toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини, асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилишнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 28 январь,
20-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 январдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 951-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасига қуйидаги мазмундаги 31- банд қўшилсин:
31.‎

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси)‎

«Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторлари томонидан ундириладиган йиғимлар‎

40‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 55-модда; 2017 й., 36-сон, 951-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 09/18/322/1172-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)