, чиқиндиларни йиғиш воситаларидан ёки супургидан фойдаланиш керак.
155. Биология ўқув лаборатория хонасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси (аптечка) билан таъминланган бўлиши лозим.
156. Машғулот тугагандан сўнг биология ўқув лаборатория хонасида ишлатилган жиҳозларни тартибга келтириш лозим.
компьютер ва унинг қурилмаларини электр тармоғига рухсатсиз улаш ёки ўчириш;
компьютер экранига қўл ва бошқа нарсаларни теккизиш;
компьютер қурилмаларининг уланиш жойларига ва электр тармоқ манбаларига тегиш;
компьютер қурилмалари яқинида иситиш асбобларидан фойдаланиш;
компьютер қурилмаларининг яқинида тез ёнувчи моддали идишларни очиш ва ишлатиш;
компьютер ва унинг бошқа қурилмалари устига турли буюм ва кийимларни қўйиш;
нам қўл билан компьютер қурилмаларига тегиш ва уларни улаш;
компьютер қурилмаларнинг тешикларига авторучка, чизғич ва бошқа нарсаларни тиқиш;
компьютер клавишларини босишда куч ишлатиш;
компьютер ишлаб турганда қаровсиз қолдириш;
компьютер ишлаб турган ҳолатда тозалаш ишларини олиб бориш.
158. Компьютер мониторига табиий ёруғликнинг асосий оқими чапдан тушиши керак.
159. Информатика ўқув хонасининг кенглиги 6 м дан ортиқ бўлган хоналарни икки томонлама ёритишда баландлиги 2,2 – 2,9 м дан ошмайдиган дераза бўлиши лозим.
160. Информатика ўқув хонасида табиий ёруғликнинг асосий оқими компьютерда ишловчининг орқа ва олд томонидан йўналган бўлиши мумкин эмас.
161. Информатика ўқув хонасининг доскаси сунъий ёритишда икки томондан бир хил узоқликда ва бир текисда жойлаштирилган, шифтда қотирилган ёки осилган люминесцент ёритқичлар асосидаги умумий ёритиш тизими қўлланилиши лозим. Ёритқичлар ва деразалар компьютер экранида акс этиши мумкин эмас.
162. Информатика ўқув хоналарида сунъий ёритишда ўқувчи столи сатҳининг ёритилиш даражаси 300 – 500 lk оралиғида бўлиши керак.
163. Информатика ўқув хоналарида ҳавонинг органик табиатли антропоген моддалар ва диоксид углерод билан ифлосланиши сабабли ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳарорат ва намликнинг оптимал ҳолатда бўлишини таъминлай оладиган ҳаво ҳайдовчи шамоллатиш воситалари бўлиши лозим.
164. Информатика ўқув хонасининг электр таъминоти электротехника хавфсизлиги талаблари асосида бўлиши лозим.
165. Компьютер столларига электр манбаининг тортилиши қўзғалмайдиган ва кўринмайдиган бўлиши лозим.
166. Электр манбаини улаш ва ўчириш қурилмасининг жойлашиши ўқитувчига электр токини зудлик билан ўчириш имкониятини бериши лозим. Уни синф доскасининг чап ёки ўнг томонига ўрнатиш тавсия этилади.
167. Информатика ўқув хонасида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланиш муддати кўрсатилган ва тўлдирилган ўт ўчиргич бўлиши лозим.
168. Деворларни бўяшда очиқ рангли бўёқлардан фойдаланиш лозим. Бўёқ таркибида оҳак кукунлари бўлмаслиги лозим.
169. Информатика ўқув хонасидаги синф доскаси, иш столлари ва жавонларнинг сатҳи нур қайтармайдиган бўлиши лозим.
170. Пол юзаси текис, сирпанмайдиган, тозалашга қулай ва ток ўтказмайдиган бўлиши керак.
172. Спорт залидаги жиҳозларнинг барчаси гигиеник, стандарт талабларига ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бериши лозим. Электр тармоқлари хавфсизлик қоидаларига жавоб берадиган ҳолда ўрнатилган бўлиши, сунъий шамоллатиш воситаларидан тўғри фойдаланиш керак.
