toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕРМА ЖАМОАЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ЗАХИРАСИНИ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИГА ТАЙЁРЛАШНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИ МОДДИЙ ЖИҲАТДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спортчиларни республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга сифатли тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази уч йилда бир маротаба «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт ўйинлари дастурларига киритилган асосий спорт турларини ҳар бир таълим муассасасида белгиласин ва тасдиқласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 апрель,
121-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига
1-ИЛОВА
Терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплашга ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда республика, халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун сифатли тайёрлаш мақсадида терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари (кейинги ўринларда терма жамоалар деб аталади) — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;
(1-банднинг учинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Терма жамоалар мамлакатнинг кучли спортчиларини бирлаштирувчи (катта ёшдагилардан) миллий, шу жумладан уларнинг энг тайёр захирасидан иборат (ёшлар, ўспиринлар), ўсмирлар ва болалар (тегишли ёшлардаги) терма жамоаларига бўлинади.
Терма жамоалар асосий ва захира таркибдан иборат бўлади, улар ваколатли орган томонидан тасдиқланади;
йиғма жамоаларнинг тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича йиғма жамоаларнинг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари, марказлари ва шу кабилар) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда – спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган терма жамоаларнинг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, йиғма жамоаларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;
энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларни тиклаш учун маблағлар (кейинги ўринларда қоплаш деб аталади) — узлуксиз ўқув-тренировка машғулотлари, календарь режага мувофиқ, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ўтказиладиган халқаро (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари (кубоклари) ва республика мусобақалари даврида терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга мўлжалланган молиявий маблағлар;
қоплаш лимити — бир ой учун ҳисобланадиган ва қоплаш учун ҳар кунги сарфлардан иборат бўладиган, кўриб чиқилаётган ойдаги кунлар (якшанбадан ташқари) сонига кўпайтирилган молиявий маблағлар ҳажми.
2. Республика ва халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёрланишда терма жамоалар ва уларнинг захираси жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, терма жамоаларнинг энергия сарфларини тўлдириш ва жисмоний ресурсларини тиклаш қоплаш маблағлари тўлашнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қоплаш маблағини тўлаш спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари орқали, ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
4. Қоплаш маблағи билан Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг захираси таркибидаги юқори спорт натижаларига эришган спортчилар ва тренерлар таъминланадилар.
Спортчилар ва тренерларни қоплаш маблағи билан таъминланувчилар жумласига киритиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қоплашга ажратилган мақсадли пул (молиявий) маблағларини холисона ва оқилона тақсимлаш мақсадида ваколатли орган ҳузурида спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ва республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплаш лимитлари сонини ажратиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш комиссияси (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) тузилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия раиси ва аъзолари ваколатли органнинг қарори билан 1 йил муддатга тайинланадилар. Комиссия 11 нафар аъзодан иборат бўлади, унинг таркибига ваколатли органнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари, республика федерациялари (уюшмалари)нинг ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ёки вакиллари киритилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
7. Комиссия раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоидабузилишлари учун комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин.
8. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори унинг учун мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз беришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда раис томонидан чақирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
10. Комиссия қарори протоколлаштирилиши ва комиссия аъзолари томонидан имзоланиши ва ваколатли органга тақдим этилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Комиссия спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари)нинг ёки спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда терма жамоалар ва уларнинг захираси бўйича қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини ҳар чоракда тақсимлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
12. Комиссия терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг эришган натижалари асосида қоплаш лимитлари сонини қайта кўриб чиқиш ва қайта тақсимлаш ҳуқуқига эга.
II. Қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағларини сарфлаш ва тақсимлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қоплашнинг ҳар кунлик нормаси миқдори терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари учун терма жамоалар спортчилари учун ўртача суткалик овқатланиш нормаларининг шаклланаётган қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган базавий хисоблаш миқдорига фоизларда, бироқ базавий хисоблаш миқдорининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Бунда қоплаш пули терма жамоалар ва улар захирасининг ўқиш жойида бюджет маблағлари ҳисобига ҳар кунлик овқатланиш билан таъминланадиган спортчиларига тўланмайди.
14. Терма жамоанинг спортчиси ва тренери ваколатли орган маблағлари ҳисобига ўқув-тренировка йиғинларида қатнашадиган вақтда қоплаш пулини тўлаш тўхтатиб турилади ва тўланмайди. Қоплашнинг тўланмаган суммаси ваколатли органнинг ҳисоб рақамига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайтарилган сумма Комиссиянинг қарори бўйича терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларига қоплашнинг кундалик нормалари тўлови учун қайта тақсимланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
15. Спортчилар ва тренерларга қоплаш учун ажратиладиган мақсадли пул (молиявий) маблағлари миқдори қуйидагича белгиланади:
Т/р‎ Тоифаси‎ Пул таъминоти миқдори, қоплаш лимитига нисбатан %‎
1.‎ Терма жамоаларнинг асосий таркиби‎ 100 гача, лекин 50 дан кам эмас‎
2.‎ Терма жамоаларнинг захира таркиби‎ 70 гача, лекин 35 дан кам эмас‎
3.‎ Тренерлар‎ 50 гача, лекин 25 дан кам эмас‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кўрсатиб ўтилган маблағларни спортчилар ва тренерларнинг банк пластик карточкаларига ёки депозит ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли билан тегишли олувчиларга тўловларни амалга ошириш учун республика олий спорт маҳорати мактабларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларига ёки республика федерациялари (уюшмалари)нинг ҳисоб рақамларига қоплаш маблағлари комиссия қарори асосида ваколатли орган томонидан ўтказилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
17. Спортчиларга қоплаш пулини тўлаш:
терма жамоа рўйхатидан чиқарилганда;
натижадорликни жиддий пасайтириб юборганда;
интизомий тартибни қўпол равишда бузганда;
спорт тайёргарлиги билан шуғулланмай қўйганда тўхтатилади.
18. Тренерларга тўлов пулини тўлаш:
биркитилган спортчи ва (ёки) спортчилар гуруҳи терма жамоа рўйхатидан чиқарилганда;
биркитилган спортчи ва (ёки) спортчилар гуруҳининг натижадорлиги пасайганда;
интизомий тартиб бузилганда;
меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўхтатилади.
19. Қуйидагилар терма жамоаларнинг спортчиларини ва тренерларини қоплаш учун мақсадли пул (молиявий) маблағлар билан таъминлаш бўйича асосий талаблар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎Т/р

