1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2010 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ ПФ-4210-СОНЛИ ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» 2012 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-327-сонли Қонунига мувофиқ;
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2010 йил 30 мартдаги ПФ-4210-сонли Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 28 мартдаги ПФ–3588-сонли Фармони билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ оилавий корхоналар халқ бадиий ҳунармандчилиги ва қўлда ишланган амалий санъат буюмларини сотишдан олинадиган даромаддан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган даврда ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилсин».
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 сентябрь,
ПФ–4469-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 37-сон, 425-модда)