1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ТАРҚАТИЛИШИ ҲАМДА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНИШИНИ ЧЕКЛАШ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 5 ОКТЯБРДАГИ ЎРҚ-302-СОН ҚОНУНИ)
Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пивони чакана сотишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 октябрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 69-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 май,
148-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш жойларида уларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув жойлаштирилган бўлиши керак»;
«57. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш белгиланган тартибга мувофиқ берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома асосида ва ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан, шунингдек банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан мажбурий тартибда фойдаланган ҳолда амалга оширилади»;
«58. Сифатига кўра стандартларнинг мажбурий талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган (пиводан ташқари) алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилиши керак»;
иккинчи хатбошидаги «алкоголли ичимликлар» сўзлари «алкоголь ва тамаки маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хат бошига «назорат-касса машиналарини» сўзларидан кейин «ва банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини» сўзлари қўшилсин;
59-банддаги «алкоголли ичимликларни» сўзлари «алкоголли маҳсулотларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
акциз маркалари билан маркаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан;
ишлаб чиқарилган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда;
алкоголли маҳсулотлар тайёрлашга лицензияси бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланганда;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона тартибга солиши, савдо белгилари ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларида, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузган ҳолда етказиб берган етказиб берувчилардан сотиб олинганда;
алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;
таълим, спорт ва диний муассасалардан камида беш юз метр радиусда жойлашган савдо корхоналарида;
тамаки маҳсулотларига нисбатан – доналаб, қутисиз (ўрамсиз);
савдо автоматлари орқали;
жамоат транспорти бекатларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, аэропортларга, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашган савдо корхоналарида;
этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини учган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили бутилкаларда (винолар тўпламидан ташқари);
«64. Сотувчи-ходимларнинг иш ўринлари (алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотувчи шахслар учун) тегишли савдо ускунаси, давлат текширувидан ўтган ўлчов мензуркалари ва ўлчов кружкалари билан жиҳозланган ва алкоголли маҳсулотларни 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотишга йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувга эга бўлиши керак»;
65 ва 66-бандлардаги «алкоголли ичимликлар» сўзлари «алкоголь ва тамаки маҳсулотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«67. Пиво алкоголли маҳсулот ҳисобланади (алкоголсизлари бундан мустасно). Пивони (алкоголсизлари бундан мустасно) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда юридик шахслар томонидан сотишга йўл қўйилади»;
б) 2-илованинг (Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари) 25-банди ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари 15-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«б) алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш».