toggle_night_mode
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 26 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2345]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 22 декабрдаги 340-сонли «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 51-сон, 546 - модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 27 февраль,
34-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 27 февралдаги 34-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Европа битими талабларига мувофиқ автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилишга мўлжалланган рақамли назорат қурилмаларида фойдаланиш учун мўлжалланган карточкаларни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳайдовчи карточкаси — автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи ҳайдовчига бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (1 – илова);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилот карточкаси — автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувлар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича фаолият олиб борадиган ташкилотга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (2-илова);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
устахона карточкаси — рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи юридик шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (3-илова);
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
назоратчи карточкаси — ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини назорат қилувчи ваколатли шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (4 – илова).
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Рақамли назорат қурилма карточкаларини (ҳайдовчи, ташкилот, устахона ва назоратчи карточкалари) олиш учун аризалар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳайдовчи, корхона, устахона ва назоратчи карточкаларини беришни ташкил этиш ва электрон базани шакллантирган ҳолда амалдаги карточкалар реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» масъулияти чекланган жамиятига юкланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
II боб. Ҳайдовчи карточкаси
4. Ҳайдовчи карточкаси ҳайдовчини идентификация қилиш, уни рақамли назорат қурилмаси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқаришида меҳнат ва дам олиш режимлари тўғрисидаги маълумотларни сақлашда фойдаланилади.
5. Ҳайдовчи карточкасидаги маълумотлар ҳар 28 кунда автотранспорт воситасининг эгаси томонидан кўчириб олинади. Карточкадан кўчириб олинган маълумотлар бир йил давомида сақланади. Бу маълумотлар назорат қилувчи органларга тақдим этишга тайёр ҳолда бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳайдовчи «С», «D», «CE», «DE» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
9. Ҳайдовчи карточкасини олишга талабгор ҳайдовчи ариза берган вақтда бошқа амалдаги карточкага эга бўлмаслиги шарт.
10. Ҳайдовчи карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳайдовчи карточкасини олиш учун ҳайдовчи паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси билан ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
13. Ҳайдовчи карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.
14. Ҳар бир ҳайдовчига фақат бир дона ҳайдовчи карточкаси берилади.
15. Ҳайдовчи карточкани бошқа шахсларга берилишига йўл қўймаслиги шарт.
16. Қуйидаги ҳолларда янги ҳайдовчи карточкаси берилади:
карточканинг амал қилиш муддати тугаганда;
карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;
карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, ҳайдовчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ҳайдовчининг почта манзили).
17. Янги ҳайдовчи карточкасини бериш мазкур Низомнинг 11—13-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
18. Ваколатли орган ҳайдовчи карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
карточка ҳайдовчидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;
карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
19. Ҳайдовчи карточкасини бекор қилишни ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.
III боб. Ташкилот карточкаси
20. Ташкилот карточкаси автотранспорт воситасининг эгаси томонидан ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш вақтларини ҳисобга олишда фойдаланилади.
21. Ташкилот карточкаси рақамли назорат қурилмасига маълумотларни киритиш, кўриш, қоғоз лентага босиб чиқариш, маълумотларни учинчи шахслар томонидан кўчириб олинишидан сақлаш мақсадида блокировка қилиш ҳамда рақамли назорат қурилмасидаги маълумотларни кўчириб олиш учун блокировка ҳолатидан чиқаришда фойдаланилади.
22. Ташкилот карточкаси автомобиль транспортида юк ёки йўловчи ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсга берилади.
Ташкилот карточкаси юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ташкилот карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ташкилот карточкасини олиш учун юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
26. Ташкилот карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.
27. Қуйидаги ҳолларда янги ташкилот карточкаси берилади:
карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;
карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (юридик шахснинг номи, юридик шахс раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг почта манзили).
28. Янги ташкилот карточкасини бериш мазкур Низомнинг 24, 25, 26-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Ваколатли орган ташкилот карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;
карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
30. Ташкилот карточкасини бекор қилишни ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.
IV боб. Устахона карточкаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмасини қиёслаш учун рақамли назорат қурилмасидаги маълумотларни кўчириб олишда фойдаланилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият юритаётган ҳамда белгиланган тартибда аккредитация гувоҳномасига эга бўлган юридик шахсга берилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
33. Устахона карточкасининг амал қилиш муддати 1 йил.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Устахонакарточкасини олиш учун юридик шахс ваколатлиоргангаўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
36. Устахона карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.
37. Устахона карточкаси берилганда, у билан бирга карточканинг идентификацион рақами (PIN-код) берилади. PIN-код конвертда махсус ҳимоя қатлами билан қопланган ҳолатда берилади.
38. Қуйидаги ҳолларда янги устахона карточкаси берилади:
карточканинг амал қилиш муддати тугаганда;
карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (юридик шахснинг номи, юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, ваколатли органнинг номи, юридик шахснинг юридик манзили (почта манзили).
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
39. Янги ташкилот карточкасини бериш мазкур Низомнинг 34—37-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
