Спорт терма жамоалари тўғрисидаги низомни ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1029-сон қарорини бажариш юзасидан, спорт терма жамоаларини ташкил этиш ва спорт тадбирларини ўтказиш режасини шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ спорт терма жамоаларини шакллантириш ва улар фаолиятининг асосий тамойилларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
2. Ушбу Низом ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
жисмоний тарбия-спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
ўқув-машқ йиғинлари — спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёки таълим муассасаларининг спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишини битирган (бунда битирувчи тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганига уч йилдан ошмаган бўлиши лозим), шунингдек, ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислар жамоалари;
спорт терма жамоалари — турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги олимлар ва бошқа мутахассислар, тиббиёт мутахассислари ҳамда бошқа мутахассислардан иборат бўлган, мусобақаларга ҳамда оммавий-жисмоний тарбия тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган турли ташкилотларнинг жамоалари (шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари);
тренерлар кенгаши — спорт турлари бўйича бош (катта) тренерлар ва тренерлар, бошқа етакчи ва нуфузли тренерлар, врачлар, комплекс илмий гуруҳларнинг раҳбарлари ва бошқа мутахассисларидан иборат бўлган, спорт федерациялари (уюшмалари) ва спорт турларини ривожлантириш республика марказларида ташкил этиладиган спортчиларнинг спорт, педагогик ва тарбиявий фаолиятини тартибга солиб борувчи коллегиал орган.
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спорт турлари бўйича спорт мусобақалари якунларига кўра юқори спорт натижаларига эришган спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассислардан спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
юқори малакали спортчиларни тайёрлаш ҳамда спорт турлари бўйича ҳудудий ва республика спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашишга, халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс спорт мусобақалари (Олимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантириш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
5. Спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари республикада спорт терма жамоаларининг олий мақомига эгадирлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
6. Спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари ҳудудий спорт терма жамоаларининг олий мақомига эгадирлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
7. Спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича йўл қўйилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан, спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказининг (улар мавжуд бўлса) келишилган тақдимномасига асосан;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
спортчиларнинг барча ёш тоифалари ва жинсий мансублиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоалари-тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан, спорт турлари бўйича тегишли ҳудудий федерациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) тақдимномасига асосан;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт терма жамоалари — тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланади, ҳудудий спорт терма жамоалари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
9. Спорт терма жамоалари (асосий таркиб ва захира (стажёрлар)) таркибига қуйидагилар киради:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спортчилар;
тренерлар (бош тренерлар, катта тренерлар, тренерлар);
хизмат кўрсатувчи ходимлар - врачлар, массажистлар, психологлар, операторлар, техниклар, механиклар, хореографлар, аккомпаниаторлар, қутқарувчилар ва спортчиларни тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа мутахассислар;
маъмурий ходимлар - раҳбарлар, менежерлар, спорт (техника) директорлари, администраторлар.
