ШАҲАР ВА БОШҚА АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ КЎЧАЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК ХЎЖАЛИКЛАРАРО ҚИШЛОҚ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА ХАРАЖАТЛАРИНИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ (ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ) ТАРТИБИ БЎЙИЧА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1808-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 майдаги 258-сонли ««Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1808-3, 04.06.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 352-сон «Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 52-сон, 566-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи (рўйхат рақами 1808, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда) билан тасдиқланган Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 1 март,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сонли буйруғига ИЛОВА
Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«6. Автомобиль йўллари жорий таъмирлаш техник текширишлар ва техник кўриклар (баҳорги, кузги ва даврий) натижалари ёки нуқсонлар ведомостлари асосида тузилган бажариладиган ишларга қараб ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки харажатлар сметалари доирасида амалга оширилади».
«Жорий таъмирлаш бўйича иш ҳажмлари техник ҳисоб-китоб ва муҳандислик изланишлар олиб боришни талаб этадиган алоҳида қийин ишларни бажаришда автойўлларни жорий таъмирлаш техник текшириш, техник кўрикдан ўтказиш натижаси асосида ишлаб чиқилган, соҳа ва давлат экспертизасидан ўтказилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
6. 17-банддаги «ва ўрта таъмирлашни» деган сўзлар «таъмирлашни, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 20-банддаги «ўрта» деган сўз «жорий» деган сўз билан алмаштирилсин.
«23. Автойўлларни таъмирлаш харажатларини молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) қатъий равишда тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, Буюртмачи харажатлари сметасининг 4-гуруҳида шу мақсадлар учун кўзда тутилган харажатлар Давлат бюджети харажатлари функционал таснифига мувофиқ қуйидаги бўлим, кичик бўлим ва боблар орқали амалга оширилади:
«Пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган мукаммал таъмирлаш, шунингдек объектлар бўйича жорий таъмирлаш ишларини молиялаштириш (тўловлари) Буюртмачи томонидан амалга оширилади:»
«27. Автойўлларни жорий таъмирлашни молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) (мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган объектлардан ташқари) жорий йил иш ҳажмининг 15 фоиз миқдорида бўнак бериш йўли билан, кейинчалик ажратилган бўнак тўловларини мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда ойма-ой молиялаштириш орқали амалга оширилади».
11. 32-банддаги «ва автойўлларни ўрта таъмирлаш» деган сўзлар «таъмирлашда, шунингдек автойўлларни жорий таъмирлаш, иш ҳажмлари лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва «Ўзавтойўл» ДАК билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2012 йил 1 март
«Ўзавтойўл» ДАК раиси М. АБДУЛЛАЕВ
2012 йил 1 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 123-модда)