Тоифаси‎

Қоплаш пули билан таъминлаш учун талаблар ‎

1.‎ Спортчилар‎ Терма жамоалар таркибига киритилган спортчилар томонидан халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашишга кўмаклашадиган юқори спорт натижаларига эришиш‎
2.‎ Тренерлар: терма жамоаларнинг штатли тренерлари ‎ Тегишли республика олий спорт маҳорати мактаблари ва (ёки) республика федерациялари (уюшмалари)нинг ижобий баҳосига эга бўлган, терма жамоа билан доимий ишлайдиганлар‎
3.‎ Терма жамоалар аъзолари бўлган спортчиларнинг шахсий тренерлари ‎ Терма жамоа аъзоси бўлган спортчини тайёрлаш ва спортчининг келгусидаги тайёргарлигини таъминлашни давом эттириш, тегишли республика олий спорт маҳорати мактаблари ва (ёки) республика федерациялари (уюшмалари)нинг ижобий баҳосига эга бўлганлар.‎
(19-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийларнинг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар терма жамоаларнинг спортчилари ва тренерларини қоплаш пули билан мақсадли молиявий таъминлаш манбалари ҳисобланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳажми ҳар йили тасдиқланадиган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида ҳамда тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг харажатлари сметасида назарда тутилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
III. Якунловчи қоидалар
22. Терма жамоалар ва уларнинг захираси аъзолари учун қоплашга мақсадли пул (молиявий) маблағлари олган ташкилотлар улардан фойдаланишнинг тўлиқ ҳисобини юритиши керак.
23. Қоплашга мақсадли пул (молиявий маблағлар) олган ташкилотлар ҳисобот даври (ой, чорак, йил)дан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай ваколатли органга олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этишлари шарт. Ҳисобот шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
24. Тегишли ташкилотнинг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган молиявий ҳисоботга қуйидагилар илова қилинади:
маблағларнинг олувчи ҳисоб рақамига ўтказилганлиги тўғрисидаги тўлов топшириқномаси нусхаси;
олувчиларнинг пластик карточка ёки ҳисоб рақами ва ўтказилган сумма кўрсатилган рўйхати.
25. Комиссия раиси ва аъзолари терма жамоалар ҳамда уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари таъминотига ажратилган маблағларга эҳтиёжнинг тўғри аниқланганлиги, уларнинг ўз вақтида тақсимланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилганлиги учун жавоб берадилар.
26. Терма жамоалар ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерлари берилган пул (молиявий) маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланиши шарт.
27. Ташкилотлар қоплаш пулининг ўз вақтида тўланиши ва ундан мақсадли фойдаланиш бўйича тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 апрелдаги 121-сон қарорига
2-ИЛОВА
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммалашган спортнинг барча турлари бўйича оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини бюджет маблағлари ҳисобига ўтказиш, тўловларни ва молиялаштириш манбаларини амалга ошириш, шунингдек спорт делегациялари ва спорт терма жамоаларини халқаро даражалардаги спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат сафарига юбориш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни ҳамда уларда қатнашишни амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, спорт федерациялари (уюшмалари) ва жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) учун мажбурий ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига ҳам ўтказилиши мумкин, ушбу маблағлардан фойдаланиш тартиби ваколатли орган ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан қонунчиликка, спорт мусобақаларини, шу жумладан халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш шартларига мувофиқ белгиланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли органлар — давлат бошқаруви ва маҳаллий (вилоят, шаҳар, туман) ижро этувчи ҳокимият органлари, уларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ёки уларда қатнашиш учун бюджет маблағлари ажратилади;
жисмоний тарбия-спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари регламенти (кейинги ўринларда регламент деб аталади) — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом — спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат;
спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
ўқув-машқ йиғинлари — спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишидаги, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;
спорт курслари, семинарлари ва конференциялари — спортчиларнинг, тренерлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар;
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;
спорт терма жамоалари — турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари);
тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларининг бош (катта) тренерлари ва тренерлари, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳлар раҳбарлари ва спорт терма жамоаларининг бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт турлари бўйича республика федерациялари (уюшмалари) ҳузурида ёки улар бўлмаган тақдирда — спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаблари ҳузурида ташкил этиладиган спорт терма жамоаларининг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи жамоа;
спорт делегацияси — битта ёки бир неча спорт терма жамоаларидан иборат бўлган ташкилот, минтақа ёки мамлакат номидан вакиллик қиладиган, раҳбар, унинг ўринбосарлари, менежерлар ва бошқа мутахассислар бошчилик қиладиган жамоа;
комплекс илмий гуруҳ — спорт турлари бўйича терма ва клуб жамоаларида илмий-методик ишларни ҳамда илмий-методик таъминлашни амалга оширувчи мутахассислар жамоаси;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиси —зиммасига спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ташкил этиш, ўтказиш ёки уларда бевосита қатнашиш функциялари юкланган жисмоний шахс. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари жумласига қуйидагилар киради:
а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи ташкилотларнинг раҳбари ва маъмурий ходими;
б) спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, раҳбарлари (вакиллари, бошлиқлари) ва менежерлари;
в) техник ходимлар;
г) хизмат кўрсатувчи ходимлар;
мулкий таъминлаш — спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, ҳакамлари, олимлари ва бошқа мутахассисларини тегишли спорт буюмлари, кийим-бош, анжомлар, асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари ва шу кабилар билан таъминлаш;
спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ҳамда тегишли паспортга эга бўлган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
II. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги норматив талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари спортчилари, тренерлари, спорт ҳакамлари ва бошқа қатнашчиларини овқатлантиришни қоплаш бўйича харажатлар нормаларига мувофиқ таъминланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ҳудудий Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатишнинг бир куни учун спорт ҳакамларига тўлов миқдорлари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ нормалар бўйича тўланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 июлдаги 229-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 356-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалар, медаллар ва дипломлар нормалари ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.
7. Ўқув-тренировка йиғинлари таснифи ушбу Низомга 4-иловада келтирилган.
8. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашувчи спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислар таъминотининг қўшимча шартлари ушбу Низомга 5-иловада келтирилган.
III. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш
9. Спорт мусобақалари уларни ўтказиш характерига кўра қуйидагича бўлиши мумкин:
шахсий — уларда (жинси, ёши, спорт малакаси бўйича) алоҳида спортчилар эгаллаган ўринлар аниқланади;
шахсий-жамоавий — уларда шахсий биринчиликдан ташқари, жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;
жамоавий — уларда фақат жамоа қатнашчилари эгаллаган ўринлар аниқланади;
классификацион — уларда спортчилар томонидан разряд нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг ягона спорт таснифи талабларининг бажарилиши аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
саралаш — уларнинг якунларига кўра спорт терма жамоалари шакллантирилади;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
комплекс — уларнинг дастурида «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» ва шу каби халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган спортнинг бир неча турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилади;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ицензияли, малакавий, рейтингли, саралаш — уларнинг якунлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли спорт мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар эгалари (ёки қатнашчилар) аниқланади.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
10. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қуйидагиларга бўлинади:
минтақавий тадбирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ва бошқалар бўйича);
республика тадбирлари (республика чемпионатлари ва кубоклари, вилоятлараро ёки республиканинг бир нечта минтақалари иштирокидаги, шу жумладан очиқ турнирлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро тадбирлар (халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклар, фестиваллар, турнирлар ва бошқалар).
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
11. Ўқув-тренировка йиғинлари қуйидаги тоифаларда бўлиши мумкин:
барча даражалардаги (минтақавийдан халқаро даражагача) аниқ спорт мусобақаларига тайёргарлик бўйича;
спортчиларни бўлажак спорт мусобақаларига ва мусобақа даврига, туркумига умумий жисмоний тайёрлаш, тиклаш (комплекс ва чуқурлаштирилган тиббий тиклаш) билан боғлиқ тайёргарлик бўйича.
Ўқув-тренировка йиғинлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам ва ундан ташқарида ҳам ўтказилиши мумкин. Бунда уларнинг давом этиши ва қатнашчиларининг сони ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ таснифга биноан регламентланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Тасдиқланган календарь режа асосида спорт мусобақасини ўтказадиган ваколатли органнинг раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбири (спорт мусобақаси, ўқув-машқ йиғини ва шу кабилар) тўғрисидаги низом тасдиқланади, унда қуйидагилар назарда тутилади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт тадбирини ўтказиш тизими — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ тадбирни ўтказиш тартиби;
қатнашувчи ташкилотлар — спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирида жисмоний тарбия — спорт ёки бошқа ташкилотлар жамоаларининг қатнашиши ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар;
спортчилар, тренерлар ва бошқа қатнашчиларнинг сон жиҳатидан таркиби — тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирининг қатнашчилари сони;
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спортчиларнинг жинс ва ёш тоифалари;
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ натижаларни баҳолаш тизими;
тиббий-санитария таъминоти, суғурта қилиш ва техника хавфсизлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт делегациялари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари қатнашчиларининг ва спорт ҳакамларининг (Олимпия ва Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва кубоклари, Осиё ва Параосиё чемпионатлари ва кубоклари, қитъа чемпионатлари ва кубоклари қатнашчиларининг) анжомлари;
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мусобақаларининг молиявий шартлари — тегишли ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш бўйича молиявий мажбуриятларини назарда тутади;
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
буюртманомаларни бериш тартиби ва муддати — спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирида қатнашишга буюртманомалар шаклини, шунингдек, буюртманомани қабул қиладиган ташкилотнинг аниқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда, олдиндан ва якуний буюртманомани бериш муддатларини назарда тутади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли халқаро спорт ташкилоти ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ спорт мусобақаларининг ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш тартиби;
(12-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мусобақаларининг ўтказилиш жойи ва вақти;
(12-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт мусобақалари қатнашчиларининг келадиган куни ва жўнаб кетадиган куни.
(12-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ваколатли органлар ва спорт ташкилотлари спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига, спорт тадбирини ўтказиш регламенти (низоми)га, ташкилий қўмиталарнинг таклифномаларига (регламентларига) мувофиқ ўтказадилар ва уларда қатнашадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
14. Ўқув-тренировка йиғини ташкилотчилари қуйидагиларга мажбур:
