1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Импорт операцияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, бу операцияларни амалга ошириш чоғида шартнома ва молия интизомини мустаҳкамлаш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-183-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 май 410-сон қарори билан тасдиқланган Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом.
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида 1998 йил 1 мартдан бошлаб товарлар (ишлар ва хизматлар)ни импорт қилишни тарифлар билан бошқариш ва импорт битимлари тузиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш тартибини енгиллаштиришга доир чора-тадбирлар тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси ваколатли банклари ва божхона органларида юридик ва жисмоний шахсларнинг импорт битимларини ҳисобга олиш ва улар ижросини назорат қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 164-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 164-модда)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
5. Белгилаб қўйилсинки, фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ваколатли банкларгина халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича кафолат мажбурияти беришга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳаллий ҳокимият органларига импорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўлаш бўйича хорижий ҳамкорларига кафолатлар бериш ёки ўзга мажбуриятларни олиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси, ваколатли банклар импорт битимлари ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилсинлар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ички истеъмол бозорини ҳимоя қилишни таъминлаш манфаатларини кўзда тутиб, бир ҳафта муддатда:
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармонига 3-илова 1998 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.