toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲОСИЛДОРЛИГИ ПАСТ БЎЛГАН ЕРЛАРДА ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ПАХТА ХОМ АШЁСИ ЕТИШТИРУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
3. Қуйидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик:
пахта хом ашёси етиштириладиган ҳақиқий ер майдонлари бўйича — туман, қишлоқ хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларига;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
пахта экин майдонларининг бонитет бали бўйича — туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими раҳбарларига;
давлат эҳтиёжлари учун топширилган пахта хом ашёси ҳажмлари тўғрисида — «Ўзпахтасаноат» АЖнинг пахта тозалаш корхоналари раҳбарларига;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 декабрдаги 372-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 647-модда)
молиявий ёрдам суммасини аниқлашга доир ҳисоб-китоблар бўйича — туманларнинг молия бўлими ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарларига юклансин.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
4. Молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларининг тўғри ҳисобланиши ва фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор билан тасдиқланган ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби асосий қоидаларининг барча босқичларда амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ахборот киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 11 апрель,
106-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 11 апрелдаги 106-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун етиштирилган пахта хом ашёси кам олинган ҳосилининг бир қисми қийматини қоплаш йўли билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини (кейинги ўринларда хўжаликлар деб юритилади) молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Хўжалик ер участкасининг муайян контурлари доирасида тупроқнинг механик таркиби, ундаги гумус миқдори, шўрланганлик, тошлоқлик, зичлик, гипслилик даражаси, ер остидаги тош ва сизоб сувларнинг жойлашиш сатҳи ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, 100 балли шкала бўйича аниқланадиган бонитет бали ерларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш мезони ҳисобланади.
3. Тупроқ бонитети бали «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси бўлинмалари томонидан, қишлоқ хўжалиги экинлари кадастр ҳосилдорлигини аниқлаш учун асос бўладиган тупроқ тадқиқотлари натижалари бўйича аниқланади.
4. Ғўзанинг кадастр ҳосилдорлиги тупроқнинг бир бонитет балига 0,4 га/ц пахта хом ашёси ҳисобидан аниқланади.
5. Хўжаликларнинг давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирилаётган, ўртача бонитет бали 60 дан паст бўлган, молиявий қўллаб-қувватлаш объектлари ҳисобланган ерлари ҳосилдорлиги паст бўлган ерлар деб ҳисобланади. Мазкур Низомни қўллашда:
хўжаликларнинг ўртача бонитет бали 60 ҳамда норматив ҳосилдорлиги 24 га/ц (60 х 0,4) ва ундан юқори бўлган ерлари пахта хом ашёси етиштиришда сарфланган моддий ва меҳнат харажатлари қопланишини таъминлайдиган майдонлар ҳисобланади;
ҳисоб-китобларда бонитет бали кўрсаткичи 40 ва ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнер бўлган ерлар ҳосилдорликнинг паст даражаси этиб қабул қилинади. Ҳосилдорлиги гектаридан 16 центнердан паст бўлган ва тупроқ бонитировкаси бўйича ишлар бажарилмаган ерларнинг бонитет бали кўрсаткичлари бонитет бали 40 бўлган ерларга тенглаштирилади. Барча контурларнинг умумий бонитет баллари йиғиндиси ғўза майдонига бўлинади ва 1 гектар учун ўртача ҳисобланган бонитет бали чиқарилади;
ерларнинг ўртача бонитет бали — балларда, 1 гектар майдондаги кадастр ва норматив ҳосилдорлик ўртасидаги тафовут — центнерда, барча майдондан олинган ҳосил эса юздан биригача (0,01) аниқликда — тоннада, молиявий ёрдам суммаси эса — минг сўмнинг ўндан биригача (0,1) аниқликда ҳисобланади.
6. Ҳар бир хўжалик бўйича ҳосилдорлиги паст ерлардаги ҳақиқий ғўза майдони туман ҳокими (комиссия раиси) ҳамда туман қишлоқ хўжалиги, статистика, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари раҳбарларидан иборат таркибдаги комиссия қарори билан, экиш тугагандан сўнг 20 кун мобайнида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органлари маълумотлари асосида аниқланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Комиссия қарор қабул қилингандан сўнг 3 кун мобайнида туман молия бўлимига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича туман комиссиясининг ҳосилдорлиги паст ерларда экилган ғўза майдонлари тўғрисидаги хулосасини, манфаатдор хўжаликларга эса — хулосадан кўчирмани юборади.
II. Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш
7. Туман комиссияси томонидан ғўза экилган майдонлар ҳосилдорлиги паст ерлар деб қабул қилинган хўжалик раҳбари (бошқарувчиси), комиссия хулосасидан кўчирма олгандан сўнг 10 кун мобайнида туман молия бўлимига молиявий қўллаб-қувватлаш олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича хўжаликни ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар рўйхатига киритиш ҳақида ариза тақдим этади.
8. Туман молия бўлими туман комиссияси хулосасида ерларнинг ўртача бонитет бали тўғри аниқланганлигини текширади ва ҳар бир хўжалик бўйича туманнинг ҳосилдорлиги паст ерларида кам олинадиган пахта хом ашёси ҳажмини мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ҳисоблаб чиқади, бунда:
бонитет балини 0,4 коэффициентга кўпайтириб ғўзанинг кадастр ҳосилдорлигини;
норматив (24 га/ц) ва кадастр ҳосилдорлик ўртасидаги тафовутни;
кадастр ҳосилдорлик ва 24 га/ц ҳосилдорлик ўртасидаги тафовутни экин майдонига кўпайтирган ҳолда хўжалик томонидан кам олинадиган ҳосилнинг ҳисобланган миқдорини аниқлайди.
9. Туман молия бўлими томонидан ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кам олинадиган ҳосил миқдори ҳисоб-китоблари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича календарь йилнинг 15 июнидан кечикмай вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этилади, у олинган ҳисоб-китобларни умумлаштириб уларни календарь йилнинг 15 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мазкур Низомнинг 3а-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этади.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида пахта етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун назарда тутилган маблағлардан келиб чиққан ҳолда, ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кам олинадиган бир тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган ўртача ҳисобланган суммани аниқлайди ҳамда календарь йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда уни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоятларнинг молия бошқармаларига етказади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
11. Пахта хом ашёси ҳосили йиғиб олиниб, давлат эҳтиёжлари учун топширилгандан сўнг, лекин календарь йилнинг 15 ноябридан кечикмай, туман молия бўлимига:
таққослама далолатномалар асосида тузилган, пахта тозалаш корхонаси ва хўжаликлар ўртасида расмийлаштирилган, давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасига мувофиқ сотилган пахта хом ашёси миқдори тўғрисидаги мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича пахта тозалаш корхонасининг маълумотномаси;
туман ҳокимлиги комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда ҳақиқатан ҳосили йиғиб олинган пахта майдони тўғрисидаги хулосаси мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этилади.
12. Туман молия бўлими туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда, ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини олинган маълумотлар асосида, мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисоблаб чиқади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
13. Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳақиқий кадастр ҳосилдорлик олинишини таъминлаган хўжаликлар бўйича амалга оширилади.
Бунда:
ҳақиқий кадастр ҳосилдорлик бўйича аниқлаб ҳисоблаб чиқилган маҳсулот ҳажмини давлатга сотишни таъминламаган хўжаликларга (тегишли органлар хулосалари асосида қабул қилинган ҳокимлик комиссияси қарори билан тасдиқланган табиий офатлар ёки бошқа енгиб бўлмайдиган куч вазиятлари (форс-мажор) натижасида экинларнинг шикастланганлиги ҳолатлари бундан мустасно) молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисобланмайди;
ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда кадастр ҳосилдорликдан юқори ҳосил олишни таъминлаган хўжаликларни рағбатлантириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси кадастр ҳосилдорлик бўйича ҳисобланади. Кадастр ҳосилдорликдан юқори олинган ҳосил учун молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси қисқартирилмайди;
пахта хом ашёсини давлат эҳтиёжлари учун ҳамда бошқа қайта ишлаш корхоналарига («ЦАСК» ҚК, «Миришкор» ва бошқаларга) сотган хўжаликларга белгиланган тартибда ҳисобланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасидан давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта ҳажмига мутаносиб сумма тўланади.
14. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишган ҳолда туман молия бўлими томонидан амалга оширилган йиғма ҳисоб-китоблар туман ҳокими томонидан тасдиқланади ва календарь йилнинг 20 ноябридан кечикмай вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
15. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) туманлар молия бўлимлари томонидан тайёрланган ахборотлар ҳамда ҳисоб-китобларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириб, уларни минтақа бўйича умумлаштирадилар ҳамда вилоят ҳокими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) томонидан тасдиқланган вилоятнинг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг йиғма ҳисоб-китобини мазкур Низомнинг 6а-иловасига мувофиқ шакл бўйича календарь йилнинг 1 декабридан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги материаллар келиб тушишига кўра уларни бир ҳафта мобайнида умуман вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳамда туманлар бўйича кўриб чиқади, тўлаш учун қабул қилинган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисоб-китобини электрон почта орқали вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)га етказади.
III. Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини молиялаштириш ва тўлаш
17. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади ва тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
18. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) 2 кун мобайнида хўжаликлар бўйича тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини туманларнинг молия бўлимларига етказадилар.
19. Туман молия бўлими тасдиқланган ҳисоб-китоблар олингандан сўнг 3 банк куни мобайнида вилоят молия бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб нусхасини илова қилган ҳолда, тўлов топшириқномасини ғазначиликнинг туман бўлинмасига хўжаликнинг ҳисоб-рақамига ўтказиш учун тақдим этади.
20. Маблағларни ҳар бир хўжаликка ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган махсус ҳисоб рақамига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ғазначилик бўлинмалари ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини ўтказишда молия органларидан шартнома тузишни ёки харажатлар сметаси тақдим этишни талаб қилмайдилар.
21. Хўжаликларга молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жорий молиявий йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
IV. Молиявий қўллаб-қувватлаш маблағларидан фойдаланиш ва уларнинг тўланишини назорат қилиш
22. Бюджетдан хўжаликларнинг махсус ҳисоб рақамига тушган молиявий қўллаб-қувватлаш маблағлари:
бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича қарздорликни, банк кредитлари ва иш ҳақи, шунингдек пахта хом ашёси етиштириш учун сотиб олинган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун қарзларни тўлашга;
келгуси йил ҳосили учун сотиб олинадиган ресурслар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан тўловларни амалга оширишга;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини ва хўжаликнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
23. Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) ва Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, мақсадли маблағлардан фойдаланиш тугаллангандан кейин 10 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун тушган маблағлардан фойдаланилиши бўйича ҳисоботни мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар.
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган маблағларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва улардан фойдаланилишини текширади. Ушбу мақсадда ҳар йили 1-чоракда олдинги йилда тўланган маблағларни текшириш амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
V. Якунловчи қоида
25. Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