10. Спорт терма жамоалари таркиблари спорт турлари хусусиятларига мувофиқ спорт федерация (уюшма)лари томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифаларидаги (кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар) спортчилардан, шунингдек, спорт фахрийларидан иборат бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
11. Спорт терма жамоаларининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг, ички ишлар органларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда ўз командирлари қарорига мувофиқ спорт терма жамоаларига командировкага юборилган бошқа спортчилар муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳарбий хизматда қолишда давом этадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
12. Спорт терма жамоаларининг таркиблари ўтган спорт мавсумида расмий республика ёки халқаро спорт мусобақаларидаги иштироки якунларига кўра спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса) ҳузурида ташкил этиладиган тренерлар кенгашларида уларни муҳокама қилган ҳолда шакллантирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
13. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
14. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари тренерлари Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса) ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри спорт терма жамоаларининг тренерлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан, ҳудудий федерациялар (уюшмалар)нинг (улар мавжуд бўлса) ва/ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномасига кўра тайинланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг спорт терма жамоалари тренерлари тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан тайинланади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари тренерлари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тайинланади, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий спорт терма жамоалари тренерлари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тайинланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
15. Спорт терма жамоалари тренерлари учун малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
16. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларининг маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
17. Ёш тоифалари, жинсий мансублиги бўйича асосий таркибдан ва захирадан (стажёрлардан) шакллантириладиган спорт терма жамоалари аъзолари – спортчилар, тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлар рўйхат бўйича таркибининг шакли ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.01.00 Умумий қоидалар. Ходимлар ва иш берувчининг мажбуриятлари]
18. Спорт терма жамоаларининг таркиблари буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва жорий йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади. Спорт терма жамоаларининг тасдиқланган таркибини қуйидагилар муносабати билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
19. Спорт терма жамоалари таркибига киритиладиган спортчиларнинг чекланган сони ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги энг кўп сонли спортчилар таркиблари бўйича аниқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
21. Қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бермайдиган спортчиларни спорт терма жамоаларига киритишга йўл қўйилмайди:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса (Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари учун);
спорт терма жамоалари таркибидаги кичик ёш тоифасидагилардан катта бўлса;
спорт билан шуғулланиш учун тиббий рухсатномага ва тегишли спорт ҳужжатига (спортчининг малака синов дафтарчасига, спорт гувоҳномасига, спортчи паспортига) эга бўлмаса.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ўқув-тренировка йиғинлари ҳамда спорт терма жамоалари таркибида республика ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашиш даврида турар жой, озиқ-овқат, кийим-бош ва спорт формаси билан таъминланиш;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
давлат, минтақавий жисмоний тарбия - соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш;
фундаментал, тажриба-конструкторлик, технологик ҳамда бошқа илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялар ва таълим муассасаларининг илмий, тиббий-биологик ва техник ютуқларидан фойдаланиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи]
касалланган ва спорт жароҳатлари олинган барча ҳолатларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли органнинг йўлланмаси бўйича тиббий хизмат кўрсатишдан, шунингдек спорт тиббиёт муассасаларида, врачлик-жисмоний тарбия диспансерларида даволанишдан фойдаланиш.
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
турли спорт мусобақаларида, шу жумладан халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё ўйинлари ва бошқалар), спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида мамлакат, ҳудуд спорт терма жамоалари таркибида муносиб қатнашган ҳолда республика ҳамда халқаро спорт аренасидаги мусобақаларда қатнашиш, ўз ютуқлари билан Ўзбекистон Республикасининг спорт шарафини мустаҳкамлаш;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
спорт тадбирларида қатнашган ҳолда ўз спорт маҳоратини ошириш, юксак фуқаролик, маънавий-иродавий ва ахлоқий сифатларини намоён қилиш, гигиена асосларини ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт, олимпия ҳаракати соҳасида билимларни эгаллаш;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 09/25/630/0905-сон)
тайёргарлик, тренировка ва мусобақа топшириқларининг индивидуал режаларини бажариш;
ўз шахсий намунаси билан спорт терма жамоасида ўртоқлик, соғлом рақобатлашиш, спорт терма жамоасининг маъмуриятига ва хизмат кўрсатувчи ходимларига, спорт ҳакамларига, томошабинларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини қарор топтиришга интилиш.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ўқув-тренировка жараёни ва спорт мусобақалари давомида спорт терма жамоаси маъмуриятининг кўрсатмаларини, тренерлар таркиби, врач, илмий гуруҳ раҳбарлари ҳамда ходимларининг талаблари ва тавсияларини бажариш;
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт мусобақасининг софлиги учун курашиш, спорт режимини бузмаслик, зўравонлик, миллатлараро ва диний тоқатсизликнинг турли шаклларини тарғиб ва ташвиқ қилмаслик, шунингдек допинг, психотроп ва бошқа тақиқланган препаратларни ҳамда Жаҳон допингга қарши агентлик ва спорт турлари бўйича халқаро спорт ташкилотлари томонидан тақиқланган воситаларни қўлламаслик;
спорт режимига, интизомига ва жамоат тартибига риоя қилиш;
спорт формаси, анжомлари, ускуналари ҳамда спорт иншоотларига ва шу кабиларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш.
24. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибининг спортчилари ва тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) ўртасида контрактлар тузилиши мумкин.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Контрактларда уларга махсус иловалар тарзида (илованинг мавжудлиги контракт матнида акс эттирилган бўлиши керак) қуйидаги шартлар (спорт федерациялари (уюшмалари) ўз маблағлари ҳисобига) назарда тутилиши мумкин.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларига мақсадли тайёрланиш ва юқори спорт натижаларига эришиш учун шартномавий молия маблағларини белгилаш ва тўлаш;
моддий, мулкий ва маънавий зарарни тўлаш;
спортда жароҳатланишлар ёки касбий касалланишлар натижасидаги меҳнатга лаёқатсизликни қоплаш ва бошқа қоплов турлари;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
мукофотлар, нафақалар ва бошқа рағбатлантириш турлари;
натижаларни ҳисоблаб ёзиш ва спортчи бошқа жамоага ўтган тақдирдаги бошқа шартлар;
аниқ спорт талабларини бажариш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.22.00 Меҳнат шартномаси (контракти)нинг бекор қилиниши / 05.02.22.02 Меҳнат шартномаси (контракт)ни иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш]
25. Допингга қарши қоидалар спортчи томонидан бузилган тақдирда контракт бекор қилинади.
26. Спорт терма жамоаларини, шу жумладан уларни спорт мусобақаларига ва/ёки спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлашни ва уларнинг мазкур тадбирларда иштирок этишини таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, бюджет маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади ва бунда қуйидагилар билан боғлик харажатлар назарда тутилади:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт терма жамоаларининг ресурсларини ўқув-тренировка йиғинларида, спорт мусобақаларида ва/ёки оммавий спорт тадбирларида қатнашишда энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш, уларни озиқ-овқат билан таъминлаш;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
фармокологик ва тиклаш воситалари, витаминлар ва оқсил-глюкоза препаратлари, умумий даволаниш мақсадидаги дори-дармонлар ва боғлов-ўров материаллари олиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
спорт иншоотлари, ускуналар, анжомлар ва техника воситалари, автотранспорт, отлар учун отхоналар, спорт кийимлари, анжомлари ва ускуналарини сақлаш учун хоналарни ижарага олиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
спорт мусобақаларига, оммавий спорт ва бошқа спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларда қатнашиш жараёнида спорт терма жамоалари аъзолари учун йўл ҳақи, турар жой учун ва суткалик тўловлар тўлаш;
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
пухта ва ихтисослаштирилган комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш;
спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳолатини (физиотерапевтик, психологик ва шу кабилар бўйича) тиклаш тадбирларини ўтказиш;
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларини спорт формалари, махсус спорт кийимлари, анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
ўқув-методик ва тиббий-педагогик кўрикдан ва назоратдан ўтказишни таъминлаш:
аккредитация, визалар олиш учун, ўқув-тренировка йиғинларида, спорт мусобақаларида, оммавий спорт ва бошқа спорт тадбирларида спорт терма жамоалари аъзоларининг қатнашиши учун бадаллар тўлаш;
(26-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
допинг назорати ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
аэропортлар, темир йўллар, автомобиль вокзаллари ва сув портлари йиғимларини тўлаш;
спорт анжомлари ва ускуналарини ташиш;
замонавий талабларга жавоб берадиган зарур спорт, техник ва электрон ускуналар, анжомлар ва бошқа воситаларни сотиб олиш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
спорт терма жамоалари мутахассисларининг касбий малакасини ошириш (конференциялар, курслар, семинарлар ва шу кабиларда қатнашиш) ҳамда уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш;
(26-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
спорт терма жамоаларини тегишли илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш, спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзоларининг телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда чиқишларини ташкил қилиш,спорт терма жамоалари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, спорт терма жамоалари тўғрисидаги турли плакатлар, буклетлар, тақвимлар ва шу кабиларни чиқариш;
(26-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
ёқилғи-мойлаш материаллари, йилқилар учун ем-хашаклар ва бошқа зарур материаллар билан таъминлаш;
спорт терма жамоалари аъзоларининг маданий-маърифий, ахлоқий ва ватанпарварлик тарбияси даражасини, шунингдек махсус ҳамда умумтаълим билимларини ошириш;
