1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИ ЭКСПОРТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Рангли металлар ички бозорини ҳимоя қилиш, ватанимиздаги ишлаб чиқарувчиларни хом ашё билан таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.03.00 Олиб киришга чекловлар ва тақиқлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.04.00 Олиб чиқишга чекловлар, тақиқлар (маъданий бойликлар, қимматбаҳо металлар ва тошлар, товарлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмлар ва бошқалар);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.02.00 Импорт ва экспортни чегаралаш]
1. 1999 йил 15 февралдан бошлаб рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
2. «Ўзбекистон лом, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» АЖга ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳажмларда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПФ-5300-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 06/18/5300/0557-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси олиб чиқиб кетилиши тақиқланган товарлар, буюмлар ва маҳсулотларнинг республикадан ташқарига чиқарилиши чоғида белгиланган тартибга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 425-сонли «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 5 февраль,
ПФ-2212-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 2-сон, 51-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 375-модда; 2008 й., 14-15-сон, 95-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 06/18/5300/0557-сон)