назарий ва амалий машғулотлар, маданий-оммавий ва тарбиявий ишлар режаларини, спортчиларни тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларини, комплекс илмий гуруҳ ишлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва машғулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаларини тасдиқлаш;
ўқув-тренировка жараёнини ўтказиш сифатига, спортчиларнинг техник ва тактик маҳоратини такомиллаштиришга, қатнашчилар ўртасида интизомга риоя қилишга, мол-мулкларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиш;
малакали тренерлар, врачлар, массажистлар, психологлар ва бошқа мутахассисларнинг қатнашишини таъминлаш, шунингдек спорт иншоотларини зарур анжомлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
буйруқ (фармойиш) билан ўқув-тренировка йиғини бошлиғини ва унинг ўринбосарини тайинлаш;
техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини ва қатнашчиларни суғурта қилишни таъминлаш;
спортчиларнинг ва ушбу Низомда назарда тутилган ўқув-тренировка йиғини бошқа қатнашчиларининг номма-ном рўйхатларини тасдиқлаш.
IV. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш, спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига харажатларнинг таркиби ва нормалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, спорт терма жамоаларини тайёрлаш ва уларнинг спорт мусобақаларида қатнашишини, уларнинг моддий ва мулкий таъминотини, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-методик жиҳатдан таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишни молиялаштириш ваколатли органлар ҳамда спорт ташкилотлари томонидан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишга, спорт терма жамоалари аъзоларини мулкий таъминлашга, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларининг малакасини оширишга ажратиладиган маблағлар ҳажми ваколатли органлар қарорларида белгиланади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш сўмларда ва/ёки хорижий валютада, тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида, амалдаги нормаларга, шунингдек халқаро ва республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-машқ йиғинлари, курслар (семинарлар) ва шу кабиларнинг ташкилотчилари томонидан белгиланган молиявий шартларга мувофиқ ваколатли органга, ташкилотга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштиришда ваколатли орган томонидан аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирининг харажатлар сметаси тузилади ва тасдиқланади, унда амалга ошириладиган харажатларнинг йўналишлари ва уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда аниқ спорт тадбири ва оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга ажратиладиган бюджет маблағлари миқдори календарь режада белгиланган маблағлар доирасида амалдаги харажатлар нормаларига, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган ўртача нархларига, амалга ошириладиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларга ва бошқа кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш харажатларига қуйидагилар киради:
қатнашчиларнинг тадбир бўладиган жойгача ва у ердан қайтишдаги йўл харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги яшаш харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирда қатнашадиган вақтдаги овқатланиш харажатлари;
қатнашчиларнинг тадбирлар давомида йўлда ўтадиган вақти учун суткалик харажатлари;
спорт ҳакамларининг меҳнат ҳақи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий солиқ;
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;
спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ижарага олиш;
тиббий хизмат кўрсатиш;
қатнашчиларни суғурта қилиш;
махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;
фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш (ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ);
жамоат тартибини сақлаш;
канцелярия анжомлари билан таъминлаш;
ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун совринлар (қимматбаҳо совринлар, кубоклар)ни тайёрлаш ёки сотиб олиш;
ғолиблар ва совриндорларни мукофотлаш учун медаллар ва дипломларни тайёрлаш ёки сотиб олиш;
йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;
ёнғинга қарши хизмат кўрсатиш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида спорт терма жамоаларининг иштироки билан боғлиқ харажатларга, уларни ўтказиш шароитлари ва регламенти (низоми)ни ҳисобга олган ҳолда, қуйидагиларга сарфланадиган харажатлар киради:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг спорт тадбирлари ўтадиган жойгача ва у ердан қайтиб келиш бўйича йўл харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг яшаш харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг овқатланиш харажатлари;
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, раҳбарлар, тиббиёт ходимлари ва илмий ходимлар, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларнинг йўлда бўлиш вақтидаги суткалик харажатлари;
спорт иншоотларини, шунингдек бошқа биноларни ижарага олиш;
спорт анжомлари, асбоб-ускуналар ва транспортни ижарага олиш;
махсус анжомлар ва мосламаларни (ўқлар, нишонлар, камонлар ва шу кабиларни) сотиб олиш;
йирик ҳажмли спорт анжомлари ва асбоб-ускуналарини ташиш;
тиббий-тиклаш тартиботлари, тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий суғурта қилиш;
қатнашчиларни суғурта қилиш;
бадаллар тўлаш (қатнашиш, аккредитация қилиш, жамоа ва старт бадаллари учун, допинг юзасидан назоратдан ўтиш, аэропорт учун), шунингдек кириш визалари тўлови, ногабарит багаж учун тўлов;
фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклари, фестиваллари, турнирлари ва бошқаларида қатнашишда махсус спорт анжомлари, махсус кийим-бошлар ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари.
(19-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт терма жамоаларининг турли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиши ва яшаши қонунчиликда белгиланган нормалар бўйича назарда тутилади, агар тадбир ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмита шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда агар спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари ташкилий қўмита шартларига мувофиқ тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмита нормалари қўлланади.
(19-банднинг ўн бешиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Республика спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишдаги:
йўл харажатлари ва йўлда бўлиш вақтидаги суткалик пулни тўлаш харажатлари — спорт делегацияларини, жамоаларини, спортчилар гуруҳларини (ёки спортчини), тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни юбораётган ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари ва бошқа мутахассисларни ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ турар жой ва овқатланиш билан таъминлаш харажатлари — аниқ спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартларига мувофиқ, бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