40. Ваколатли орган ташкилот карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;
карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
41. Устахона карточкасини бекор қилиш ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.
V боб. Назоратчи карточкаси
42. Назоратчи карточкаси назорат қилувчи органлар томонидан ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситасини бошқариш ва дам олиш режимларини назорат қилишда фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Назоратчи карточкасининг амал қилиш муддати 5 йил.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Қонунчилик ҳужжатларига кўра ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи органнинг мурожаати асосида назоратчига назоратчи карточкаси берилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Назоратчи карточкасини олиш учун назоратчи «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
46. Назоратчи карточкаси ариза топширилган кундан бошлаб 30 кун ичида аризачига берилади.
47. Қуйидаги ҳолларда янги назоратчи карточкаси берилади:
карточка носоз ҳолатга келганда, йўқолганда ёки ўғирланганда;
карточкага киритилган маълумотлар ўзгарса (назорат қилувчи органнинг номи, назоратчининг исми, фамилияси, отасининг исми, ваколатли органнинг номи).
48. Янги назоратчи карточкасини бериш мазкур Низомнинг 44, 45, 46-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
49. Ваколатли орган назоратчи карточкасини қуйидаги ҳолларда бекор қилиши мумкин:
карточкадан карточка эгасидан бошқа шахслар томонидан фойдаланилганлиги аниқланса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назоратчи ўз лавозимидан озод этилганда;
(49-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
карточка сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
50. Назоратчи карточкасини бекор қилиш ваколатли орган уни Рақамли назорат қурилмалари карточкалари реестридан чиқариш йўли билан амалга оширади.
VI боб. Якуний қоида
51. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.МАТЛЮБОВ
2012 йил 28 январь
Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.АБДУВАЛИЕВ
2012 йил 28 январь
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.ШАЙХОВ
2012 йил 28 январь
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи
ҲАЙДОВЧИ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Ҳайдовчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:
1-ҳайдовчи фамилияси;
2-ҳайдовчи исми;
3-ҳайдовчининг туғилган санаси;
4а-ҳайдовчи карточкасининг берилган санаси;
4b-ҳайдовчи карточкасининг амал қилиш санаси;
4с-ҳайдовчи карточкасини берган ваколатли органнинг номи;
5a-ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами;
5b-ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами;
6-ҳайдовчининг фотосурати;
7-ҳайдовчининг имзоси;
8-ҳайдовчининг почта манзили.
4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: «Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув». Ҳайдовчининг фамилияси ва исмининг ёзилиши халқаро ҳаракатда ишлатиладиган ҳайдовчилик гувоҳномасига мос келиши шарт.
5. Ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:
UZ XXXXXXXXXXX X X бу ерда:
UZ — Ўзбекистон Республикаси;
XXXXXXXXXXX — ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами. Ҳайдовчи карточкаси 11 та рақамдан ташкил топади. Ҳар бир ҳайдовчи учун ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий
бўлади; XX — ҳайдовчи карточкасининг янги бериш индекси.
Орқа томони
(1-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи
ТАШКИЛОТ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Ташкилот карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:
1-юридик шахс номи;
2-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг фамилияси;
3-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг исми;
4а-ташкилот карточкаси берилган сана;
4b-ташкилот карточкасининг амал қилиш санаси;
4с-ташкилот карточкасини берган ваколатли органнинг номи;
5b-ташкилот карточкасининг рақами;
7-ташкилот раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг имзоси;
8-ташкилот (якка тартибдаги тадбиркор)нинг почта манзили.
4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: «Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув».
5. Ташкилот карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:
UZ XXXXXXXXXX X X X, бу ерда:
UZ—Ўзбекистон Республикаси;
XXXXXXXXXX — ташкилот карточкасининг тартиб рақами. Ташкилот карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Ташкилот учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
X— ташкилотларга берилган ташкилот карточкалари сони индекси;
X X— ташкилот карточкасини янги бериш индекси.
Орқа томони
(2-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи
УСТАХОНА КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Устахона карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:
1-юридик шахснинг номи;
2-юридик шахс масъул ходимининг фамилияси;
3-юридик шахс масъул ходимининг исми;
4а-устахона карточкаси берилган санаси;
4b-устахона карточкасининг амал қилиш санаси;
4с-устахона карточкасини берган ваколатли органнинг номи;
5b-устахона карточкасининг рақами;
7-юридик шахс масъул ходимининг имзоси;
8-юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили).
4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: «Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув»/.
5. Устахона карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:
XXXXXXXXXX
UZ — Ўзбекистон Республикаси;
XXXXXXXXXX — устахона карточкасининг тартиб рақами. Устахона карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Устахона учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
X— Устахона карточкаси индекси;
X X—Устахона карточкасини янги бериш индекси.
Орқа томони
(3-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи
НАЗОРАТЧИ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Назоратчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:
1-назорат қилувчи орган номи;
2-назоратчининг фамилияси;
3-назоратчининг исми;
4а-назоратчи карточкаси берилган сана;
4b-назоратчи карточкасининг амал қилиш санаси;
4с-назоратчи карточкасини берган ваколатли орган номи;
5b-назоратчи карточкасининг рақами;
6-назоратчининг фотосурати
7-назоратчининг имзоси;
8-назорат қилувчи органнинг жойлашган ери (почта манзили).
4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: «Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув».
5. Назоратчи карточкасининг тартиб рақами қуйидаги тузилишга эга:
UZ XXXXXXXXXX X X X бу ерда:
UZ — Ўзбекистон Республикаси;
XXXXXXXXXX — назоратчи карточкасининг тартиб рақами. Назоратчи карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Назоратчи орган учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
X — назоратчи карточкасининг индекси.
X X — карточкани янги бериш индекси.
Орқа томони
(4-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Ҳайдовчи карточкасини олиш учун
АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*

