1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.05 Трансфер-агент;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.08.00 Қимматли қоғозлар бозорига оид ахборотнинг ошкор қилиниши ва ахборот билан таъминланиши]
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР МАРКАЗИЙ ДЕПОЗИТАРИЙСИ ТОМОНИДАН ДЕПОЗИТАРИЙЛАРДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН АКЦИЯЛАРГА ДОИР БИТИМЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 84-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 майдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 21-сон, 162-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 март,
2012/17-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон қарорига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 84-моддасига мувофиқ, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси (бундан кейинги ўринларда Марказий депозитарий деб юритилади) томонидан депозитарийларда рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни (бундан кейинги ўринларда битимлар тўғрисидаги ахборот деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
I боб. Битимлар тўғрисидаги ахборотни шакллантириш ҳамда уни Қўмитага тақдим этиш
1. Қўмитага тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот Марказий депозитарийга депозитарийлар томонидан тақдим этиладиган битимлар тўғрисидаги ахборот ва Марказий депозитарийда рўйхатга олинган битимлар тўғрисидаги ахборот асосида шакллантирилади.
2. Марказий депозитарий ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
3. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомнинг иловасида назарда тутилган маълумотлар доирасида (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) Қўмитага тақдим этади.
4. Электрон рақамли имзонинг очиқ калитлари Марказий депозитарий ва Қўмита ўртасида ўзаро алмашинади.
Электрон ҳужжатни юборишда Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан берилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатига эга бўлган электрон рақамли имзо калитидан фойдаланилади.
5. Акцияларга доир битимларни рўйхатга олувчи депозитарийлар битимлар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи иш кунидан кечиктирмай Марказий депозитарий томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган маълумотлар формати шифрланган электрон ҳужжат кўринишида Марказий депозитарийга тақдим этади.
6. Зарур бўлган ҳолларда, маълумотлар формати Марказий депозитарий томонидан Қўмита ва ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
7. Марказий депозитарий ва Қўмитага битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этганлик учун ҳақ олинмайди.
8. Депозитарий томонидан Марказий депозитарийга тақдим этилган битимлар тўғрисидаги ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, ушбу депозитарий бундай ҳолат юз берганлигини билган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида:
14. Марказий депозитарий битимлар тўғрисидаги ахборотни Қўмитага тақдим этмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этмаганлиги ёхуд бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этганлиги учун жавобгар бўлади.
15. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси билан келишилган.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори в. в. б. А. ОБИДОВ
2012 йил 30 март
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Бош директори Ш. АБДУЖАББАРОВ