1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 17 сентябрь,
273-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом автомобиль ва электр транспортида (трамвай, троллейбус ва метрополитенда) шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда мунтазам ва соатлар бўйича йўловчилар ташишни амалга оширадиган ташувчиларга татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
умумий фойдаланиладиган транспорт — йўловчилар ва юк ташиш учун мўлжалланган жамоат ер усти ва ер ости транспорти (автобус, трамвай, троллейбус, йўналишли ва йўналишсиз таксилар, метрополитен);
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
троллейбус — электр приводга эга бўлган, кўчалар бўйлаб ҳаракатланадиган ва мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган вагон;
[СПиТ:
1.Транспорт / Йўналишли таксилар]
йўналишли такси — йўловчилар талабига кўра тўхтаган ҳолда мунтазам йўналишларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаси (автобус ёки енгил автомобиль);
[СПиТ:
1.Транспорт / Йўналишсиз таксилар]
йўналишсиз такси — таксометр (ҳисоблагич) кўрсаткичи бўйича тўлов тўланадиган, йўловчилар буюртманомалари бўйича ташиш хизматлари кўрсатадиган автотранспорт воситаси;
метрополитен — электропоездларда йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ер ости ва ер усти иншоотлари тизими;
тушум — автобус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда йўловчилар ташишдан олинган даромад;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг саккизинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
чекланган тариф — йўловчилар ва багаж ташиш учун белгиланган тўловнинг чекланган миқдори;
ойлик транспортда юриш карточкаси — ҳаракатланиш ҳудуди чегараларида ва ушбу ҳужжат амал қиладиган давр мобайнида барча йўналишлар бўйича умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус ва трамвайда) юриш имкониятини олишга йўловчининг ҳуқуқини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат. Ойлик юриш карточкаси икки турга – умумий ва имтиёзли карточкага бўлинади;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг ўнинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
умумий ойлик транспортда юриш карточкаси — метрополитен, йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари, умумий фойдаланиладиган транспортнинг барча турларида йўловчилар юришини назарда тутадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат. Умумий транспортда юриш карточкасининг тўлиқ қиймати умумий фойдаланиладиган транспортдаги чекланган тарифни, чегиришни ҳисобга олган ҳолда, юришлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома — шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органлари томонидан бериладиган, қатъий ҳисобда турадиган, белгиланган намунадаги, эгасининг номи ёзилган ҳужжат. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома шакли ҳамда уни бериш механизми Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланади;
бир марталик чипта — шаҳар ер устида йўловчилар ташиш транспортида (йўналишсиз таксидан ташқари) транспортда бир марта юриш ҳуқуқини берадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат;
4. Ташилган йўловчилар сони умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) бажариладиган шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро ташувларнинг ҳар бир тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
чекланган тарифларни қўллаган ҳолда автобуслар, йўналишли таксилар, трамвайлар ва троллейбусларда ташилганда — сотилган бир марталик чипталар сони бўйича ёки тушумни чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
9. Соатлар бўйича ташувларда ташилган йўловчилар сони йўловчи ташувлари сонини ушбу ташувчининг шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчининг босиб ўтган ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Агар ташувчида бундай ташувлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳисоблаш учун 10 километрга тенг бўлган масофа олинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
10. Йўналишсиз таксиларда ташилган йўловчилар сони тўловли босиб ўтилган масофани йўловчиларнинг ўртача сонига кўпайтириш ва йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тақсимлаш йўли билан аниқланади.
шаҳар йўналишида — шаҳар жамоат транспортида йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига;
шаҳар атрофидаги йўналишда — 10 километрга тенг ҳолда қабул қилинади.
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўналишсиз таксида йўловчилар ташилганда ташишнинг ўртача масофаси шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда автобусларда йўловчилар ташишнинг ўртача масофасига тенг ҳолда қабул қилинади.
III. Йўловчилар айланмасини аниқлаш
11. Йўловчилар айланмаси умумий фойдаланиладиган транспортда (автобус, йўналишли ва йўналишсиз такси, трамвай, троллейбус ва метрополитенда) бажариладиган шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ташувларнинг ҳар қайси тури ҳамда соатлар бўйича ташувлар учун алоҳида-алоҳида аниқланади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
12. Йўловчилар айланмаси шаҳар йўналишларида автобуслар, йўналишли таксилар, трамвайлар, троллейбуслар ва метрополитенда ташишда ташилган йўловчилар сонини йўловчилар оқимини танлаб таҳлил қилиш асосида ҳисоблаб чиқиладиган ушбу йўналиш бўйича йўловчи босиб ўтадиган ўртача масофага кўпайтириш йўли билан аниқланади.
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
13. Ойлик транспортда юриш карточкалари бўйича йўловчилар айланмаси, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
14. Транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича йўловчилар айланмаси, шу жумладан метрополитенда, ташувчилар ўртасида улар томонидан ташилган тўлов тўлаб юрадиган йўловчилар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
15. Шаҳар атрофидаги йўналишда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган умумий тушумни ташилган (багаж ташишдан тушумни чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга тақсимлаш йўли билан аниқланади.
16. Шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар айланмаси бир марталик чипталар бўйича йўловчилар ташишдан тушган тушумни (багаж ташиш ва суғурта тўловини чегирган ҳолда) бир йўловчи-километр учун чекланган тарифга бўлиш йўли билан аниқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
17. Умумий фойдаланиладиган автобусда соатлар бўйича ташишлар учун йўловчилар айланмаси (туризм-экскурсия автобусларидан ташқари) 0,65 миқдорига тенг ҳолда қабул қилинадиган автобусларнинг босиб ўтган масофаси ва йўловчи сиғимидан фойдаланиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда, автобусларнинг умумий босиб ўтган масофаси ва автобусларнинг ўриндиқлари сони бўйича сиғими ҳосиласи сифатида аниқланади.
18. Йўналишсиз такси бўйича йўловчилар айланмаси ташилган йўловчилар сонини тўлов тўлаб юриладиган километрларга кўпайтириш йўли билан аниқланади.
19. Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчилар айланмаси ва ташилган йўловчилар сони бўйича йиғма ҳисоботни шакллантириш барча юридик шахслар бўйича, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА
Статистик ҳисоботлар тузишда йўловчиларнинг турли тоифалари, ойлик транспортда юриш карточкалари турлари ва транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича ҳисобга олинадиган йўловчиларнинг транспортда юришлари сони
Т/р
Йўловчилар тоифаси, транспортда юриш ҳужжатининг тури
Бир ойда транспортда юришларнинг ҳисобланган сони
Тўлиқ қийматдан чегириш миқдори (%)
Чегиришни ҳисобга олган ҳолда, карточка қийматидан имтиёзлар (%)
1.
Умумий ойлик транспортда юриш карточкаси (серия «A» – автобус, трамвай)
«Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ транспортда бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳнома
60
—
100
LexUZ шарҳи
Мазкур илованинг матнига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисида
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши шаҳарда аҳолини ҳаракатланишнинг мунтазам йўналишлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган чекланган тарифлар бўйича аҳолини умумий фойдаланиладиган транспортда ташишларга татбиқ этилади.
II. Шаҳар йўловчилар ташувчиларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари
фуқароларнинг айрим тоифаларини транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
йўловчилар станцияларини, бекат ва диспетчерлик пунктларини лойиҳалаш, қуриш, обод қилиш ва сақлаш;
янги трамвай ва троллейбус линиялари қуриш;
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг олтинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ушбу банднинг бешинчи—еттинчи хатбошиларда кўрсатилган харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
5. Навбатдаги молия йили учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга маблағларнинг аниқ суммаси асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ аниқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида (ёхуд қабул қилинган алоҳида қарорлар бўйича, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажат ва даромад қисмларида, шунингдек 1-Н-сон шаклидаги ҳисоботларда акс эттирилмасдан, Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси протоколлари асосида мақсадли молиялаштириш схемалари ўтказиш йўли билан) ажратилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
6. Транспортда ташувчилар томонидан ҳар йили маҳаллий давлат органларига тасдиқлаш учун қуйидагилар тақдим этилади:
йўловчилар айланмасининг, шу жумладан ойлик транспортда юриш карточкаларидан фойдаланувчи йўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасида йўловчилар айланмасини ва умумий фойдаланиладиган автомобиль ва электр транспортида шаҳарда, шаҳарлар атрофида, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда ҳамда соатлар бўйича ташилган йўловчилар сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ аниқланадиган прогноз кўрсаткичлари;
даромадлар ва харажатлар ҳажмларининг прогноз кўрсаткичлари;
уларнинг амалда бажарилиши бўйича ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этган ҳолда тушумларнинг тўлиқ йиғилишини, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтиришни таъминлаш тадбирлари.
III. Ташувчиларнинг транспортда бепул юрувчи ва имтиёзли йўловчиларни ташиши муносабати билан олинмай қоладиган даромадларини, шунингдек чекланган тарифлар бўйича хизматлар кўрсатишдан кўриладиган зарарларини қоплаш
7. Фуқароларнинг айрим тоифаларини транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 сентябрдаги 330-сонли қарори билан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ташувчиларнинг олинмай қоладиган даромадларини қоплашга маблағлар ажратиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни ҳар йили хатловдан ўтказиш натижалари — шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда, ҳар ойда тенг улушлар билан молиялаштирган ҳолда;
шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органининг ойлик транспортда юриш имтиёзли карточкаларининг амалда сотилиши тўғрисидаги ахбороти — транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларни ташишда;
8. Чораклик молия ҳисоботини топширгандан кейин дастлабки ўн кун мобайнида ташувчи маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органи билан олдинги чоракдаги иш якунлари бўйича қопланиши керак бўлган амалда кўрилган зарарлар ҳажмини келишади, бунда линиядаги тушумнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш бўйича қабул қилинган тадбирлар ҳисобга олинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
9. Ташувчилар кўрган зарарларни қоплаш учун зарур бўлган маблағлар суммаси тушумнинг тўлиқ йиғилиши бўйича чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги даромадлар, шунингдек фуқаролар айрим тоифаларининг транспортда бепул ва имтиёзли юриши билан боғлиқ ҳолда олинмай қоладиган даромадларни қоплаш суммаси билан амалдаги харажатлар ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади, бунда кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш тадбирлари ҳисобга олинади.
Бунда кўрилган зарарларни қоплаш суммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ шаҳар йўловчи ташиш транспортида бепул ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифалари учун чегиришлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.