ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (1-СОНЛИ БҲМС) «ҲИСОБ СИЁСАТИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ»ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 5 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 474-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3544, 06.08.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сонли «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»га (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 5-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.