узоқ тоғли жойларда ёки сувли ҳудудларда алоҳида шароитларда оммавий спорт тадбирларини, шу жумладан ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда спорт ташкилотларига, ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар нормаларидан ҳамда тегишли равишда тадбирларнинг давом этиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, овқатланиш маҳсулотларини сотиб олиш ва тадбирлар қатнашчиларининг бошқа харажатлари учун харажатларнинг жами суммасини ҳисобот бериш асосида нақд пул билан беришга рухсат этилади, бунда бюджет маблағлари Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси қоидаларига мувофиқ (2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан рўйхатга олинган) ажратилади. Маблағлар тадбир қатнашчиларини овқатланиш маҳсулотлари ва шу кабилар билан таъминлаш мақсадида ҳисобот тақдим этадиган шахсга берилади.
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишда харажатлар тегишли халқаро ташкилот ёки ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган тадбир низоми (регламенти) асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун харажатлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Ғазначилик деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
23. Ҳар бир алоҳида ҳолатда у ёки бу спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирини ўтказишга харажатларни ушбу мақсадлар учун назарда тутилган доирада Ғазначилик орқали амалга ошириш учун маблағларни бюджет ташкилотлари Ғазначиликка бюджет ташкилотининг кредитларни берувчи — бюджет маблағларини олувчининг биринчи имзосини қўйиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан имзоланган, ташкилот харажатлари сметаси илова қилинган тегишли буйруқни тақдим этадилар. Буйруқда ва унга илова қилинадиган харажатлар сметасида тадбирнинг тури, ўтказиладиган кунлари, жойи, қатнашчиларнинг сони, харажатлар суммаси мажбурий тартибда кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган тадбирга харажатлар сметаси молия бошқармасининг бошлиғи ёки (молия хизматининг штатлар жадвали бўйича мавжуд бўлмаган тақдирда) ташкилотнинг бош бухгалтери томонидан имзоланади. Бундан ташқари, нақд пул маблағларини олиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган буюртманома тақдим этилади. Режа-молия хизмати бошлиғи (ёки бош бухгалтер) ва раҳбар (шахс) тадбир харажатлари сметасининг ва нақд пул маблағлари бериш юзасидан буюртманоманинг ишончли расмийлаштирилганлиги юзасидан шахсан жавоб берадилар.
24. Харажатларни нақд пулсиз шаклда тўлаш ва нақд пул маблағларини бериш қатъиян белгиланган тартибда, бюджет ташкилотларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ёки ўқув-тренировка йиғинлари учун харажатлари сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Қатнашчиларнинг республика спорт мусобақалари ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиш харажатлари қуйидаги тартибда тўланади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
қатнашчиларни спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига юборишда улар томонидан йўл чипталарини нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиб олишга ёки бориш ва қайтишдаги йўл ҳақи қийматини тақдим этилган йўл ҳужжатлари асосида қоплашга рухсат этилади, бунда йўл ҳақи қиймати:
темир йўл бўйича — умумий (ёки алоҳида) жойли вагондаги йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак;
катта йўллар бўйича — жамоат фойдаланадиган транспортдаги (таксидан ташқари) йўл ҳақи қийматидан ошмаслиги керак, у мавжуд бўлмаган тақдирда тўлов транспорт воситаси эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ, транспорт воситасининг тартиб рақамини ва паспорт маълумотларини кўрсатган ҳолда амалга оширилади;
ҳаво транспортидан фойдаланилган тақдирда — тежамли класс авиачиптасининг қийматидан ошмаслиги керак.
26. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг қатнашчиларига транспорт воситасида (таксидан ташқари) йўлкира харажатлари темир йўл (автобус) станциясига, пристанга, аэропортга бориш учун тўланади, агар улар аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бўлса.
27. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини турар жой билан таъминлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ўзбекистонда ўтказиладиган барча даражалардаги (минтақавий, республика ва халқаро) спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчилари турар жой билан тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотномалар, шартномалар, чеклар ва шу кабилар) мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда таъминланадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига (шу жумладан халқаро даражадаги тадбирга) бориш ва ундан қайтиш йўлида мажбурий тўхташларда, тун мобайнида ёки бир суткадан кўп вақт мобайнида навбатдаги транспортни кутиш вақтида турар жойни ижарага олиш бўйича тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар қатнашчиларга қонунчиликда белгиланган нормалар доирасида қопланади;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон ҳудудида республика спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш даврида турар жой ва овқатланиш билан таъминланиш харажатларининг ушбу Низомда назарда тутилган нормалари тадбирнинг барча қатнашчиларига татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Спорт терма жамоалари аъзоларининг мулкий таъминоти кўрсатиб ўтилган мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлар ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари, кубоклари, фестиваллари, турнирлари ва бошқаларида, шунингдек бошқа нуфузли халқаро ва республика спорт ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларида қатнашадиган, белгиланган тартибда тасдиқланган спорт делегациялари, спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси таркиблари: делегациялар (жамоалар) раҳбарлари, спортчилар, тренерлар таркиби, қатнашишга тайёрлаш ишларини олиб борувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар мулкий таъминланадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Даволаш, реабилитация ва тиклаш тадбирларини молиявий таъминлаш спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси аъзоларининг спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари, ўқув-тренировка машғулотлари вақтида олган спорт жароҳати (жароҳатлари) натижасида йўқотилган саломатлигини тиклаш мақсадида, расмий тиббий хулосалар асосида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Спорт терма жамоалари аъзоларини реабилитация қилиш ва саломатлигини тиклаш бўйича қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
