Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш ва унинг томонидан имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий таҳдид гуруҳларидан бўлган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга кўрсатилаётган ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдамини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорига мувофиқ 2012 йилда Фарғона шаҳрида Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Фарғона минтақавий филиали ташкил этилганлиги ва 2013-2014 йилларда Қарши ва Самарқанд шаҳарларида Марказнинг минтақавий филиаллари ташкил этилиши назарда тутилаётганлиги;
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш]
Марказ томонидан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари тўғрисидаги Намунавий низом белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Марказнинг минтақавий филиаллари фаолиятини молиялаштириш, шу жумладан битта автотранспорт воситаси билан таъминлаш Давлат бюджети параметрларининг тегишли йилга «Таълим» соҳасида назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
2. Марказ минтақавий филиалларининг намунавий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин, улар ходимларининг чекланган сони 43 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони – 9 нафар этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Марказнинг минтақавий филиалларини замонавий фикрловчи, юқори малакали, профессионализм ва масъулият туйғуси юқори бўлган, имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий таҳдид гуруҳларидан бўлган болаларга ва уларнинг оилаларига, шунингдек иқтидорли болаларга ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий-реабилитация ва ахборот-таълим ёрдами кўрсатиш соҳасида тегишли амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда ходимларнинг айрим тоифаларини қўшимча равишда моддий рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда Марказ филиаллари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядларни тасдиқласин, шунингдек Марказнинг бошқарув ходимлари учун амалда бўлган устамалар тўлаш тартибини Марказ филиаллари ходимларига жорий этсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 6 март,
68-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 мартдаги 68-сон қарорига ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг минтақавий филиаллари
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 140-модда)