____________ тумани комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда ғўза экин майдони тўғрисидаги
‎ХУЛОСАСИ

‎‎Таркибида комиссия раиси — туман ҳокими

______________________
‎(Ф.И.О.)‎

комиссия аъзолари:‎‎
‎‎туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

_______________________
‎(Ф.И.О.)‎ ‎

‎‎туман статистика бўлими бошлиғи

_______________________
‎(Ф.И.О.)‎ ‎

‎‎туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи бўлган комиссия

________________________
‎(Ф.И.О.)‎


‎20___ йил ҳосили учун ғўза экиш якунларини кўриб чиқиб тасдиқлайдики, қуйида кўрсатилган хўжаликлар томонидан ҳосилдорлиги паст ерларда чигит экилган.

Т/р‎

Хўжаликларнинг номи ‎

Контур №‎

Экин майдони, гектар‎

Бонитет бали* йиғиндиси‎

Бонитет бали йиғиндиси (4-устун х 5-устун) ‎

Хўжалик бўйича ўртача ҳисобланган бонитет бали (6-устун йиғиндиси / 4-устун йиғиндиси)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

1.‎

……‎

X

……‎

X

……‎

Х

Хўжалик бўйича жами‎

Х

Х

2.‎ ‎

……‎

Х

……‎

Х

……‎

Х

Хўжалик бўйича жами

Х‎

Х

Туман бўйича жами‎

‎‎‎* Бонитет баллари йиғиндиси ҳисобланганда бонитети 40 балдан паст бўлган ерлар 40 балли деб баҳоланади.
‎‎Комиссия раиси — туман ҳокими
‎______________‎‎

‎_________________________________________‎

(имзо)‎‎

‎(Ф.И.О.)‎

‎‎комиссия аъзолари:
‎‎туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
‎______________‎

___________‎‎‎______________________________

(имзо)‎‎ ‎

‎‎‎(Ф.И.О.)‎

‎‎туман статистика бўлими бошлиғи
_‎______________‎
‎‎‎
_________________________________________‎‎

(имзо)‎

‎‎‎(Ф.И.О.)‎ ‎‎

‎‎туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи
‎______________‎‎

_________________________________________

(имзо)‎ ‎

‎‎‎(Ф.И.О.)‎ ‎‎ ‎‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
___________________ вилояти ‎‎
(Қорақалпоғистон Республикаси)‎
_____________________ тумани‎
ҳокимлигининг молия бўлимига‎

Ариза‎

‎‎______________________________________________________________ хўжалиги хабар берадики,

‎‎(номи)

‎‎20____ йилда ____ гектар майдонда, шу жумладан № ___ контурдаги бонитет бали ____ бўлган _____ гектар, №____ контурдаги бонитет балли ____ бўлган ____ гектар, № ___ контурдаги бонитет бали ____бўлган ____ гектар, № ____ контурдаги бонитет бали ___ бўлган ___ гектар майдонда чигит экиш якунланди. Ўртача ҳисобланган бонитет балли ___ бални ташкил этади.
‎‎____________________ тумани ҳокимлиги комиссияси томонидан юқорида кўрсатилган контурларда чигит экилганлиги тасдиқланган ва шунинг учун ____________ хўжалигини ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган ва давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланадиган хўжаликлар рўйхатига киритишни сўрайман.

‎Хўжалик раҳбари ‎


‎______________‎


‎___________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

М.Ў.‎‎


‎20____ йил «____» ____________
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

20 __ йилда _______ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) ________ туманидаги ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда олинмай қолаётган пахта хом ашёси миқдорининг
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Хўжаликлар номи

Жойлашган жойи

Экин майдони, гектар

Ўртача ҳисобланган бонитет бали (1-илованинг 7-устуни)

Кадастр ҳосилдорлиги (6-устун х 0,4 ц)

Норматив ва кадастр ҳосилдорлиги ўртасидаги фарқ (24 ц - 7-устун)

Олинмай қолган пахта хом ашёси миқдори, тонна (4-устун х 8-устун) / 10

жами (1-илованинг 4-устуни )

шу жумладан: бонитети 60 балдан паст (1-илованинг 4-устуни)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Туман бўйича жами *

‎* Туман бўйича 9, 8, 7 ва 6-устунлар қуйидагича аниқланади:
9-устун = (қўшиш йўли билан аниқланади); 8-устун = (9-устун / 4-устун) х 10; 7-устун = (24ц - 8-устун); 6-устун = (7-устун / 0,4 ц.).

‎Молия бўлими мудири


‎________________


‎_________________

(имзо)‎‎

‎М. Ў.‎

(Ф.И.О.)‎

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3а-ИЛОВА

‎‎20 __ йилда _______ вилоятидаги (Қорақалпоғистон Республикасидаги) ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда олинмай қолаётган пахта хом ашёси миқдорининг
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‏Т/р

‎‏Туманлар номи

Хўжаликлар сони

‎‎Экин майдони, гектар

Ўртача ҳисобланган бонитет бали (3-илованинг 6-устуни)‎‏

Кадастр ҳосилдорлиги (6-устун х 0,4 ц)

‎‏Норматив ва кадастр ҳосилдорлиги ўртасидаги фарқ (24 ц - 7-устун)

Олинмай қолган пахта хом ашёси миқдори, тонна (4-устун х 8-устун) / 10

жами (3-илованинг 4-устуни)

шу жумладан: бонитети 60 балдан паст (3-илованинг 5-устуни)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

