1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар);
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли «Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, қўшма корхоналарни барпо қилишга хорижий сармояларни кенг кўламда жалб этиш ҳисобига иқтисодиётнинг таркибий ўзгаришларини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган қуйидаги технология ускуналари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин:
ҳукуматнинг кафолати билан бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молияланадиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун;
халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган, янги барпо этилаётган ва қайта қурилаётган корхоналар учун;
хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарнинг устав маблағига қўйилма сифатида хорижий сармоядорлар томонидан келтириладиган технология ускуналари.
2. Белгилаб қўйилсинки, импорт бўйича етказиб бериладиган ҳамда ҳукумат қарорларига мувофиқ «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» қўмитаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси томонидан олиб келиниб, машина-трактор саройларига сотиладиган қишлоқ хўжалик техникаси, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари олиб келинганида икки йил мобайнида қўшилган қиймат солиғига тортилмайди.