toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«ВАҚТИНЧА САҚЛАШ» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 447-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 26 майда тасдиқланган «Вақтинча сақлаш» божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 447, 1998 йил 17 июнь) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 август,
01-02/12-21-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 456-модда)