(26-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
28. Терма жамоалар иштирокидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш белгиланган тартибда тасдиқланган спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси, спорт терма жамоаларини тайёрлаш режаларига, шу жумладан спортчиларни тайёрлашнинг индивидуал режаларига, шунингдек спорт ёки жисмоний тарбия тадбирлари ҳақидаги низомлар (регламентлар)га мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
29. Спорт терма жамоалари аъзолари мансуб бўлган ташкилотлар ҳамда спорт терма жамоалари аъзоларининг ўзлари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига чақириш тўғрисида ва режалаштирилаётган бориш йўналиши тўғрисида тадбирлар ўтказиладиган санадан камида 15 кун олдин ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
30. Спорт терма жамоаларининг спортчилари, тренерлари, спорт тадбирининг (ҳар бири бўйича алоҳида) маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг номма-ном таркиби спорт терма жамоаларининг тасдиқланган рўйхатига мувофиқ спортчилар ва тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан шакллантирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
31. Спорт терма жамоалари спортчилари, аъзолари учун уларни тайёрлашнинг тасдиқланган индивидуал режаларига мувофиқ индивидуал ўқув-тренировка йиғинларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва ўтказишга йўл қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
32. Спортчиларнинг - спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳудудий ҳамда республика спорт мусобақаларидаги ва/ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларидаги иштироки натижалари (ғалаба, совринли ўринни эгаллаш, рекорд ўрнатиш ва шу кабилар) бўйича ҳисобланган очколар мажбурий тартибда:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
улар мансуб бўлган ташкилотлар;
юқори спорт натижаларини кўрсатган вақтда улар рўйхатдан ўтказилган республика ҳудуди ҳисобига ёзилади.
33. Спортчиларнинг - спорт терма жамоалари аъзоларининг ҳудудий спорт мусобақаларидаги ва/ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларидаги иштироки натижалари (ғалаба, совринли ўринни эгаллаш, рекорд ўрнатиш ва шу кабилар) бўйича ҳисобланган очколар халқаро спорт ташкилотларининг якунларига кўра ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
34. Параллел ҳисобланадиган очколарни бериш:
бошқа жисмоний тарбия ташкилотига ўтган спортчи учун, янги ва илгариги спорт ташкилотида параллел равишда ҳисобга олинган ҳолда;
республиканинг бошқа ҳудудидаги таълим муассасаларида ўқиш даври учун;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.02.00 Ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва моҳияти. Шартнома (контракт) асосида ҳарбий хизматга кириш]
ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ даври учун амалга оширилади.
35. Спорт терма жамоаларининг халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс спорт мусобақалари (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатларида эришган юқори спорт ютуқлари учун спорт терма жамоалари аъзолари белгиланган тартибда:
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
спорт унвонлари, нишонлар, дипломлар, ёрлиқлар, кубоклар, медаллар, вимпеллар;
моддий, мулкий ва бошқа буюмлар;
турли қимматбаҳо совғалар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан мукофотланишлари мумкин.
36. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
37. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
38. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) спорт терма жамоалари таркибини шакллантиришининг ва унга спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни киритишнинг тўғрилиги юзасидан жавоб берадилар.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт терма жамоалари тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА (шакл)
(1-илованинг кўрсаткичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ёш тоифалари, жинсий мансублиги бўйича асосий таркибдан ва захирадан (стажёрлардан) шакллантириладиган спорт турлари бўйича терма жамоалар аъзолари – спортчилар, тренерлар, маъмурий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг рўйхат бўйича таркиби
(миллий, вилоят, шаҳар, спорт клуби, мактаб ва бошқалар)
____________________________ ______________ бўйича 20__ йил учун
(ёши, жинси бўйича) (спорт тури)
РЎЙХАТИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили, паспорти маълумотлари
Спорт унвони (разряди)
Жисмоний тарбия-спорт ташкилоти
Манзили (вилоят, шаҳар, туман)
Иш, ўқиш жойи
Натижаси
Тренернинг Ф.И.О.
I. СПОРТЧИЛАР а) Асосий таркиб
1
2
3
...
б) Стажёрлар (захира)
1
2
3
...