‎‎Вилоят бўйича жами *
‎‎‎
‎* Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича 9, 8, 7 ва 6-устунлар қуйидагича аниқланади:
‎‎9-устун = (қўшиш йўли билан аниқланади); 8-устун = (9-устун / 4-устун) х 10; 7-устун = (24ц - 8-устун); 6-устун = (7-устун / 0,4 ц.)‎‎
Ҳудудий молия бошқармаси раҳбари
‎________________

‎_________________
‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)

(имзо)‎‎

‎М. Ў.‎

(Ф.И.О.)‎

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

____________ тумани ҳокимлигининг‎‎ молия бўлимига ‎

‎‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‎Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики, 20___ йил ҳосили учун қуйидаги хўжаликлар томонидан тузилган контрактация шартномасига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун жами ____ тонна пахта хом ашёси етказиб берилган, шу жумладан:

Т/р‎

Хўжаликлар номи

Сотилган пахта хом ашёси миқдори, тонна‎

Сотилган пахта хом ашёси қиймати, минг сўм‎


‎«__________________»

‎ОАЖ директори‎

‎____________________‎

‎____________________‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

«__________________»‎ ОАЖ бош бухгалтери‎ ____________________‎ ____________________‎

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О.)‎ ‎

М. Ў.‎
20____ йил «____» ______________ № - ______.
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎_____________ тумани комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси йиғиб олинган ҳақиқий майдонлар тўғрисидаги
‎ ХУЛОСАСИ

Таркибида комиссия раиси — туман ҳокими ‎‎______________________

‎‎‎комиссия аъзолари:

‎‎(Ф.И.О.)

қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ‎‎ ‎‎______________________

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎‎‎туман статистика бўлими бошлиғи ‎‎______________________

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎

‎‎туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи бўлган комиссия ‎‎
‎_____________________

‎‎‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎

‎‎‎20__ йил ҳосили учун пахта хом ашёси йиғиб олиш якунларини кўриб чиқиб тасдиқлайдики, қуйида кўрсатилган хўжаликлар томонидан ҳосилдорлиги паст ерларда пахта хом ашёси йиғиб олинган.

Т/р‎‏

Хўжаликларнинг номи

Контур
‎№‎‏

Пахта йиғиб олинган майдон, гектар‎‎

Бонитет бали*

‎‏Бонитет бали йиғиндиси (4-устун х 5-устун)

Хўжалик бўйича ўртача ҳисобланган бонитет бали (7-устун йиғиндиси / 4-устун йиғиндиси) ‎‏

жами‎

шу жумладан: бонитети 60 балдан паст ерлар

‎1

‎2

3‎

‎4

‎5

‎6

7‎

8‎

‎1.

……‎

Х‎

……‎

Х‎

……‎

Х

Хўжалик бўйича жами‎

Х‎

Х‎

2.‎

……‎

‎Х

……‎

Х

……‎

Х

.‎

Хўжалик бўйича жами‎

Х‎

Х‎

Туман бўйича жами‎

Х‎

Х‎

‎‎
‎* Бонитет баллари йиғиндиси ҳисобланганда бонитети 40 балдан паст бўлган ерлар 40 балли деб баҳоланади.
‎‎
‎Комиссия раиси — туман ҳокими

‎__________‎

‎__________
‎‎‎
‎комиссия аъзолари:

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи‎ ‎__________ __________

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎ ‎

‎‎‎‎туман статистика бўлими бошлиғи __________‎ ‎__________‎

(имзо)‎ ‎

(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎

‎‎туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи ‎__________‎ __________‎‎

(имзо)‎ ‎ ‎

(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎‎‎

‎‎__________________ тумани ҳокими

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎______________________ М.Ў.