173. Спорт зали ва қўшимча хоналар (ювиниш, кийиниш) тозалашга қулай бўлиши лозим.
174. Спорт залининг деворлари полдан 1,75 см баландликда, бир хил рангга бўялган бўлиши ёки полдан 1,75 см баландликда бўлган текис тахтали панель билан қопланган бўлиши керак.
175. Спорт залининг пол юзаси текис бўлиши ҳамда ёриқ жойлари бўлмаслиги керак.
176. Спорт залининг шифт қисми мойли бўёқда бўялган бўлиши лозим.
177. Спорт залининг иситиш тизими девор сатҳида текис ўрнатилиб махсус ёғоч панжаралар билан қопланган бўлиши керак.
178. Спорт залида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 20º С, ҳавонинг намлиги 50 – 60 фоиз бўлиши керак.
179. Спорт залининг деразаси полдан камида 1,5 м баландликда жойлашган бўлиши лозим.
180. Спорт залидаги электр таъминоти белгиланган талаблар асосида бўлиши ҳамда спорт залини бир текис ёритиб (200 lk) туриши керак.
181. Ўқув устахонасида ишлатиладиган барча жиҳозлар соз, ишчи ҳолатда ва ишончли ўрнатилган бўлиши лозим.
182. Ўқув устахонасидаги жиҳоз ва механизмлар ўз жойига ўрнатилиши, барча зарурий ҳимоя воситаларига эга бўлиши керак.
183. Ўқув устахонасидаги жиҳоз (станок, машина, механизм, дастгоҳ)ларнинг жойлаштирилиши ўрнатиш меъёрлари ва иш шароити талабларига жавоб бериши керак.
184. Детал ва материаллар махсус ажратилган жойларда, ўтиш жойларини тўсмайдиган ва хизмат кўрсатишга халақит бермайдиган қилиб жойлаштирилиши лозим.
185. Арқонли, тишли ва занжирли узатмалар яхлит тўсиқлар билан тўсилиши керак. Технологик ускуналарни тўсиқларсиз ишга тушириш тақиқланади.
186. Ҳаракатланадиган ёки айланадиган буюмларнинг ускунадан чиқиб турувчи қисми тўсилиши ва мустаҳкам тутиб турувчи мосламага эга бўлиши керак.
187. Мўрт металлга ишлов беришга мўлжалланган барча станоклар ва фрезалаш станоклари амалий машғулот жараёнида улардан учиб чиқадиган қириндилардан ҳимояланиш учун мустаҳкам тўсиққа эга бўлиши керак.
188. Жиҳозлар яшил рангга, тўсиб қўйилиши керак бўлган жойлар қизил рангга бўялган бўлиши керак.
189. Қиринди, чанг ва чиқитлар фақат илгак, махсус мослама (щётка) ва бошқа ёрдамчи воситалар билан тозаланиши лозим.
190. Жиҳоз ёки ускуналарни ишлаб турган пайтда таъмирлаш тақиқланади.
191. Ёғоч ва металлга ишлов бериш устахонасида сунъий ёритилганлик даражаси люминесцент лампа – 300 lk, чўғланма лампа – 200 lk, тикувчилик устахонасида люминесцент лампа – 400 lk, чўғланма лампа – 300 lk бўлиши лозим.
IV боб. Таълим муассасаларининг ўқув лаборатория хоналаридаги жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-§ Физика ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
192. Физика ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозлар махсус ажратилган жойларда, ўқув дастурининг тегишли бўлимларига мос равишда, уларнинг оғирликлари ҳамда ўлчамларини эътиборга олган ҳолда жойлаштирилиши ва сақланиши керак.
193. Физика ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозларни сақлаш жойлари тартиб билан рақамланган ҳамда у ерда сақланаётган жиҳозларнинг номлари маълумотлар дафтарида қайд этилган бўлиши керак. Қутиларда сақланаётган жиҳозларнинг рўйхати қутининг юза қисмига ёзилган бўлиши лозим.
194. Дарс жараёнида лаборатория ва тажриба намойишларини ўтказиш жараёнида махсус тагликлар бўлиши лозим. Уларнинг ўрнига бошқа буюмлардан (дарслик, дафтар ва бошқалардан) фойдаланиш тақиқланади.
196. Физика ўқув лаборатория хонасида лаборатория ишлари, кўргазма ва тажрибаларни кўрсатишда, шиша идишлар (мензурка, капилляр найчалар тўплами, шиша таёқчаси, туташ идишлар ва бошқалар) дарз кетмаган ва четлари эритилиб тайёрланган бўлиши керак.
197. Лаборатория ёки тажриба ишларини ўтказиш жараёнида синган ёки дарз кетган шиша идишлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Шиша идишларга ҳаво дамлаш ёки сўриб олиш тақиқланади. Қиздириш орқали босимни орттириш билан боғлиқ бўлган тажрибаларда ҳимоя ғилофи ёки органик шишали экранлар, шунингдек ҳимоя кўзойнаги ёки ниқобдан фойдаланиш керак.
198. Резина ва шиша найлар бир-бирига уланадиган бўлганда диаметрлари тўғри келадиганини ишлатиш ва най учларини сув, глицерин ёки вазелин билан намлаш керак.
199. Ҳароратни кескин ўзгартирмаслик ва механик зарблардан сақлаш, найларда ёки колбада суюқликни қиздираётганда най ёки колба оғзини ўқувчилар томонга қаратмаслик лозим.
200. Иш жараёнида қиздириш, ҳавони сўриб олиш ва босимни ошириш лозим бўлганда идишнинг ёрилиб кетишини олдини олиш учун ўқувчилар томонга ҳимояловчи экран ўрнатилиши ва ўқитувчи ҳимоя кўзойнагини тақиб олиши керак.
201. Иш жараёнида идиш синганда унинг қолдиқларини, магнит спектрларини ва темир кукунларини қўл билан териб олиш тақиқланади. Бунинг учун махсус мослама ва хокандоздан фойдаланиш лозим.
202. Иссиқ сув солинган идиш совимагунга қадар оғзини зич ёпиладиган тиқин билан беркитиш лозим. Идишни қўл билан ушлаш мумкин эмас.
203. Иш жараёнида ишлатиладиган қурилмалар ташқи қобиқларининг ҳарорати 45° С дан ортиқ бўлмаслиги керак. Агар ҳарорат 45° С дан ортиқ бўлса, унда «Куйиб қолишдан сақланинг» деган ёзув бўлиши керак.
204. Спирт лампаларининг очиқ алангаси билан ишлашда тез ўт оладиган суюқликлар (бензин, спирт, керосин) солинган идишлар камида 1 м узоқликда бўлиши керак.
205. Лаборатория ишларини бажаришда 42 Вт дан юқори бўлган кучланишдан фойдаланиш тақиқланади. Ўқувчиларнинг иш столига (ёпиқ контактдаги розеткаларга) 36 Вт ёки 42 Вт кучланиш бериш мумкин.
206. Очиқ контактли электр занжирларини йиғишда кучланиш 12 Вт дан ошмаслиги керак.
207. Лаборатория хонасидаги электромагнит жиҳозлар ерга уланган бўлиши керак.
208. Электродвигателларни, айланувчи дискларни ва марказдан қочма машиналарнинг техник паспортида кўрсатилган тезликда айлантириш керак.
209. Ёнаётган керосин, бензин ёки спиртни сув билан ўчириш мумкин эмас. Лабораторияда ўт ўчиргич, асбест материал ёки челакда қум бўлиши лозим.
2-§ Кимё ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
210. Кимё ўқув лаборатория хонасига жиҳозлар белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши лозим.
212. Кимё ўқув лаборатория хонасидаги электр токи билан ишлайдиган жиҳозлар ва мебелларнинг созлиги дарсга тайёргарлик кўриш вақтида ҳамда дарс бошлангунга қадар ўқитувчи томонидан текшириб чиқилиши керак.
213. Кимё ўқув лаборатория хоналари ўт ўчиргич билан таъминланган бўлиши лозим.
214. Кимёвий реактивлар металл шкафда сақланиши керак.
215. Ҳар бир моддалар синфларга ажратилиб, рақамланган тартибда ҳамда этикеткаси ўқиш учун қулай ҳолда металл шкафда сақланиши керак.
216. Кислоталар алоҳида шкафнинг пастки қисмида ёки металл шкафда сақланиши керак.
217. Перекурсор моддалари (наркотик, психотроп таъсир этувчи, бошқа моддаларга қўшилганда портлашни вужудга келтирувчи хлорид кислота, сульфат кислота, калий перманганат, селитралар ва органик моддалар) алоҳида сақланиши лозим.
218. Кимёвий моддалар сақланадиган идишларнинг оғзи ёпиқ бўлиши лозим.
219. Қаттиқ моддалардан олинадиган эритмалар ва аммиакнинг сувли эритмасини мўрили шкафда шамоллатиш воситасини ишлатилган ҳолатда тайёрлаш лозим.
220. Зарур массали суюқликни ўлчашда пипеткани оғиз орқали ишлатиш мумкин эмас.
221. Қаттиқ моддаларни фақатгина махсус қошиқчада олиш керак.
222. Ўқитувчи томонидан жиҳозларни тайёрлашда очиқ ўрамали симлардан фойдаланиш тақиқланади.
223. Яроқсиз ҳолатга келган моддалар ва жиҳозлар билан ишлашда моддаларнинг сувли эритмаларини аввал pН-7 ҳолатга келтириб, қуруқ қумли идишга солиш керак.
224. Кимё ўқув лаборатория хонасида амалий машғулот, тажриба намойиш ҳамда лаборатория ишларини бажариш вақтида шиша жиҳозлари синганда уларни қўл билан йиғиб олиш мумкин эмас.
225. Кислота ёки ишқорлар билан ишлаш жараёнида куйиш ҳолати юз берса, беморга дарҳол биринчи ёрдам кўрсатилиб, зудлик билан яқин масофада жойлашган тиббиёт масканига олиб борилиши лозим.
226. Кимё ўқув лаборатория хонасидаги жиҳоз ва моддалардан ўқитувчи рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади.
227. Кимё ўқув лаборатория хонасидаги моддаларнинг таъмини татиб кўриш, уларни яқин масофада туриб ҳидлаш ва кимёвий идишларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш тақиқланади.
228. Кимёвий тажриба ўтказиш давомида (буғлатилаётган, қайнаб турган) идишни махсус мосламасиз ушлаш мумкин эмас.
229. Моддаларни қиздириш учун қалин деворли шиша идиш, ўлчов идиши ва ҳовончаларни ишлатиш ҳамда уларни аланга устига қўйиб қиздириш ман этилади.
230. Ичида суюқлиги бор шишанай устини бармоқ билан беркитиб чайқатиш тақиқланади.
3-§ Биология ўқув лаборатория хонасидаги жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
231. Биология ўқув лаборатория хоналарида жиҳозлар белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши лозим.
232. Кимёвий реактивларни сақлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши лозим.
233. Биология ўқув лаборатория хоналарида лаборатория ишлари ҳамда тажриба намойишларини кўрсатишда фойдаланиш учун асбоб-ускуналар ўқитувчи томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда тайёрланиши лозим.
234. Биология ўқув лаборатория хоналарида лаборатория ишлари ҳамда тажриба намойишларини ўтказишда махсус тагликлар бўлиши лозим. Уларнинг ўрнига тасодифий нарсалардан (дарслик, дафтар ва бошқалардан) фойдаланиш тақиқланади.
235. Биология ўқув лаборатория хоналарида лаборатория ишлари олиб боришда, кўргазма ва тажриба намойишларини кўрсатишда ишлатиладиган шиша идишларнинг (пробирка, капилляр найчалар тўплами, шиша таёқча, туташ идишлар) билан ишлашда, четлари эритилиб тайёрланган шиша найларни ва ёрилмаган идишларни ишлатиш лозим.
236. Биология ўқув лаборатория хоналарида лаборатория ишлари ёки тажриба намойишлари ўтказишда синган ёки дарз кетган шиша идишлардан фойдаланиш мумкин эмас. Шиша идишларга ҳаво дамлаш ёки сўриб олиш, шунингдек қиздириш, уларда босимни орттириш билан боғлиқ бўлган тажрибаларда ҳимоя ғилофи ёки органик шишали экранлар, ҳимоя кўзойнаги ёки ниқобдан фойдаланиш керак.
237. Резина ва шиша найлар бир-бирига уланадиган бўлса, диаметрлари тўғри келадиганларини ишлатиш, най учларини сув, глицерин ёки вазелин билан ҳўллаш лозим.
238. Шиша найларга тиқин тиқилганда ва ундан суғуриб олинаётганда xавфсизлик чораларига амал қилиш лозим.
239. Ҳароратни кескин ўзгартирмаслик ва механик зарблардан сақлаш, найларда ёки колбада суюқликни қиздираётганда най ёки колба оғзини ўқувчилар томонга қаратмаслик керак.
240. Терига ва кўзга хавфли, зарарли таъсир кўрсатувчи кислота, ишқор ҳамда бошқа кимёвий моддаларнинг тушишидан сақланиш лозим.
241. Синадиган лаборатория идишлари, ўткир тиғли, қиррали асбобларни ташишда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш лозим.
242. Лаборатория ишлари учун заҳарли ўсимликларни сақлаш ва ишлатиш тақиқланади.
243. Биология ўқув лаборатория хоналарида ёнғин хавфсизлиги техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.
244. Биология ўқув лаборатория хоналарида машғулот тугагандан сўнг ўқувчилар ўзи ишлаган жойини тартибга келтириши ва қўлларини совунлаб ювишлари зарур.
245. Информатика ўқув хонасини ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади.
246. Информатика ўқув хонасига киришда ўқувчиларнинг устки кийимини осишга мўлжалланган шкаф бўлиши лозим.
247. Информатика ўқув хонаси доскасининг чап ёки ўнг томонида электр таъминотидан ўчириб ёқиш учун қурилма бўлиши керак.
248. Компьютернинг тизим блоки (процессор) электр қувватининг 220±20V дан ошмаслиги лозим.
249. Компьютернинг оператив хотирасида ва қаттиқ дискида куллер (вентилятор) бўлиши керак.
250. Компьютернинг электр қувватини узлуксиз таъминловчи қурилма (UPS) бўлиши лозим.
251. Компьютернинг клавиатураси ва ғилдиракли сичқончаси бўлиши лозим.
5-§ Спорт залидаги жиҳозларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
252. Гимнастик жиҳозлар устунга ўрнатилган, махсус металл мосламаларга мустаҳкамланган ва залга тартиб билан жойлаштирилган бўлиши керак.
253. Гимнастик жиҳозлар (турник, от, яккачўп ва бошқалар) полга темирли занжир ёрдамида махсус илгичлар билан бир текис ўрнатилиши лозим.
254. Гимнастик нарвон деворга махсус больтлар ёрдамида мустаҳкам ўрнатилиб, темир бурчакли деталлар билан, нарвоннинг пастки қисми полдаги бурчакли деталга шруп (мих) ёрдамида қотирилиши керак. Ҳар бир нарвоннинг оралиғи 2 – 3 м бўлиши керак.
255. Гимнастика ўриндиғининг ўтириш жойи текис ва қирралари юмалоқланган бўлиши лозим.
256. Гимнастик арқоннинг темир мосламали илгичи бинонинг шифт қисмига, эркин ҳаракатланиб туришини эътиборга олган ҳолда, мустаҳкам ўрнатилиши керак.
257. Деворга ўрнатиладиган ҳалқаларга махсус қулф қўйиб, занжирни деворга қоқилган илгичга маҳкамлаб қўйиш лозим.
258. Гимнастик дастакли отнинг устига оғир юк, ўткир учли буюмлар қўйиш ва спорт оёқ кийимисиз чиқиш ва ўтириш мумкин эмас.