II. МАЪМУРИЙ, ТРЕНЕРЛАР ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР ТАРКИБИ
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган йили, паспорти маълумотлари
Манзили (вилоят, шаҳар, туман)
Терма жамоадаги лавозими
Қўшим-чалар
1
2
3
...
Изоҳлар: 1. Спорт турларининг хусусиятига мувофиқ «Натижаси» устунида – спорт мусобақаларининг босқичи, эгаллаган ўрни, охирги ярим йилда ўрнатган рекорди ва шу кабилар кўрсатилади.
(2-илованинг кўрсаткичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига киритиладиган спортчиларнинг Жаҳон ва Осиё чемпионатларидаги энг кўп сонли спортчилар таркибига кўра белгиланадиган чекланган сони
1. Эркаклар, аёллар:
а) асосий таркиб:
спортнинг жамоавий ўйин турлари (спорт турлари) - 1,5 та таркиб;
теннис, стол тенниси, бадминтон, спорт якка кураши (шу жумладан оғир атлетика) – 2 та таркиб;
спортнинг бошқа турлари – 2 та таркиб;
б) стажёрлар таркиби (захира):
спортнинг жамоавий ўйин турлари (спорт турлари) - 1 та таркиб;
теннис, стол тенниси, бадминтон, спорт якка кураши (шу жумладан оғир атлетика) – 2 та таркиб;
спортнинг бошқа турлари – 1 та таркиб.
2. Болалар, ўсмирлар, қизлар:
а) асосий таркиб:
спортнинг жамоавий ўйин турлари (спорт турлари) - 2 та таркиб;
теннис, стол тенниси, бадминтон, спорт якка кураши (шу жумладан оғир атлетика) – 2 та таркиб;
спортнинг бошқа турлари – 2 та таркиб;
б) стажёрлар таркиби (захира):
теннис, стол тенниси, бадминтон, спорт якка кураши (шу жумладан оғир атлетика) – 2 та таркиб;
спортнинг бошқа турлари – 1 та таркиб.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳар йилги календарь режаларини тайёрлаш ва шакллантириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом, уларнинг идоравий мансублигидан қатъи назар, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштирувчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида спорт, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашишни амалга оширувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жисмоний тарбия-спорт ташкилоти — фаолиятнинг асосий тури сифатида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс ёки бошқа юридик шахснинг таркибий бўлинмаси;
спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси (кейинги ўринларда календарь режа деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ва уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжат;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари регламенти — спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда уларга қўйиладиган мажбурий шартлар ва талабларни, шунингдек уларда қатнашиш шартларини белгиловчи қоидалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳужжат;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисида низом — спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва уларда қатнашиш тартиби ва шартларини белгилайдиган ҳужжат;
спорт мусобақаси — спортчилар ўртасида ёки спортчилар жамоалари ўртасида ҳар хил спорт турлари (спорт дисциплиналари) бўйича мусобақанинг энг яхши иштирокчисини аниқлаш мақсадида жисмоний тарбия ёки спорт тадбирининг ташкилотчиси томонидан тасдиқланган низом (регламент) бўйича ўтказиладиган беллашув;
спорт тадбирлари — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирларни ўз ичига оладиган тадбирлар;
оммавий жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
ўқув-машқ йиғинлари — спортчиларни спорт мусобақаларига ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш ва уларда иштирок этиш, шунингдек ушбу тадбирлардан кейин тиклаш мақсадида спортчиларнинг спорт маҳоратини оширишга йўналтирилган, спорт йўналишига, педагогик ва тарбиявий йўсиндаги ташкил этилган тадбирлар;
спорт курслари, семинарлари ва конференциялари — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтирилган тадбирлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
II. Календарь режани шакллантиришнинг асосий вазифалари
4. Қуйидагилар календарь режани шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини спорт турлари бўйича спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларига тайёрлаш, мазкур тадбирларни ўтказиш ва уларда қатнашишнинг яхлит тизимини шакллантириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг барча қатламлари ва ижтимоий гуруҳлари ўртасида оммавий жисмоний тарбияни ривожлантиришга кўмаклашадиган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тизимини шакллантириш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
спорт, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, ўқув-тренировка йиғинларини тайёрлаш ва ўтказишга йўналтириладиган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.