ЖШШИР

туғилган жойи ва санаси *

доимий яшаш манзили *

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *

телефон рақами

Электрон почта манзили

(агар мавжуд бўлса)

Ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами*

Ҳайдовчилик гувоҳномаси категорияси*

_________________________________________________

_______имзо____________________аризачи Ф.И.О.___ _________

* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

Ташкилот карточкасини олиш учун
АРИЗА

Юридик шахс номи *

СТИР

Юридик шахс раҳбари Ф.И.О. *

Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи *

Телефон рақами

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами *

Юридик манзили *

Юридик шахс филиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)

___________

__________________________

имзо

юридик шахс раҳбари

* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА

Устахона карточкасини олиш учун
АРИЗА

Юридик шахс маълумотлари

Юридик шахс номи *

СТИР

Юридик шахс раҳбари Ф.И.О. *

Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи *

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами *

Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами

Телефон рақами

Юридик манзили *

Юридик шахс филиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)

Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул ходими ҳақида маълумотлари

Ф.И.О. *

ЖШШИР

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *

доимий яшаш манзили *

____________

______________________________________

имзо

қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул шахс Ф.И.О.

* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга

8-ИЛОВА

Назоратчи карточкасини олиш учун
АРИЗА

3*4 фотосурат

Ф.И.О.*

ЖШШИР

туғилган жойи ва санаси *

доимий яшаш манзили *

лавозими

паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *

телефон рақами

Электрон почта манзили

(агар мавжуд бўлса)

_________________________________________________

_______имзо____________________аризачи Ф.И.О.___ _________

* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2345-1, 15.04.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 147-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)