Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«БОЖХОНА ОМБОРИ» БОЖХОНА РЕЖИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1318-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-3-сон қарори (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 103-модда) билан тасдиқланган «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 август,
01-02/12-23-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сон қарорига ИЛОВА
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва шахсий муҳр билан тасдиқланган» деган сўзлар «ҳамда» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 15-банддаги «тўққизинчи» деган сўз «ўнинчи» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «ойига бир маротаба» деган сўзлар «ҳар чоракда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
биринчи хатбошидаги «юк етказишни назорат қилиш китобчаси» деган сўзлар «юкни етказиб бериш назорат китобчаси» деган сўзлар билан, «ЮЕНҚК» деган аббревитура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ЮЕНҚК» деган аббревиатура «ЮЕБНК» деган аббревиатура билан алмаштирилсин.