1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИ ЭКСПОРТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Рангли металлар ички бозорини ҳимоя қилиш, ватанимиздаги ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.02.00 Импорт ва экспортни чегаралаш]
1. 1999 йил 15 февралдан бошлаб рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)
2. «Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖга ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳажмларда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 сентябрдаги ПФ-3800-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 375-модда)