1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ангрен» эркин иқтисодий зонасини барпо этиш тўғрисида» 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
2. Бошқарув ходимлари сони 8 нафар ва 3-иловага мувофиқ тузилмага эга бўлган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси (кейинги ўринларда «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси деб аталади)» давлат унитар корхонаси ташкил этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сони кўпайишига қараб «Ангрен» ЭИЗ дирекцияси тузилмасига ва ходимлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
инвесторлар билан «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат эгалигидаги мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорларига мувофиқ «Ангрен» ЭИЗ қатнашчиларини билан шартномалар тузади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг инвесторлар томонидан зарур тарзда бажарилишини назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдим этади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
«Ангрен» ЭИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2012-2013 йиллар даврида «Ангрен» МИЗ дирекцияси таъминоти учун, кейинги йилларда унинг ўзини ўзи молиялаштиришга ўтиши шарти билан, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 252-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 декабрдаги 418-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 12-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорига 3-ИЛОВА