Т/р | Тадбирлар номи | Масъул ижрочилар | Ижро муддати |
I. Ташкилий ва тайёргарлик чора-тадбирлари | |||
1. | Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, савдо-воситачи ташкилотлар, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари учун маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турлари тўғрисида доимий янгиланиб турадиган ягона маълумотлар базасини яратиш. | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ССП, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Давлат статистика қўмитаси | 2013 йил 10 январгача, кейинчалик ҳар чоракда янгиланади |
2. | йил давомида республиканинг барча шаҳар ва туман марказларини қамраб олган ҳолда кўргазма-ярмаркалар ўтказиш жадвални тасдиқлаш; аниқ муддатлар ва уларни самарали ташкил этиш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларида сайёр кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ҳар йили 20 январгача |
3. | Кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш учун рақобатбардош ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кенг доирасини жалб қилиш. | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Ҳар йили 20 январгача |
4. | аниқ муддатлар ва уларни самарали ташкил этиш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларида сайёр кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш. | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги | Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ |
5. | Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва манфаатдор ишбилармон доираларни ўтказилаётган кўргазма-ярмаркаларнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, уларни ўтказиш жадвали тўғрисида кенг хабардор қилиш. | Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги | Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ |
6. | Ўтказилаётган кўргазма-ярмаркаларга ўзи ишлаб чиқарган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг мақбул нархларда ўз вақтида етказиб берилишни таъминлаш. | «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Файз» холдинг компанияси, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ |
7. | Кўргазма-ярмаркалар иши натижалари бўйича: Аҳоли ўртасида юқори талабга эга бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари номенклатурасини аниқлаш; Юқори талабга эга бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш, товарлар дизайни ва сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. | Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, идоралар ва хўжалик бирлашмалари | Ҳар чоракда |
8. | Кўргазма-ярмаркаларнинг ўтказилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш. | Иқтисодий тараққиёт вазирлиги | Ҳар чоракда |
II. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги турдаги ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар | |||
1. | Ярмаркалар ва кўргазмалар давомида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ички бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва шу асосда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ҳамда маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш. | «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Файз» холдинг компанияси, ССП, товар ишлаб чиқарувчи корхоналар | Ҳар чоракда |
2. | Вазирлар Маҳкамасининг комплексларига ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги, талаб юқори бўлган маҳсулот турларини, шу жумладан бюджет сегменти бўйича ўзлаштириш юзасидан тармоқ дастурларини молиялаштириш манбалари ва маҳсулотларни ўзлаштириш муддатлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун биринчи навбатда: - электротехника маҳсулотларининг янги моделлари ва номенклатураси; - талаб юқори бўлган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари (аралаш матолар, эркаклар ва аёллар кўйлаклари, чойшаблар, пальто ва ярим пальто ва б.) шунингдек, галантерея товарлари; - рақобатбардош чарм-пойабзал маҳсулотлари ва чармдан спорт анжомлари; - ёш оилалар учун ётоқхона ва ошхона мебель жилолари, шунингдек, қишлоқ жойларда фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни киритиш. Маҳсулотларнинг янги, талаб юқори бўлган турларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва ўзлаштириш бўйича, шу жумладан молиялаштириш манбалари ва маҳсулотларни ўзлаштириш муддатлари билан ўзаро боғлиқ бўлган буджет сегменти бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун биринчи навбатда: — электротехника маҳсулотларининг янги моделлари ва номенклатураси; — талаб юқори бўлган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари (аралаш матолар, эркаклар ва аёллар кўйлаклари, чойшаблар, пальто ва ярим пальто ва б.) шунингдек, галантерея товарлари; — рақобатбардош чарм-пойабзал маҳсулотлари ва чармдан спорт анжомлари; — ёш оилалар учун ётоқхона ва ошхона мебель жилолари, шунингдек, қишлоқ жойларда фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни Вазирлар Маҳкамаси комплексларига киритиш. | «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, «Файз» ХК, Иқтисодиёт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси комплекслари | Ҳар йили 20 январгача |
3. | Ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо-воситачи ташкилотлар ва маҳсулот истеъмолчилари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш. | «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Файз» холдинг компанияси, ССП, ишлаб чиқарувчи корхоналар | доимий |
4. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 апрелдаги «Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 111-сон қарорининг 6-бандида назарда тутилган шартларда аҳолига истеъмол кредитлари ажратиш. | Тижорат банклари | доимий |