5. Календарь режада назарда тутилган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, ҳар бир спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги вазифаларни ҳал этишни таъминлаши керак:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
аҳолининг барча қатламлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
спортчилар, ҳакамлар ва тренерлар таркиби малакасини ошириш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
турли ҳудудий, республика халқаро спорт мусобақаларида муваффақиятли қатнашиш ҳамда лицензиялар олиш учун спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини аниқ мақсадли тайёрлашни самарали ташкил этиш.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
III. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини шакллантириш ҳамда календарь режага киритиш тартиби
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
республика календарь режаси, у спорт федерациялари (уюшмалари) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан шакллантирилади, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
ҳудудий календарь режа, у тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан шакллантирилади ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
муайян жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти томонидан шакллантириладиган ва тасдиқланадиган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари календарь режаси.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режаси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режаси Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмалари томонидан, ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишган ҳолда шакллантирилади ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади.
7. Республика календарь режаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
а) комплекс спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
б) спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари, улар қуйидагиларга бўлинади:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;
қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;
спортнинг миллий турлари;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари.
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
в) оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, улар қуйидагиларга бўлинади:
жорий йил давлат дастурига бағишланган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
аҳоли ва болалар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
(7-банднинг «в» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
вояга етмаганлар ўртасидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
спорт ветеранлари ўртасидаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари.
8. Ҳудудий календарь режа спорт турлари бўйича ҳудудий ва республика спорт тадбирларини ўз ичига олади, улар республика календарь режасига ўхшаш тартибда бўлинади ва қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захираси спортчилари ва тренерларининг амалдаги нормаларга мувофиқ энергия сарфларини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш бўйича;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларини, йилнинг энг яхши спортчисини мукофотлаш бўйича;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича;
спортчилар ва тренерларга тиббий хизмат кўрсатиш ва уларни суғурталаш бўйича;
спорт анжомлари, ускуналари ва формалари сотиб олиш бўйича;
11. Календарь режани шакллантириш спорт турларининг хусусиятларидан, уларнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек халқаро спорт ташкилотларининг календарь режаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
12. Календарь режага қуйидагилар киритилади:
а) халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари, шунингдек республика ҳудудида ўтказиладиган спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари;
б) Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари, универсиадалар, спартакиадалар ва бошқалар.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
в) республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари
г) ҳудудий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари;
д) оммавий жисмоний тарбия тадбирлари - фестиваллар, танловлар, кўриклар ва аҳолининг турли қатламларини жалб этиш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирлар;
е) халқаро, республика ва ҳудудий тренерлар ёки ҳакамлар курслари, семинарлари, конференциялари, конгресслари.
а) республика календарь режасига киритиш учун — Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари билан келишилган ҳолда (улар мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан;
(13-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
б) спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режасига киритиш учун - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгашига спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) ва (ёки) спортнинг техник ва амалий турлари ривожланаётган жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан;
в) ҳудудий календарь режага киритиш учун — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига спорт турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари, шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан;
(13-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
г) спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режага киритиш учун – тегишли равишда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан тақдим этилади.
(13-банднинг «а» — «г»-кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт-жисмоний тарбия тадбирлари календарь режага, шунингдек календарь режани шакллантирадиган ташкилотлар ташаббуси бўйича ҳам киритилади.
14. Календарь режага киритиш учун таклифга (буюртманомага) қуйидагилар илова қилинади:
а) спортнинг тегишли турини ривожлантирувчи халқаро спорт ташкилотининг халқаро спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарори (календарь режа нусхаси - республика календарь режаси учун);
б) халқаро (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилганда), республика ва ҳудудий спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирлари тўғрисидаги низомлар (регламент) лойиҳалари;
в) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, мусобақаларни молиялаштиришнинг режалаштирилаётган манбалари, шу жумладан бюджетдан ташқари манбалари кўрсатилган ҳолдаги молиявий-иқтисодий асослаш.