(имзо)‎‎

‎‎____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) ____________туманининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида давлат эҳтиёжи учун 20__ йилда пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‏Т/р

‎‏Хўжаликлар номи

Амалда

Йиғим-терим майдони бўйича ўртача ҳисобланган бонитет бали (5-илованинг 8-устуни)‎‏

Кадастр ҳосил-дорлик (7-устун х 0,4 ц) га/ц ‎‏

Норматив ва кадастр ҳосилдорлик ўртасидаги фарқ ‎‎

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда олинмай қолган пахта, тн (3-устун х 10-устун/10

___минг сўм/т х 11-устун ҳисобидан молиявий ёрдам суммаси (минг сўм)

йиғим-терим майдони, га (5-илованинг 4-устуни)

шу жумладан, бонитети 60 балдан паст майдонлар (5-илованинг 5-устуни)

ялпи ҳосил, (тн.)

ўртача ҳосил-дорлик (5-устун / 3-устун х 10) га/ц ‎

ҳақиқий ҳосилдорлик ўрта-сидаги тафовут (6-устун – 8-устун)* ‎

норматив ҳосилдорлик ўртасидаги тафовут (24 ц – 8-устун)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

‎Жами**


‎‎‎* 1 гектардан ҳақиқий кадастр ҳосилдорликдан паст пахта хом ашёси йиғиб-териб олган хўжаликлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси ҳисоб-китоб қилинмайди.
‎‎** Туман бўйича 11, 10, 8 ва 7-устунлар якунлари қуйидагича аниқланади: 11-устун = (3-устун х 10-устун/10); 10-устун = (11-устун/3-устун) х 10; 8-устун = 24 ц. - 10-устун; 7-устун = 8-устун/0,4 ц.


‎‎‎_____________‎‎


‎тумани молия бўлими мудири



‎‎М.Ў.‎



‎_____________‎‎


‎_____________‎‎‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎


‎‎‎_____________

‎‎ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


‎М.Ў.‎ ‎


‎_______________


‎_______________

(имзо)‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎‎‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6а-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎‎

_________________вилояти ҳокими

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎_________________________ М.Ў.

(имзо)


‎‎‎____________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)нинг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларида 20___ йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг йиғма ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

‎‏Туман номи

Хўжаликлар сони‎‏

Амалда ‎‎

Йиғим-терим майдони бўйича ўртача ҳисобланган бонитет бали (6-илованинг 7-устуни)

Кадастр ҳосил-дорлик (8-устун х 0,4ц) га/ц

Норматив ва кадастр ҳосилдорлик ўртасидаги фарқ‎‎

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерлардан олинмай қолган пахта (тонна) (4-устун х 11-устун)/10‎

____минг сўм/тн х 12-устун ҳисобидан жами молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси (минг сўм)

йиғим-терим майдони, га (6-илова-нинг 3-устуни

шу жумладан бонитети 60 балдан паст майдонлар (6-илова-нинг 4-устуни)

ялпи ҳосил, (тон-на)‎

ўртача ҳосил-дорлик (6-устун / 4-устун х 10) га/ц

ҳақиқий ҳосилдорлик ўртасидаги тафовут (7-устун – 9-устун) ‎

норматив ҳосилдорлик ўртасидаги тафовут (24 ц – 9-устун) ‎

‎1

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

‎8

‎9

10‎

11‎

‎12

13‎

‎Жами*

‎‎
‎* Вилоят бўйича 12, 11, 9 ва 8-устунларнинг якунлари қуйидаги тартибда аниқланади:
‎12-устун = (4-устун х 11-устун/10);. 11-устун = (12-устун/4-устун) х 10; 9-устун = 24 ц – 11-устун; 8-устун = 9-устун/0,4 ц.
‎‎______________ вилояти молия бошқармаси‎ бошлиғи ‎

М.Ў‎

‎‎____________ ____________‎‎‎

‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

____________
‎‎‎
вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи‎‎

М.Ў‎

‎____________‎‎ ‎(имзо)‎‎ ‎‎

‎____________‎‎‎‎‎
(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

(Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири)‎‎

(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

__________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича 20___ йилда ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирган хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун тушган маблағлардан фойдаланилишига доир ҲИСОБОТ ‎‎

(минг сўм)‎

‎‏
‎‏Т/р

‎‏
‎‏Туманлар номи

‎‏
‎‏Хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар

Молиявий қўллаб-қувватлаш суммаларидан фойдаланиш йўналишлари

қарзларни қайтариш учун‎‎‎

олдиндан тўловлар учун‎‎

ЁММ‎

минерал ўғитлар‎

МТП хизматлари‎

электр энергияси ‎

ягона ер солиғи‎

……‎

…….‎

ЁММ‎

минерал ўғитлар‎

МТП хизматлари‎

электр энергияси ‎

…….

