1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЗАХИРАСИНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ МОДДИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 27 АПРЕЛДАГИ 121-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 29-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 26 июль,
229-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Терма жамоалар ҳамда уларнинг захирасини спорт мусобақаларига тайёрлашни, шунингдек уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида Низомда:
а) 13-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. Қоплашнинг ҳар кунлик нормаси миқдори терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари учун терма жамоалар спортчилари учун ўртача суткалик овқатланиш нормаларининг шаклланаётган қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
«Қайтарилган сумма Комиссиянинг қарори бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплашнинг кундалик нормалари тўлови учун қайта тақсимланади»;
2. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
«1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақига фоизларда, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади»;
«3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги мусобақалар, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) мусобақалар қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин»;