1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор в. в. б. А. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 июль,
2012-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон буйруғига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ахборотни ошкор қилиш — қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни олиш мақсадидан қатъи назар, ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш;
муҳим факт — қимматли қоғозлар баҳосига ёки улар бўйича олинадиган даромад миқдорига таъсир кўрсата оладиган эмитент молиявий-хўжалик фаолиятида ёки корпоратив ҳаракатларида юз берган ўзгаришлар;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали амалга оширилади.
4. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси, эмитент, фонд биржаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ахборотни инвесторларга ва қимматли қоғозларнинг эгаларига қоғозда тақдим этганлик учун ундан нусха кўчиришга сарфланадиган харажатлардан ошмайдиган миқдорда ҳақ олиши мумкин.
5. Агар мазкур Қоидаларга мувофиқ ахборотни ошкор қилиш муддатининг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни ахборотни ошкор қилиш муддатининг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.
6. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчиси нотўғри маълумотларни ошкор қилганлиги сабабли, у аниқланган кундан бошлаб беш иш куни давомида ушбу маълумотларни ахборотни ўзгартириш сабабларини кўрсатган ҳолда яна шу йўсинда ошкор қилиш йўли билан тўғрилашга доир чоралар кўриши лозим.
қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ахборотни, бундан қимматли қоғозларни хусусий жойлаштириш мустасно;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
9. Эмитент қонун ҳужжатларига мувофиқ инвесторларга мазкур Қоидаларнинг 8-бандида назарда тутилган ахборотлардан ташқари бошқа ахборотни ҳам тақдим этиши мумкин.
11. Эмитент Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ўз фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги ахборотни мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ тегишли шаклда ошкор этади.
12. Эмитент фаолиятида муҳим факт юзага келишига олиб келган қарорни қабул қилган эмитентнинг ваколатли бошқарув органи ушбу қарорни белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин дарҳол эмитентнинг ижроия органига тақдим этиши ва бу тўғрисидаги ахборотни мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ ошкор этилишини таъминлаши шарт.
13. Ахборотни электрон кўринишда ошкор қилиш эмитентдан ҳақ олинмасдан амалга оширилади.
14. Эмитент томонидан электрон кўринишда ошкор қилинадиган ахборот электрон рақамли имзо билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
III боб. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси, қимматли қоғозлар эгаси ҳамда инвестор томонидан ахборотнинг ошкор қилиниши
15. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси инвесторларнинг талабига кўра «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасида назарда тутилган ахборотларни тақдим этади ва инвесторларни ушбу ахборотни олиш ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
йилнинг бир чораги давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларни амалга оширилганлиги ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда ахборот беради.
Мазкур бандга мувофиқ ошкор қилинаётган ахборотда эмитентнинг номи, қимматли қоғозлар тури, миқдори, типи, шунингдек мазкур қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоизи акс эттирилиши лозим.
18. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси йилнинг ҳар чораги тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
унинг асосий муҳри ва ижроия органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бухгалтерия балансининг (банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) нусхасини;
ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда (инвестиция активларнинг ишончли бошқарувчилари учун) тақдим этади.
19. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси, қимматли қоғозлар мулкдори ёки қимматли қоғозларга бўлган мулкий ҳуқуқ эгаси бундан мустасно:
20. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабига биноан инвесторларнинг аризаларини, таклифларини ва шикоятларини кўриб чиқиш якунлари ҳақидаги ахборотни тақдим этади.
21. Қимматли қоғозлар эгаси битим тузиш натижасида эмитент қимматли қоғозлари ҳар қандай турининг 35 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қила бошласа, эмитентга ушбу ахборотни битим тузилган санани, қимматли қоғозлар сони ва олинган улушни (қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида) ҳамда қимматли қоғозлар эгаси ўзининг жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда мазкур битим тузилган санадан эътиборан беш кун ичида тақдим этиши шарт.
22. Инвестор мустақил равишда ва (ёки) аффилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида очиқ акциядорлик жамияти акцияларининг мазкур очиқ акциядорлик жамияти устав фондининг жами 15 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олиш нияти борлиги ҳақидаги ахборотни мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда олдиндан эълон қилиш йўли билан ошкор қилиши шарт.
