Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарорига мувофиқ, шунингдек иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш жараёнларида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ролини ошириш ва иштироки кўламларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
1. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда «Жамғарма» деб аталади) алоқа, ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.
3. Жамғарма нотижорат ташкилоти ҳисобланади, ўз балансига, банк ҳисоб рақамларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкаларга эгадир.
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.
Жамғарманинг маблағлари ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан тушувчи маблағларнинг 50 фоизи;
2018 йил 1 январгача абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 20 фоизи;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари.
III. Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
5. Қуйидагилар Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
а) ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан тушган маблағларни жамлаш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этишни, маълумотлар узатишнинг идоралараро тармоқларини ташкил этишни, «Электрон Ҳукумат» тизимларини ва давлат буюртмаси доирасида амалга ошириладиган қидириш тизимларининг миллий сегментини шакллантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кузатиб боришни;
халқаро стандартларга мувофиқ ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ҳисобга олган ҳолда алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилишни;
Интернет тармоғининг миллий сегментини шакллантиришни, турли йўналишдаги замонавий маҳаллий ахборот ресурсларини, шу жумладан аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш учун тармоқ ресурсларини шакллантиришни;
давлат ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва кузатиб боришни;
маълумотлар узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳаларни амалга оширишни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек ушбу соҳада лойиҳаларни тайёрлаш учун тадқиқотлар ўтказишни;
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, республиканинг бутун ҳудудида маълумотларни узатиш миллий ва халқаро ахборот тармоқларидан юқори тезликда фойдаланиш соҳасида хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни;
алоқа, компьютер ва тармоқли технологиялар, дастурлаштириш ва электрон маълумотлар базасини яратиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришни, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган ўқитиш тизимини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси аппарати фаолиятини ходимларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базани мустаҳкамлаш юзасидан;
(5-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи телекоммуникация ва ахборот тизимлари устидан бошқариш ва назорат қилиш органларини, шунингдек алоқа объектлари давлат кадастри хизматлари, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини, терминология ва луғатларни, стандартлаштириш бўйича базавий ташкилотларни ва базавий метрологик хизматни, шунингдек ахборотлаштиришни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича мустақил даромад манбаига эга бўлмаган хизматларни ривожлантиришга кўмаклашишни;
(5-банднинг «б» кичик банди ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Республика ахборот-кутубхона марказининг фаолиятини;
ахборот ва почта хавфсизлиги, телекоммуникация тармоқлари тизимини, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш технологияларини жорий этишни, замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ ахборот ва почта хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмани ривожлантиришни;
танлов асосида танлаб олинадиган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасини реконструкция қилиш, уларни ривожлантириш ва компьютерлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни;
эфирга рухсат берилмаган чиқишларнинг ва давлат тузилмалари радио воситаларига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш мақсадида радио частота спектридан фойдаланиш устидан давлат назорати учун махсус назорат-ўлчов техникаси сотиб олиш харажатларини қисман қоплашни;
ахборот-коммуникация технологияларининг сифатли воситаларини ва маҳаллий дастурий маҳсулотларни, шу жумладан ижтимоий-кўнгилочар ва таълим йўналишидаги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни;
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқлари ва чекка аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини мақсадли қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантиришни;
операторлар ва провайдерлар томонидан кўрсатиладиган универсал алоқа хизматларини ривожлантиришни;
дастурлаштириш, тизимли маъмуриятчилик, компьютер дизайни, анимациялар ва ахборот технологияларининг бошқа йўналишлари бўйича танловлар, мусобақалар ва беллашувлар ўтказиш йўли билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар фаолиятини рағбатлантиришни;
лицензиялар берилганлиги, абонент рақамидан фойдаланганлик учун мобиль алоқа операторлари томонидан тўланадиган тўлов, алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан олинган жарима санкцияларининг ундиришдан тушган маблағлар суммасининг 5 фоизи миқдорида давлат божи Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилиши бўйича харажатларни молиялаштиришда фойдаланиш.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.02.00 Ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш]
6. Жамғарма маблағлари фақат тегишли лицензиялар асосида ўз фаолиятини республика ҳудудида амалга оширувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар юридик шахсларга, шунингдек алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ўқув, илмий-тадқиқот муассасаларига, тартибга солиш, бошқариш органларига ҳамда ушбу соҳа ташкилотларига маълумотлар базасини сақлаш ва шакллантиришнинг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларини жорий этиш учун берилиши мумкин.
Юридик шахслар йилнинг ҳар чорагида Жамғармадан олинган маблағлар ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
Жамғарма томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус комиссияси танловидан ва Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»да экспертизадан ўтган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида ривожлантириш лойиҳалари учун бериладиган қарзлар.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
8. Жамғарма томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан экспертизадан ўтган ҳамда Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Очиқ акциядорлик тижорат «Алоқабанк»да очилган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини, радиоэшиттириш ва телевидение воситалари ва тармоқларини ривожлантиришнинг аниқ лойиҳаларига ажратилади ҳамда ушбу маблағларга фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга ошириладиган маблағлар учун назарда тутилган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
V. Жамғарманинг ҳуқуқлари
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган манбалардан тушувчи маблағларни ўзининг банк ҳисоб рақамларида жамлаш;
10. Жамғарма маблағларини жойлаштиришга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Жамғарма бюджети доирасида Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда амалга оширилади.
11. Жамғарма Жамғарманинг маблағларини алоқа воситалари ва тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологиялари, радиоэшиттириш ва телевидениенинг аниқ лойиҳаларига ажратишда шартларни белгилашга ҳақлидир.
12. Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, шунингдек қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эга эмас.
13. Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Жамғарма Кенгашининг қарорларига мувофиқ мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.
ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа хизматларининг барча турларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга;
ҳар йилнинг 1 декабридан кечикмай чораклар, тушум манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича навбатдаги йилга прогноз бюджетни тузишга ҳамда уни Жамғарма Кенгаши тасдиқлаши учун киритишга;
ҳар бир календарь чоракдан кейин йигирма кун мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тугаган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Акциядорлик тижорат «Алоқабанк» раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Жамғарма Кенгаши раиси ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
16. Жамғарма Кенгаши маблағлардан, шу жумладан фойдадан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, Жамғарма бюджетини кўриб чиқади ва маблағлардан фойдаланиш тўғрисида Жамғарма директорининг ҳисоботини эшитади, шунингдек зарурият бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Жамғарма бошқарув аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Жамғарма Кенгаши мажлислари бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
18. Жамғарманинг жорий фаолиятига ва Жамғарма Кенгаши қарорлари бажарилишига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ҳамда лавозимга Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган директор бошчилигидаги дирекция томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
19. Жамғарма директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штат рўйхатини, Жамғарма маблағлари ҳисобига Жамғарма аппарати таъминотига харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
лавозим йўриқномаларини ва Жамғарманинг бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъво аризалари беради;
Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
ушбу Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига 4 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кенгашининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 4 ноябрдаги 490-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2 ва 3-иловалар.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 75-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 31-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-илованинг 20-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)» 2009 йил 11 июндаги 159-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 44-модда) 1-илова 3-бандининг «а» кичик банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 9-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 11-банди.