toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2018 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 март,
ПФ-4522-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги ПФ-4522-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган қўшимча ва ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонининг 1- банди:
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текшириш назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан беш йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан амалга оширилади»;
б) бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, хусусий банк ва молия институтлари — беш йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги солиқ текширишларидан ўтказилади (тафтиш қилинади)».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 163-модда)