даволаниш жойига бориш, жойлашиш ва овқатланиш ҳамда даволаниш жойидан қайтиб келиш;
фармакологик препаратлар (дори-дармонлар, витаминлар, оқсил-глюкоза ва шу кабилар) билан таъминлаш;
саломатликни тиклаш тадбирлари (физиотерапия, психологик, маданий-маърифий ва бошқалар);
даволаниш (операция ва бошқалар), реабилитация, саломатликни тиклаш ва касалликни (жароҳатни) ташхис қилиш, операцияни ўтказиш ва даволаниш курсидан ўтиш тўлови;
суғурта қилиш;
махсус асбоб-ускуна ва анжомларни, электрон ва техник воситаларни, автотранспортни ижарага олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аэропортларда ва темир йўл вокзалларидаги йиғимлар, виза олишлар харажатларини ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибдаги бошқа харажатларни тўлаш.
(31-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
V. Якунловчи қоидалар
32. Ваколатли органлар томонидан ташкилотларга спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда қатнашиш учун ажратилган бюджет маблағлари ваколатли органлар ёки ташкилотларнинг буйруқларига ҳамда аниқ спорт тадбирининг харажатлар сметасига қатъий мувофиқ ҳолда сарфланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда агар спорт тадбирига қатнашувчиларнинг (шунингдек, спорт делегацияси, тренерлар, ҳакамлар ва бошқаларнинг) умумий сони, спорт тадбири кунлари, ҳарид қилиниши режалаштирилган товар, иш хизматларнинг миқдорлари ва нархлари харажатлар сметасида белгиланганидан камайгани ёки бошқача шаклда ўзгаргани ҳисобига харажатлар сметасининг бир моддасида режалаштирилган маблағларнинг ишлатилмаган қисми тасдиқланган харажатлар сметасининг йиғинди маблағи доирасида, зарурат туғилганда, харажатлар сметасининг бошқа моддасига сарфланиши ва/ёки қопланиши, шунингдек, хорижий валютани эркин муомалада олди-сотди натижасида вужудга келган ижобий фарқни қоплаш маблағларни молиялаштирган ваколатли орган раҳбарининг ва/ёки шунга масъул раҳбар ўринбосарининг расмий рухсати билан амалга оширилади ёки маблағлар қайтарилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
33. Тадбирни ўтказган ташкилотлар тадбирлар тугагандан кейин 3 кун мобайнида ваколатли органларга тадбирга тайёрланиш ва уни ўтказишга ажратилган бюджет маблағлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этадилар.
34. Ҳисоботда кўрсатилган барча харажатлар амалга оширилган харажатларни тасдиқлайдиган ва зарур даражада расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Шартномалар, тўлов счёт-фактуралари, тўлов топшириқномалари, товар-моддий бойликларни олиш ҳужжатлари, бажарилган ишларнинг далолатномалари, транспорт йўл варақалари, нақд пул маблағларини, совринларни, медалларни, дипломларни бериш ведомостлари, рўйхатдан чиқариш далолатномалари, транспорт чипталари ва шу кабиларнинг нусхалари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга бюджетдан ажратилган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиғини ташкилотлар тадбирлар тугагандан кейин уч банк куни мобайнида ваколатли органларнинг ёки маблағларни ажратган ташкилотларнинг шахсий ҳисоб рақамига қайтариши шарт.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
36. Ҳисобот ваколатли органга тегишли спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларининг моддий жавобгар шахси томонидан шахсан тақдим этилиши керак.
37. Ташкилотларнинг раҳбарияти ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ваколатли органлар ёки бюджет ташкилотлари томонидан ўтказилган тақдирда ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳисобот мазкур ташкилотлар томонидан, бюджет тизими тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплаш харажатлари
НОРМАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларига овқатланишни қоплашга харажатларнинг кундалик нормалари ҳар йили 5 январгача ваколатли органлар томонидан тегишли молиявий йилнинг 1 январида амалда бўлган базавий хисоблаш миқдорига фоизларда, бироқ базавий хисоблаш миқдорининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларининг овқатланиши билан боғлиқ харажатлар тегишли молиявий йилга ваколатли органларнинг харажатлар сметасида спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига ва улар доирасида қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт тадбирлари қатнашчиларини овқатлантириш харажатларини қоплашда турғун овқатланиш пунктларининг қўшимча харажатлари ҳисобга олинади, лекин овқатланиш харажатларининг кунлик умумий суммаси белгиланган базавий хисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
2. Қатнашчилар овқатланиш харажатларини қоплаш билан қуйидаги тартибда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) спорт мусобақаларининг бошқа шаҳарлик қатнашчилари — спорт мусобақалари бошлангунгача бир кун олдин ва спорт мусобақалари ўтказиладиган даврда;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) вилоятлар, республика ва халқаро спорт мусобақалари ўтказиладиган жойларда (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) яшайдиган қатнашчилар овқатлантириш билан бошқа жойлардан келишган қатнашчилар билан тенг равишда, фақат спорт мусобақалари кунларида;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) республика ва халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш учун ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари — ўқув-машқ йиғинлари ўтказиладиган кунларда таъминланадилар.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Катта йўллардаги (велосипед пойгалари, югуриш марафонлари, узоқ масофаларга югуриш ёки спорт юришлари спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича спорт мусобақаларини ва ўқув-тренировка йиғинларини ўтказишда ташкилотлар махсус овқатланиш (суюқ овқатлар, чой, сут, шарбатлар, глюкоза ва аскарбин кислотали, мевали ичимликлар) пунктлари ташкил қиладилар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масофаларда овқатланиш учун махсус овқатланиш пунктларининг сони ва жойлашишини врачлар билан келишган ҳолда, спорт мусобақалари қоидаларига мувофиқ бош ҳакамлар ҳайъатлари аниқлайдилар.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Барча масофалардаги махсус овқатланиш қиймати суммаси бир нафар спортчининг суткалик овқатланиш харажатлари умумий суммасига киритилиши керак.
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига хизмат кўрсатиш учун спорт ҳакамларига тўланадиган бир кунлик тўлов миқдорлари (базавий ҳисоблаш миқдорининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)

