|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддатлари |
Кутилаётган натижа |
Масъул бажарувчилар |
|
1. |
Ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури маълумотлар базасини янгилаган ҳолда сув истеъмолчиларини яхлит хатловдан ўтказиш. |
жорий йилнинг 1 мартидаги ҳолатига кўра ва сўнгра ҳар йили 1 январдаги ҳолатига кўра |
Абонентларни ҳисобга олишда истеъмолчиларнинг базасини янгилаш, сотилган сув ҳажмини кўпайтириш ҳамда сувнинг ноишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нобуд бўлишини ва сувни ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш. |
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
2. |
Истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган «Биллинг тизим» тизимини жорий этиш. |
2012 йил 1 майгача |
Истеъмолчиларни очиқ-ошкора ва манзилли ҳисобга олишни, дебиторлик қарзлари аниқ ҳисобланишини ва қарзни тўлаш учун ҳисоб рақамлари тақдим этилишини таъминлаш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
3. |
Сув олиш иншоотларида ва сув тақсимлаш жойларидаги қувурларда сувни ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари (сув сарфини ўлчагичлар), шунингдек уй-жой фондида сувни ҳисобга олишнинг якка тартибдаги приборлари ўрнатилишини таъминлаш. |
2012 йил |
Ҳисобга олишни йўлга қўйиш ва ноишлаб чиқариш нобудгарчиликларини қисқартириш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги |
|
4. |
«Туямўйин-Нукус» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ва «Туямўйин-Урганч» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасининг Тошкент шаҳар «Сувсоз» давлат унитар корхонаси билан тажриба алмашиши. |
2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги |
Ҳисоб ва ҳисоботни йўлга қўйиш, ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган биллинг тизимини, энергияни тежайдиган ускуналарни ва технологияларни жорий этиш. |
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
5. |
Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов йиғилишини 100 фоиз даражасида таъминлаш. |
ҳар ойда |
Айланма маблағларни кўпайтириш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни пасайтириш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
6. |
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотининг ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари учун, технологик сарфлар ва нобудгарчиликлар учун сув сарфи меъёрларини тасдиқлаш. |
2012 йил 1 июнгача |
Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва ҳисобга олинмаган нобудгарчиликларга сув сарфининг норматив ва амалдаги сарфларини белгилаш. |
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, сув таъминоти ташкилотлари |
|
7. |
Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва нобудгарчиликларга амалдаги сарфларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар даражасида бўлишини таъминлаш. |
доимо |
Нобудгарчиликларни қисқартириш, ноишлаб чиқариш сарфларини пасайтириш. |
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги |
|
8. |
Ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланган уйларда аҳоли томонидан ичимлик сув истеъмол қилишнинг пасайиши сабабларини аниқ таҳлил қилиш. |
2012 йил 1 июнгача |
Ўзбекистон Республикасида коммунал сув ва оқова сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш қоидалари истеъмолчилар томонидан бузилишини аниқлаш. |
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг сув таъминоти ташкилотлари, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги |
|
9. |
Янгидан қурилган сувни тақсимлаш узелларини фойдаланишга топшириш чораларини кўриш ва қўшилган истеъмолчилар абонентларни ҳисобга олиш билан қамраб олинишини таъминлаш. |
2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги |
Аҳолини ичимлик сув билан қўшимча равишда қамраб олиш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги |
|
10. |
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, туман ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ва туман сувдан фойдаланиш бошқармаларини ҳамда сув таъминоти ташкилотларини жалб этган ҳолда носозликни аниқлайдиган махсус приборларни қўллаб сув ўтказгичлар бўйлаб бир вақтнинг ўзида текшириш ўтказилишини ташкил этиш. |
ҳар ойда 10-кунгача |
Сув нобудгарчилигини қисқартириш. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги |