1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.03.00 Юридик шахслар банкротлиги ва санация (шунингдек 09.03.00.00 га қаралсин);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
КОРХОНАЛАР БАНКРОТЛИГИ ВА САНАЦИЯСИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жараёнини тезлаштириш, вақтинча иқтисодий қийинчиликка дуч келган, бироқ молия-хўжалик фаолиятини соғломлаштириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлган корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг янги таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тизимидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига бўйсундирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3306-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 121-модда)
3. Мол-мулкида давлат мулки улуши бўлган банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари ишининг энг узоқ муддати бир йил билан чегаралансин. Ушбу муддатни яна узоғи билан ярим йилга узайтириш Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг қарори билангина амалга оширилсин.
Тугатиш комиссияси банкрот корхонани тугатиш бўйича барча ишларни белгиланган муддатда ниҳоясига етказа олмаган тақдирда мулкнинг сотилмаган қисми Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича ҳукумат комиссиясининг қарори билан давлат мулкига ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тасарруфига берилади, хўжалик судлари эса Ҳукумат комиссияси қарори асосида тугатиш ишининг якунлангани ҳақида ажрим чиқаради.
4. Ташқи бошқарувчилар ва ишончли шахсларга қарздор корхоналар ёки уларнинг мулкини сотишда кредиторлар йиғилиши (қўмитаси) розилиги билан қуйидагиларга рухсат берилсин:
харидорга хизмат кўрсатадиган тижорат банки тегишли кафолатни тақдим қилган тақдирда корхона ёки мулкни бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;
арзон-гаров ва тез ишлатиб бўлинадиган мулкни, шунингдек хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг қолган қисмини ким ошди савдоси ўтказмасдан, олди-сотди шартномаси бўйича сотиш.
5. Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ишончли шахслар ва банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари томонидан дебиторлик қарзини мажбурий тарзда ундириб олиш бўйича тақдим этилган материалларни давлат божи тўланмасдан туриб ҳам бу божни айбдор томондан кейинчалик ундириб олинишини белгилаган ҳолда кўриб чиқишни таъминласин.
6. «Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 декабрдаги ПФ-1658-сон Фармонига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Фармоннинг 1-банди ҳамда иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини маълум муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш, бу қарор кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши билан тасдиқланиши шарт»;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси» ҳамда 4-банднинг 2-хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«тугатиш жараёнини амалга оширишда фаол иштирок этиш ва ишончли шахс сифатида қатнашиш, мол-мулкида давлат мулкининг улуши бўлган ҳамда хўжалик судлари томонидан банкрот деб эътироф этилган қарздорлар бўйича тугатиш комиссияларини ташкил этиш»;
«Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита мансабдор шахслардан корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим қилинмагани ёки ўз вақтида тақдим қилинмагани учун ундириб олинадиган жарималар;
банкрот корхоналарни ким ошди савдоси орқали давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, кредиторларнинг талаби қондирилган тақдирда мулкнинг баҳоланиш ва сотилиш қиймати ўртасидаги фарқдан тушган маблағларнинг бир қисми».
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича ҳукумат комиссияси, Иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларини мазкур Фармон асосида ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармоннинг бажарилиши бўйича қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 23 июль,
ПФ-2342-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 7-сон, 170-модда; 2003 й., 8-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2005 й., 45-сон, 337-модда; 2017 й., 37-сон, 980-модда)