Ҳакамлар лавозимлари

Ҳакамлар тоифалари

ХТ/МТ

1-т

2-т

3-т

С/Ҳ

Бош спорт ҳаками

24%

22%

20%

19%

Бош котиб

24%

22%

20%

19%

Бош спорт ҳаками ўринбосари

22%

21%

18%

17%

Бош котиб ўринбосари

22%

21%

18%

17%

Спорт ҳакамлари

21%

19%

18%

17%

16%

Изоҳ.
Спорт ҳаками малакасининг шартли белгилари:
ХТ — халқаро тоифали; МТ — миллий тоифали; 1-т — биринчи тоифали;
2-т — иккинчи тоифали; 3-т — учинчи тоифали; С/Ҳ — спорт бўйича ҳакам.
Ўзбекистонда ўтказиладиган расмий халқаро спорт мусобақаларига хизмат кўрсатадиган спорт ҳакамларига тўловлар ушбу спорт мусобақаларининг регламенти (низоми)да назарда тутилган тартибда ва миқдорларда амалга оширилади, улар ўз навбатида тегишли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланган (келишилган) бўлиши керак.
Тўловлар миқдорлари спорт мусобақаларининг бир кунига хизмат кўрсатиш учун назарда тутилган, битта ўйин учун хизмат кўрсатганлик учун тўловлар амалга ошириладиган спортнинг жамоавий ўйин турлари бундан мустасно.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг бош спорт ҳаками томонидан имзоланган рўйхати спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлиги учун спорт ҳакамларига тўловларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов мусобақалар ўтказиладиган жойда, спорт мусобақасини ўтказаётган спорт ташкилотининг сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Спорт мусобақаларига хизмат кўрсатганлик учун спорт ҳакамларига тўлов уларга кўрсатиладиган, низомда (регламентда) назарда тутилган моддий таъминот (овқатланиш, яшаш)нинг бошқа турларидан қатъи назар, амалга оширилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари ғолиблари ва совриндорларини мукофотлаш учун эсдалик совғалари, медаллар ва дипломлар нормалари, сўмларда (базавий ҳисоблаш миқдорининг белгиланган миқдорига нисбатан коэффициентларда)
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
1. Ғолибларни мукофотлаш учун эсдалик совғалари қийматининг қуйидаги лимитлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача;
б) минтақавий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;
в) ўсмирлар ва қизлар, спорт фахрийлари ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваригача;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;
г) ўспиринлар ва катта ёшдагилар ўртасида республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) спорт мусобақаларини ўтказишда:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 бараваригача;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача.
(1-банднинг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
2. Барча даражалардаги спорт мусобақаларида 1 ва 3-ўринлар ғолибларига, эсдалик совғаларидан ташқари, тегишли қийматдаги медаллар ва дипломлар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Оммавий тусдаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида (фестиваллар, спартакиадалар, комплекс спорт мусобақалари, ногиронлиги бўлган шахслар, ақлан заиф спортчилар ўртасидаги спорт мусобақалари, аҳоли, спорт фахрийлари ўртасидаги спорт тадбирлари ва шу кабиларда) спорт мусобақалари қатнашчиларининг спортдаги фаолиятини рағбатлантириш мақсадида 1, 2, 3-ўринлар учун совға мукофотларига қўшимча равишда, ўтказиладиган спорт тадбирлари ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги тасдиқланган низомларда (регламентларда) назарда тутилган номинациялар бўйича алоҳида совғалар таъсис этилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Номинациялар белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорлари қийматига эга бўлган совғалар тарзида таъсис этилади:
а) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини туман, туманлараро, шаҳар, шаҳарлараро даражада ўтказишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача;
б) минтақавий (вилоят, шаҳар (Тошкент шаҳри), вилоятлараро ва Қорақалпоғистон Республикаси даражасида) ўтказишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача;
в) республика ва халқаро (Ўзбекистон ҳудудида) даражада ўтказишда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача миқдорда.
Тегишли спорт тадбирининг қатнашчилари, ташкилотчилари ва ҳомийлари кўрсатиб ўтилган номинациялар бўйича мукофотлар олишга талабгорлар бўлишлари мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқув-машқ йиғинлари
таснифи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ўқув-машқ йиғинлари номи

Ўқув-машқ йиғинларини ўтказувчи ташкилот

Ўқув-машқ йиғинлари давомийлиги

Ўқув-машқ йиғинлари қатнашчилари

Ўқув-машқ йиғинлари қатнашчиларининг энг кўп сони

1. Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

1.