15. Календарь режага киритиладиган ёш гуруҳлари ўртасидаги чемпионатлар сони янада юқори босқичдаги ана шундай чемпионатлар сонидан ошиши мумкин эмас.
IV. Календарь режада назарда тутилган харажатларни молиялаштириш
16. Республика ва ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
17. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ҳамда спорт терма жамоалари ва улар захирасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида ўтказиладиган, календарь режага киритилган спорт тадбирларида қатнашишини молиялаштириш қуйидагилар:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қарорлари ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият қарорлари асосида;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
спорт тадбирини ўтказаётган (ёки унда қатнашаётган) ташкилотнинг буйруғи ва спорт тадбирининг харажатлари сметаси асосида календарь режада ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
18. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказувчи (ёки уларда қатнашувчи) ташкилотларга спорт терма жамоалари ва улар захирасининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ва унда қатнашишни таъминлаш учун календарь режада назарда тутилган маблағлар доирасида, спортнинг алоҳида турлари бўйича сарфланмаган маблағлар ҳисобига қўшимча маблағлар йўналтириш ҳуқуқи берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
19. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ва унинг ҳудудида ўтказиладиган халқаро спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари харажатлари сметалари қуйидаги ҳужжатлар асосида тузилади:
электрон почта, факс ва бошқа алоқа воситалари орқали ўзбек (рус) тилидаги таржимаси билан олинган ҳамда тегишли муҳр билан тасдиқланган, спорт терма жамоасини спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларига расмий таклифноманинг (низом, регламент, қоидалар ва шу кабиларнинг) асл нусхаси (ёки нусхаси);
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
транспорт воситалари (авиа, темир йўллар, катта автомобиль йўллари, сув йўллари)га жойларни банд (бронь) қилиш ва қатнашчиларни суғурта қилиш бўйича ҳужжатлар;
спорт ёхуд оммавий жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш ёки уларни ўтказиш харажатлари, спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ташкилотчилари томонидан эълон қилинган шартларни ҳисобга олган ҳолдаги харажатлар бўйича бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг харажатлари сметалари қуйидаги ҳужжатлар асосида тузилади:
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказадиган (ёки уларда қатнашадиган) ташкилотнинг спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи (қарори);
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирининг низоми (регламенти);
турар жой, озиқ-овқат, транспортда ташиш, спорт иншооти, ускуналари, транспорт воситаларини ижарага олишни, суғурта қилишни ва шу кабиларни таъминлаш юзасидан шартномалар (прейскурантлар, маълумотномалар);
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирида қатнашиш ёки уни ўтказиш харажатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
21. Спорт терма жамоалари турли спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларида қатнашиш учун жўнаб кетаётганда хорижий давлат ҳудудида овқатланиш ва яшаш харажатлари Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом бўйича назарда тутилади, агар спорт тадбири ўтказиладиган жойдаги ташкилий қўмитанинг шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса. Бунда, агар ташкилий қўмитанинг шартларига мувофиқ спорт делегациясининг яшаш ва овқатланиш нормалари тасдиқланган нормалардан юқори бўлса, у ҳолда ташкилий қўмитанинг нормалари қўлланилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
V. Календарь режани шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси
22. Календарь режани шакллантириш ушбу Низом ва махсус ташкил этиладиган Комиссиянинг қарори асосида амалга оширилади.
23. Комиссия камида 5 кишидан иборат таркибда ташкил этилади, унинг таркибига:
республика календарь режасини шакллантиришда — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг, спорт федерациялари (уюшмалари)нинг, Спорт турларини ривожлантириш республика марказларининг, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг вакиллари киритилади. Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасини шакллантириш ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлаш комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикасининг спорт вазири томонидан тасдиқланади;
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика календарь режасини шакллантиришда - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашининг вакиллари, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика спорт федерациялари (уюшмалари)нинг раҳбарлари ёки вакиллари киритилади;
ҳудудий календарь режани шакллантиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳудудий бўлинмаларининг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ҳудудий календарь режани шакллантиришда - Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши ҳудудий бўлинмаларининг, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича тегишли ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)нинг (улар мавжуд бўлса) ва (ёки) жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади;
(23-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг календарь режаларини шакллантиришда – мазкур жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари маъмурияти ва тренерларининг ёки тренер-инструкторларининг вакиллари киритилади.