…….

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎


‎‎‎Ҳудудий молия бошқармаси раҳбари
‎‎
‎‎
‎_________

‎‎‎_________
‎‎(Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири)

‎‎(имзо)

‎‎М.Ў. ‎‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎Ҳудудий давлат солиқ бошқармаси раҳбари ‎‎_________ _________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎‎‎М.Ў. ‎‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларни молиявий қўллаб-қувватлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар‎

Тадбирлар ‎

Муддат‎

Бажарувчилар‎

I‎ Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар рўйхати ва майдонини аниқлаш‎ Чигит экиш тугаллангандан кейин 20 кун мобайнида‎ Туман комиссияси‎
II‎ Туман комиссиясининг қарорини туман молия бўлимига, шунингдек ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларга етказиш‎ Қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида ‎ Туман комиссияси‎
III‎ Хўжаликларнинг уларни молиявий қўллаб-қувватланадиган хўжаликлар рўйхатига киритиш тўғрисида туман молия бўлимига мурожаати ‎ Туман комиссиясининг қарори олингандан кейин 10 кун мобайнида‎ Хўжаликлар раҳбарлари‎
IV‎ Туман бўйича олинмай қолган пахта хом ашёси ҳажмини аниқлаш ва ҳисобланган ҳажмни вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этиш‎ Календарь йилнинг 15 июнидан кечикмай ‎ Туман молия бўлими‎
V‎ Вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича олинмай қолган пахта хом ашёси ҳажмини аниқлаш ва ҳисобланган ҳажмни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш‎ Календарь йилнинг 15 июлидан кечикмай ‎ Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)‎
VI‎ Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда олинмай қолган 1 тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган ўртача ҳисобланган суммани аниқлаш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига ва вилоят молия бошқармаларига етказиш‎ Календарь йилнинг 1 сентябригача ‎ Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ‎
‏VII
Пахта тозалаш корхонасининг давлат эҳтиёжлари учун сотилган пахта хом ашёси ҳажми тўғрисидаги маълумотномасини туман молия бўлимига тақдим этиш‎ Календарь йилнинг 15 ноябригача Пахта тозалаш корхоналари ‎
Туман ҳокимлиги комиссиясининг ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда амалда пахта экилган майдон тўғрисидаги хулосасини туман молия бўлимига тақдим этиш Туман комиссияси‎
VIII Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликлар бўйича молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш ва уни вилоят молия бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) тақдим этиш Календарь йилнинг 20 ноябригача ‎ Туман молия бўлими,
‎туман қишлоқ хўжалиги бўлими ‎
IX Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасининг туман бўлинмалари томонидан тўғри аниқланганлигини текшириш, вилоят бўйича умумлаштириш ва ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун талаб этиладиган молиявий қўллаб-қувватлашнинг йиғма ҳисоб-китоб суммасини Молия вазирлигига тақдим этиш Календарь йилнинг 1 декабригача ‎ Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги,
‎вилоятлар молия бошқармалари‎
X‎ Молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини аниқлаш бўйича вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси) ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш ва уларни тўлаш учун вилоят молия бошқармаларига (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига) етказиш ‎ Ҳисоб-китоблар тақдим этилгандан кейин 1 ҳафта мобайнида ‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ‎
XI‎ Хўжаликлар бўйича тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммасини туман молия бўлимларига етказиш‎ Тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси олинган вақтдан бошлаб 2 кун мобайнида‎ Вилоятлар молия бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги)‎
XII‎ Маблағларни хўжаликларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш учун вилоят молия бошқармаси (Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги) томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб нусхаси илова қилинган ҳолда тўлов топшириқномасини ғазначиликнинг туман бўлинмасига тақдим этиш ‎ Тасдиқланган молиявий қўллаб-қувватлаш суммаси олинган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида‎ Туман молия бўлими,
‎туман ғазначилик бўлинмаси ‎
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 171-модда; 2015 й., 52-сон, 647-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)