Спорт терма жамоаларининг расмий халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиши бўйича ўқув-машқ йиғинлари

Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар

24 кунгача

Спорт терма жамоалари

Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг иккитагача таркибини ваколатли орган белгилайди

2.

Ўзбекистон спорт терма жамоаларининг халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, жаҳон, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари, прогноз қилинаётган натижалар тақдим этилган тақдирда.

Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар

90 кунгача

Терма жамоалар

Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг учтадан кўп бўлмаган таркибини ваколатли орган белгилайди

3.

Умумий жисмоний, махсус техник-тактик тайёргарлик, тикланиш ва спортчиларни тиббий текширишдан ўтказиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар

24 кунгача

Терма жамоалар

Спорт мусобақаларига қўйиладиган учтадан кўп бўлмаган таркиблар

4.

Бошқа халқаро спорт мусобақаларига (норасмий, ўртоқлик, кўргазмали) мусобақаларга тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

Жамоаларни халқаро спорт мусобақаларига юборувчи ваколатли органлар, спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар

18 кунгача

Халқаро спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар

Спорт мусобақаларида қатнашишга қўйиладиган, 50 фоизга кўпайтирилган таркиб

2. Республика спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

1.

Комплекс республика спорт мусобақаларининг («Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада», спартакиада, ёшлар, ўсмирлар ўйинлари) финал спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

Жамоаларни комплекс тадбирларнинг финал спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар

24 кунгача

Финал спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар

Финал спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби

2.

Республиканинг бошқа спорт мусобақаларига (чемпионатларига, кубокларига, республика турнирларига) тайёрланиш бўйича ўқув-машқ йиғинлари

Республика спорт тадбирларини ўтказиш режаларига мувофиқ жамоаларни спорт мусобақаларига юборувчи ташкилотлар

18 кунгача

Республика спорт мусобақаларида қатнашувчи жамоалар

Спорт мусобақаларига қўйиладиган спортчиларнинг бир яримтагача таркиби

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирлари қатнашчиларини таъминлашнинг қўшимча нормалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тегишли ташкилотлар томонидан қатнашишга қўйилган спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчилари бўлган спортчиларни зарур фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари нормалари, белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан процент ҳисобида, қуйидаги тартибда аниқланади:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)

Тадбирлар‎

Бир нафар спортчини суткалик таъминлаш харажатлари нормаси‎‎

Бевосита республика спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари ‎ 10 фоизгача‎‎‎
Халқаро спорт мусобақаларига тайёрланиш бўйича ўқув-тренировка йиғинлари‎ 25 фоизгача‎‎
Республика спорт мусобақалари ‎‎10 фоизгача
Халқаро спорт мусобақалари‎ 30 фоизгача‎‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш харажатлари спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган спорт ёки оммавий-жисмоний тарбия тадбирига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт тадбирлари ва ўқув-тренировка йиғинлари қатнашчиларини фармакологик тиклаш воситалари, витаминлар ҳамда оқсил-глюкоза препаратлари билан таъминлаш учун назарда тутилган умумий сумма алоҳида тадбирга хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
2. Спортнинг от спорти турлари учун қуйидаги қўшимча таъминлаш шартлари белгиланган:
спорт отларини озиқлантириш (кунига 1 от ҳисобига) озиқлантириш нормалари бўйича амалга оширилади:
хашак — 8 кг;
емлар — 7,5 кг (сули, кепак, буғдой кепаги), сариқ арпа, маккажўхори дони, «Успех» ва «Крепиш» премикслари, «Откормочний» омихта озуқаси;
сабзи — 2 кг;
кўк масса (ўт) — 1,5 кг;
туз — 55 г.
Спорт отларини ва қўшимча юкларни мусобақаларга ташиш, йўлда ва мусобақаларда озиқлантириш, йўлда ветеринария хизмати кўрсатиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни спорт мусобақаларига юбориш ва улардан олиб келиш харажатларини уларни мусобақага юборган спорт ташкилотлари амалга оширадилар.
Спорт мусобақаларини ўтказиш даврида спорт отларини жойлаштириш ва уларга ветеринария хизмати кўрсатиш харажатларини спорт тадбирини ўтказадиган спорт ташкилоти ёки уни ўтказувчи бошқа ташкилот амалга оширади.
Спорт отларини йўлда ва тадбирларни ўтказиш даврида озиқлантириш ҳамда ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича қўшимча юкларни спорт тадбирларига ташиш, шунингдек ҳамроҳлик қиладиган шахсларни хизмат сафарига юбориш харажатлари томонларнинг келишуви бўйича ёки ташкилий қўмита шартларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 17-сон, 172-модда; 2012 й., 31-сон, 356-модда; 2016 й., 43-сон, 499-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)