259. Қўшпояни (брусни) шуғулланувчиларнинг бўйига қараб ўзгартириб туриш лозим.
260. Турник залнинг кириш эшигига қарама-қарши жойлаштирилган ва симлари (трос) кўндаланг ўрнатилган бўлиши лозим. Турникни ўрнатишда олд ва орқа томонидан тушиш учун 4-6 м майдон қолдириш, ушлагичнинг диаметри 28 мм силлиқланган пўлатдан бўлиши ва шуғулланувчиларнинг бўйига қараб баландлигини 120 см дан 240 см гача ўзгартириш имкониятига эга бўлиши ҳамда машғулотлар тугагандан сўз йиғиштириб қўйилиши керак.
261. Пружинали кўприкчанинг олдинги томонини гимнастика тўшагига тақаб, полда маҳкам турадиган қилиб қўйиш лозим.
262. Гимнастика яккачўпининг юза қисми сирғанмайдиган бўлиши керак. Яккачўп полдан 120 см баландда бўлиб, унинг оёқлари мустаҳкам қилиб ишланиши лозим.
263. Тўлдирма тўплар юнг ёки бошқа материаллар билан тўлдирилган чарм ёки сунъий материалдан тайёрланган бўлиши керак. Тўлдирма тўпларнинг диаметри 31-40 см ва оғирлиги 1-1,5 кг бўлиши лозим.
264. Нишонга улоқтириш шитининг ўлчами 100 х 100 мм бўлиши ва гимнастика деворчасига илгаклар ёрдамида мустаҳкамлаб осиб қўйилиши лозим.
265. Ўқув устахоналаридаги иш ўрни ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга қаратилган ҳолда ташкил қилинган бўлиши керак.
266. Ҳар бир иш ўрни ўриндиқ билан жиҳозланган бўлиши лозим.
267. Иш ўрни ва йўлакларни материал, намуна, буюм ёки чиқиндилар билан тўсиб қўймаслик лозим.
268. Тиски буюмни ишончли тутиб тура олиши ҳамда сиқиб турувчи қисми тўғри ва текис (деформацияланмаган) бўлиши лозим.
269. Болға ва кувалданинг юза қисми текис, чуқурча ёки ёрилган жойлари бўлмаслиги ва мустаҳкам тутқичга эга бўлиши керак.
270. Болға ва кувалда тутқичлари қаттиқ, қайишқоқ ёғочлардан ишланиши лозим. Юмшоқ ва мўрт ёғочлардан ишланган тутқичлардан фойдаланиш тақиқланади.
271. Болға ва кувалда тутқичи силлиқ, текис, овал кесимли ва тутиб туриладиган томони йўғонлашиб борадиган шаклда бўлиши лозим.
272. Эгов, искана, арра ва бошқа асбобларнинг тутқичларига ёрилиб кетишини олдини олувчи металл ҳалқа ўрнатилиши, тутқичнинг узунлиги эса асбоб ўлчамига мос келиши лозим.
273. Тутқичи бўлмаган ёки носоз асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
274. Металлга ишлов беришда учқун ва қириндилардан сақланиш учун ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак.
275. Арраларнинг йўниш қисми тўғри чархланган, тутқичлари мустаҳкам ўрнатилган ва силлиқлаб тозаланган бўлиши лозим.
276. Гайка калитлари гайка ва больт каллаклари ўлчамига тўғри келиши, ёрилган жойлари ва чуқурчалари бўлмаслиги керак.
V боб. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
277. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи таълим муассасалари зиммасига юклатилади.
278. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(278-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
VI боб. Якуний қоида
279. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
2013 йил 6 февраль
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2013 йил 6 февраль
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 6 февраль
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 6 февраль
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
2013 йил 6 февраль
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
2013 йил 6 февраль
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги директори А. КУРБАНОВ
2013 йил 6 февраль
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2013 йил 6 февраль
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2013 йил 6 февраль
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази директори Ж. ИСМОИЛОВ
2013 йил 6 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 189-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 01.03.2024 й., 10/24/2446-1/0169-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)