24. Комиссия томонидан спорт федерациялари (уюшмалари) ҳудудий бўлинмаларининг, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг, Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари (улар мавжуд бўлса), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини календарь режага киритиш тўғрисидаги таклифлари (буюртманомалари) кўриб чиқилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
25. Комиссия заруриятга кўра, Комиссия раисининг қарори бўйича чақирилади.
Комиссия мажлисини Комиссия раиси, у бўлмаган тақдирда – Комиссия раисининг қарори бўйича Комиссия аъзоларидан бири бошқаради.
26. Комиссия мажлиси, агар мажлисда Комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний кучга эга ҳисобланади.
Комиссиянинг қарори очиқ овоз берган ҳолда, кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
27. Агар Комиссия аъзоларининг овози тенг бўлиб қолса Комиссия мажлисида раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
28. Комиссия қарори протоколлаштирилиши ва унда Комиссия аъзоларининг визаси бўлиши керак.
Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари вакилларининг ахборотлари эшитилади.
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
30. Комиссия ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган бўлимлар, шунингдек кичик бўлимлар ва спорт турлари бўйича молиявий маблағларни тақсимлайди.
Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:
спорт турларининг устуворлиги ва истиқболлилиги;
спорт турининг йирик халқаро спорт мусобақаларидаги натижадорлиги;
Олимпиада ўйинлари ва Паралимпия ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатларига танлаш ёки лицензияли спорт мусобақалари;
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
спорт турининг кенг тарқалганлиги ва оммавийлиги;
ўтган йилдаги спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга ёки уларда қатнашишга маблағлардан амалда фойдаланилганлиги.
Бунда молиявий маблағларни Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларига йўналтириш Комиссиянинг биринчи навбатдаги вазифаси ҳисобланади.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
31. Календарь режага қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:
халқаро спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш шартлари ўзгарганда;
қўшимча равишда спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбири киритилганда;
қуйидагилар билан боғлиқ бўлган молиявий харажатлар ўзгарганда:
а) қатнашчиларнинг узил-кесил таркиби ёки сонини шакллантириш;
б) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирини ўтказувчи ташкилотнинг молиявий шартларининг ўзгариши;
в) спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирига назарда тутилган маблағларнинг етишмаслиги.
Календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар календарь режани шакллантирадиган ташкилотнинг буйруғи асосида, уларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган, Комиссия тақдимномаси бўйича ва қуйидаги ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича қуйидаги зарур ҳужжатлар илова қилинган буйруғи асосида киритилади:
спортнинг тегишли турини ривожлантираётган халқаро спорт ташкилотининг қўшимча ёки ўзгартириши тўғрисидаги қарор (республика календарь режаси учун);
юқори органларнинг қўшимча ёки ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарори;
спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш регламентини, шу жумладан молиялаштириш шартларини ўзгартиришни тасдиқловчи ҳужжатлар;
32. Календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг ташаббуси бўйича киритилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
33. Календарь режага ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тегишли ўзгартиришларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигининг асослаши билан бирга ERP платформасига бириктирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
VI. Якунловчи қоидалар
34. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
35. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
36. Комиссия календарь режанинг тўғри шакллантирилиши учун жавоб беради.
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь
РЕЖАСИ
Т/р
Тадбир номи
Ўтказиш муддати
Ўтказиладиган жой
Қатнашувчи ташкилотлар
Жами маблағлар миқдори
(млн сўмда)
1. Комплекс ва Республикамизда бўлиб ўтадиган катта хажмдаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари
2. Спорт турлари бўйича республика ва халқаро спорт тадбирлари
2.1. Ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
2.2. Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
2.3. Миллий спорт турлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
2.4. Комплекс мусобақаларга киритилган Ноолимпияда спорт турлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
2.5. Ноолимпия спорт турлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
2.6. Ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
3. Оммавий жисмоний тарбия тадбирлари
1.
Республика спорт мусобақалари
2.
Ўқув-тренировка йиғинлари
3.
Олимпия ва Паралимпия мусобақалари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)