23. Мазкур Қоидаларнинг 22-бандида кўрсатилган ахборотни эълон қилиш битим тузилишидан камида бир иш куни олдин республика газетаси ёки фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Бош директорининг 2013 йил 19 ноябрдаги 2013-04-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2383-1, 05.12.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 641-модда)
24. Агар ахборотни эмитент томонидан ошкор қилиш муддатининг тугаши қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи сайтининг ишлашидаги техник носозлик вужудга келган кунга тўғри келса, сайтнинг ишлашидаги техник носозлик бартараф этилган кундан кейинги биринчи иш куни ахборотни ошкор қилиш муддатининг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.
Қўшимча чиқарилган қимматли қоғозлар ҳақидаги асосий маълумотлар (ҳисобот даврида қимматли қоғозларнинг қўшимча чиқарилиши амалга оширилган бўлса тўлдирилади):
7.1.
Чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган орган
7.2.
Давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси
7.3.
Қимматли қоғозлар сони (дона) ва чиқарилиш ҳажми (сўм)
7.4.
Қимматли қоғозларни жойлаштириш усули
7.5.
Жойлаштириш муддати:
Бошланиш санаси
Якунланиш санаси
8. Ҳисобот йилидаги эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар.
Муҳим факт
Юз берган сана
Эълоннинг манбаси, рақами ва санаси
9. Бухгалтерлик баланси.
10. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
11. Аудиторлик ташкилоти хулосасининг нусхаси.
12. Эмитент томонидан ҳисобот йилида тузилган йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан тузилган битимлар рўйхати.
Ижроия органи раҳбари
________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Бош бухгалтер
________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Изоҳ: агар қонун ҳужжатларида ҳисоб-китобларнинг бошқача усуллари белгиланмаган бўлса 5.1 — 5.6-бандларда кўрсатилган ҳисоб-китоблар эмитент томонидан мустақил ёки «Тошкент» республика фонд биржасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилинган усуллари асосида амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига 3-ИЛОВА
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
01
Муҳим фактнинг номи:
Эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги
Ўзгаришгача бўлган тўлиқ фирма номи
Ўзгаришгача амалда бўлган жойлашган ери (почта манзили)
Эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгариши учун асос бўлган қарор қабул қилган ваколатли орган ва қабул қилинган санаси
Эмитент томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгариши тўғрисида юборилган билдиришноманинг рақами ва санаси
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Эмитент томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга эмитентнинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган сана муҳим факт юз берган вақт деб ҳисобланади.
Эмитентнинг (қайта ташкил этишда қатнашаётган юридик шахсларнинг) номи
Қайта ташкил этилаётган (фаолияти тўхтатилаётган ёки тугатилаётган) юридик шахснинг (қайта ташкил этишда қатнашаётган юридик шахсларнинг) жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
02
Муҳим фактнинг номи:
Эмитент фаолиятининг қайта ташкил этилганлиги, тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги
қайта ташкил этиш усули (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш)
қайта ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш ёки фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган
қарор қабул қилинган сана
қайта ташкил этишда қимматли қоғозларни жойлаштириш усули ва тартиби, агар қайта ташкил этиш қарорида назарда тутилган бўлса
қайта ташкил этилганлик, фаолиятини тўхтатганлик ёки тугатганлик санаси (қайта ташкил этиш натижасида янгидан вужудга келган ташкилотни давлат рўйхатидан ўтган санаси)
Бирлаштирилган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган сана
Кредиторлар ва бошқа шахслардан талабномалар қабул қилиш муддати ва тартиби
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб:
қайта ташкил этиш (бирлаштириш тарзида қайта ташкил этиш бундан мустасно) — натижасида янгидан вужудга келган ташкилотни давлат рўйхатидан ўтган санаси;
бирлаштириш тарзида қайта ташкил этиш — бирлаштирилган ташкилотнинг фаолияти тўхтатилиши ҳақида юридик шахслар ягона давлат реестрига ёзув киритилган сана;
эмитент томонидан ваколатли орган ёки суднинг эмитент фаолиятини тўхтатиш, тугатиш тўғрисидаги қарори олинган ёки эмитентнинг ваколатли бошқарув органининг ўз фаолиятини тўхтатиши, тугатиши тўғрисидаги баённома тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
03
Муҳим фактнинг номи:
Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
умумий йиғилиш тури (йиллик, навбатдан ташқари)
умумий йиғилиш ўтказиш шакли
умумий йиғилиш ўтказиш санаси
умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана
умумий йиғилиш ўтказилиш жойи
умумий йиғилиш кворуми
овоз беришга қўйилган масалалар
овоз бериш якунлари (%, овозлар сони)
рози
қарши
бетараф
1.
