Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек тиббий фаолиятни, айниқса хусусий тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилаётган тиббий фаолиятни лицензиялашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
тиббиёт муассасалари билан ушбу қарор қоидаларини бажариш юзасидан тегишли тушунтириш ишларини олиб борсин;
ишлаб турган хусусий тиббиёт муассасаларига илгари берилган лицензияларни мазкур қарор билан тасдиқланган Хусусий тиббиёт муассасаларига лицензия бериладиган тиббий фаолият ихтисосликлари турларининг рўйхатига мувофиқлиги юзасидан уч ой муддатда хатловдан ўтказсин, лицензияловчи орган ҳисобидан қайта расмийлаштириш ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим лицензиатларнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида» 2010 йил 19 майдаги ЎРҚ-246-сон Қонуни)» 2010 йил 26 ноябрдаги 270-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 64-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 1-илова 2-бандининг «а» ва «б» кичик бандлари ва 2-илова.