toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қабул қилинган қарорларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини тартибга солиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт Жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 9 март,
ПФ-4430-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги ПФ-4430-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги орқали Жамғарманинг муассиси ҳисобланади».
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш».
3. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 113-модда)