2.
3.
Кумулятив овоз беришга қўйилган масалалар (кузатув кенгашига аъзолари сайланаётганда номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи, номзод акциядор бўлган холда эса, унга тегишли акциялар сони ва тури кўрсатилади)
Кумулятив овоз беришда овозлар сони
1.
2.
3.
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни
1.
2.
3.
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида имтиёзли акциялар эгаларининг ҳуқуқларига ўзгартиришлар киритиш, жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатларни кузатув кенгашига бериш, эълон қилинган акциялар тўғрисидаги қоидаларни киритиш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, битта акциядорга тегишли бўлган акциялар сонига ҳамда уларнинг номинал суммасининг қийматига, шунингдек битта акциядорга берилган максимал овозлар сонига чеклашни белгилаш билан боғлиқ бўлган жамият уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ушбу хабарда жамият уставига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар матни уставнинг ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётган моддалари (бандлари) кўрсатилган ҳолда келтирилиши керак.
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент олий бошқарув органининг баённомаси тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
04
Муҳим фактнинг номи:
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгарганлиги
Эмитентнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларининг ўзгартирилишига доир қарор қабул қилган бошқарув органи
Қарор қабул қилинган сана
Ўзгартиришларнинг изоҳи
Эмитентнинг уставига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга билдиришнома юборилган сана
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитентнинг ваколатли бошқарув органининг баённомасида кўрсатилган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгариш санаси ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта адреси)
Хабар рақами —
05
Муҳим фактнинг номи:
Мансабдор шахсларнинг шахсий таркибидаги ўзгаришлар
Мансабдор шахслар шахсий таркибида содир бўлган ўзгаришлар изоҳи
Мансабдор шахслар шахсий таркибида ўзгариш содир бўлишига олиб келган сабаблар
жисмоний шахслар учун — ваколати тугатилаётган шахснинг Ф.И.О., лавозими; юридик шахслар учун — эмитентнинг ижроия органига яккабошчилик асосида бошқариш ваколати тугатилган тижорат ташкилотининг тўлиқ номи;
мансабдор шахс сайланган (тайинланган) ҳолларда
жисмоний шахслар учун — сайланган (тайинланган) шахснинг Ф.И.О., лавозими; юридик шахслар учун — эмитентнинг ижроия органини яккабошчилик асосида бошқариш ваколати берилган тижорат ташкилотининг тўлиқ номи
Кўрсатилган ўзгартиришлар тўғрисида қарор қабул қилган эмитентнинг ваколатли органи
Мансабдор шахсларнинг шахсий таркибида ўзгариш содир бўлишига олиб келган қарор қабул қилинган сана
Кўрсатилган ўзгартиришлар тўғрисида қарор қабул қилган эмитент ваколатли органининг йиғилиши баённомаси тузилган сана
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитентнинг ваколатли бошқарув органининг баённомаси тузилган сана ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига мансабдор шахсларнинг шахсий таркиби билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисида маълумот билан бирга ижроия органи раҳбарининг сайланиши (тайинланиши) расмийлаштирилган эмитент ваколатли органи баённомасидан кўчирма ҳамда сайланган (тайинланган) шахснинг яшаш жойи кўрсатилган ҳолда паспорт маълумотлари тақдим этилади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
06
Муҳим фактнинг номи:
Эмитентнинг филиаллари, ваколатхоналари, шуъба ва тобе жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар
мазкур ўзгаришларга асос бўлган қарорни қабул қилган эмитентнинг ваколатли органи
қарор қабул қилинган сана
Эмитентнинг ўзгариш содир бўлган филиаллари, ваколатхоналари, шуъба ва тобе жамиятлари рўйхати:
Тўлиқ номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Ўзгариш тури
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб:
а) эмитентнинг филиали, ваколатхонаси, шуъба ёки тобе жамияти ташкил этилишида қонун ҳужжатларида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш назарда тутилган ҳолларда:
хабар бериш тартибида — эмитент томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга тегишли хабарнома юборилган сана;
бошқа тартибда — эмитентнинг филиаллари ва ваколатхоналари, шуъба ёки тобе жамиятлари таркибидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
б) эмитент тижорат банклари бўлган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эмитент филиаллари ва ваколатхоналари, шуъба ёки тобе жамиятлари таркибидаги ўзгаришларни назарда тутувчи тегишли қарори қабул қилинган сана;
в) бошқа ҳолларда — эмитент филиаллари, ваколатхоналари, шуъба ёки тобе жамиятлари рўйхатидаги ўзгаришлар назарда тутилган эмитентнинг ваколатли бошқарув органининг йиғилиши баённомаси тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
07
Муҳим фактнинг номи:
Эмитентнинг мол-мулки ва банк ҳисобварақлари хатланганлиги, эмитентга нисбатан унинг активлари қийматининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда даъво қўзғатилганлиги
Эмитентнинг мол-мулки ва/ёки банк ҳисобварақларини хатлаган орган
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, хатлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжат кучга кирадиган сана ёки эмитент томонидан иш юритишга қабул қилинганлиги ва суд муҳокамасининг тайинланганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат олинган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
08
Муҳим фактнинг номи:
Эмитент устав фондининг ёки асосий ва айланма маблағлари суммасининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинганлиги
эмитент устав фондининг ёки асосий ва айланма маблағлари суммасининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда кредит олинган сана
Кредит ташкилоти ёки кредит тақдим қилган бошқа шахснинг номи
кредитни сўндириш муддати
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, кредит олинган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
09
Муҳим фактнинг номи:
Активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайганлиги ёки камайганлиги
активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайиши ёки камайишига олиб келган факт (фактлар);
активларнинг қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайиши ёки камайишига олиб келган факт юзага келган сана;
тегишли факт (фактлар) содир бўлган чоракдан олдинги чорак якуни бўйича эмитент активларининг қиймати
эмитент активлари миқдорининг абсолют ва фоиз нисбатида ўзгариши
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитентнинг активлар қиймати бир марта 10 фоиздан ортиқроқ миқдорда кўпайганлиги ёки камайганлиги юз берган ой тугаганидан кейин ўнинчи кун ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
10
Муҳим фактнинг номи:
Миқдори ёки мол-мулкининг қиймати битим тузилган санадаги ҳолатга кўра эмитент активларининг 10 фоизидан ортиғини ташкил этадиган эмитентнинг бир марталик битимлари
битим бўйича контрагент ва фойда олувчининг фамилияси, исми, шарифи ёки тўлиқ фирма номи, жойлашган ери (почта манзили);
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент томонидан тегишли битим тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили)
Хабар рақами —
11
Муҳим фактнинг номи:
Эмитент томонидан йирик битим ва (ёки) тузилишида манфаатдорлик бўлган битим тузилиши
Йирик битим контрагентининг ва(ёки) манфаатдор шахсларнинг фамилияси, исми, шарифи ёки тўлиқ фирма номи, жойлашган ери (почта манзили)
Битим суммаси
Битим амалга оширилган сана
Битим изоҳи
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Бош бухгалтер
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент томонидан тегишли битим тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи:
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
12
Муҳим факт номи:
Эмитент фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензия олганлиги ёки лицензия бекор қилинганлиги, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги
Амалга оширилиши учун лицензия берилган фаолият тури
Лицензия олинганлиги, бекор қилинганлиги, тўхтатилганлиги, тугатилганлиги (уларнинг бири кўрсатилади)
Лицензияловчи орган ёки суднинг номи
Қабул қилинган қарор сони
Қарор қабул қилинган сана
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент томонидан лицензияловчи орган ёки суднинг қарорини олган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
13
Муҳим фактнинг номи:
Қимматли қоғозлар чиқарилганлиги, уларнинг чиқарилиши тўхтатиб турилганлиги ва чиқарилиши қайта тикланганлиги, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганлиги
Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси
Қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорнинг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами
Қарорни қабул қилган органнинг номи
Қабул қилинган қарорнинг рақами (агар берилган бўлса)
Қарор қабул қилинган сана
Мазкур чиқарилишдаги қимматли қоғозлар сони, суммаси ва шакли
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Бош бухгалтер
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, қимматли қоғозлар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтган санаси ёки эмитент томонидан ваколатли давлат органи ёки суднинг тегишли қарори олинган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
14
Муҳим фактнинг номи:
Эмитент қайси юридик шахслар акцияларининг (улушларининг, пайларининг) 10 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилаётган бўлса, ўша юридик шахсларнинг рўйхатидаги ўзгаришлар
Кўрсатилган ўзгартиришлар учун асос бўлган ҳолатлар
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Бош бухгалтер
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, юридик шахснинг 10 ёки ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эмитентнинг эгалик қилиш ҳуқуқи юзага келган ёки тугатилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
15
Муҳим фактнинг номи:
Эмитент ўзининг қимматли қоғозлари эгалари олдидаги мажбуриятларини бажариш муддатлари келганлиги
Мажбуриятлар юзага келишининг асоси
Мажбурият тури
Мажбуриятлар ижроси муддатининг бошланиш санаси
Мажбуриятлар ижроси муддатининг тугаш санаси
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Бош бухгалтер
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитентнинг ваколатли органи йиғилиши баённомасида кўрсатилган, қимматли қоғозлари эгалари олдидаги мажбуриятларини бажариш муддатининг бошланиш санаси ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
16
Муҳим фактнинг номи:
Қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш, эмитентнинг қимматли қоғозлари бўйича даромадларни тўлашнинг бошланганлиги ва тугалланганлиги
Даромад ҳисобланган ва тўланаётган қимматли қоғозларнинг тури, шунингдек уларнинг тоифаси (типи)
Эмитент томонидан қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган сана
Эмитентнинг қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органининг номи
Эмитентнинг қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш ва тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органи йиғилишининг баённомаси тузилган сана
Қимматли қоғозлар бўйича даромад ҳисоблаш санаси
Қимматли қоғозлар бўйича даромад тўлашнинг бошланиш санаси
Қимматли қоғозлар бўйича даромад тўлашнинг тугаш санаси
Бир дона қимматли қоғозга ҳисобланган ва тўланаётган даромад миқдори
________ (сўм)
__________ (номиналга нисбатан %)
Даромад ҳисобланган ва тўланаётган қимматли қоғозларнинг умумий сони
Қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган даромадни тўлаш шакли (пул маблағлари ва бошқа мол-мулк)
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Бош бухгалтер
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитентнинг ваколатли бошқарув органи йиғилиши баённомаси тузилган сана ёки эмитентнинг ваколатли бошқарув органи йиғилиши баённомасида кўрсатилган қимматли қоғозлари бўйича даромадлар тўлашнинг бошланган санаси ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
17
Муҳим фактнинг номи:
Эмитентга нисбатан банкротлик таомили жорий этилганлиги
банкротлик таомилининг жорий этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган сана
Эмитент томонидан суд қарори олинган сана
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, эмитент томонидан суднинг тегишли қарори олинган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
18
Муҳим фактнинг номи:
Ҳисобот йилида кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилишидаги ўзгаришлар
Эмитент акцияларига эгалик қилишида ўзгаришлар юз берган кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг Ф.И.О.
Кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг эмитент устав фондидаги улуши
ўзгаришгача
ўзгаргандан сўнг
Ўзгаришлар юз берган сана
Кўрсатилган ўзгаришларга асос бўлган ҳужжат
Ижроия органи раҳбари
__________________ (Ф.И.О.)
____________ (имзо, муҳр)
Муҳим факт юз берган вақт бўлиб, ҳисобот йилида кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига эгалик қилишидаги ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлган эмитентнинг корпоратив ҳаракати тўғрисидаги қарор қабул қилган ваколатли бошқарув органининг баённомаси тузилган сана ҳисобланади.
Эмитентнинг номи
Жойлашган ери (почта манзили):
Хабар рақами —
19
Муҳим фактнинг номи:
Жамият аффилланган шахсларининг рўйхатидаги уларга тегишли қимматли қоғозларнинг миқдори ва номи кўрсатилган ҳолдаги ўзгаришлар
Жисмоний шахснинг Ф.И.О ёки юридик шахснинг тўлиқ фирма номи