ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида «Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш» компоненти бўйича Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, бошқарув ходимлари сони 6 нафар бўлган Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини, шунингдек Гуруҳнинг қишлоқда уй-жой қуриш ва кредитлашни ташкил этиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминланишини амалга оширсин.
3. Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган бошқа ташкилотлар тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқланган Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ўн кун муддатда келишиб олсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг «Тойота Ленд Крузер» русумли (2004 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель № 1НZ0461065, шасси № JTE CB 01J101018365) енгил автомобилни Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси балансидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45а-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг маъмурий биносига жойлаштирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 март,
62-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 мартдаги 62-сон қарорига ИЛОВА
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.05 Муассасалар]
2. Лойиҳа доирасида ажратилган маблағлардан самарали ва ўз вақтида фойдаланилишини таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзаро ҳамкорлигининг мақсади ҳисобланади.
II. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг лойиҳани амалга оширишдаги мажбуриятлари
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи орқали лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштиришни, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, шунингдек «Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш» компоненти амалга оширилишини таъминлайди.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ушбу мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (шу жумладан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи):
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили лойиҳанинг тегишли траншларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
лойиҳанинг бирон-бир қисмини амалга ошириш учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралардан тушадиган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида унинг сифатли бажарилиши юзасидан назорат ва мониторинг юритади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ходимларини ўқитишни ташкил қилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
белгиланган тартибот бўйича лойиҳани даврий молиялаштиришга тегишли буюртманомани расмийлаштиришни таъминлайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Осиё тараққиёт банкининг ажратилган маблағларини тегишли битимлар асосида ваколатли банкларга қайта кредитлашни;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улуши ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қурилаётган уй-жой мавзелари ва тегишли аҳоли пунктларининг лойиҳалаш ишларини молиялаштиришни;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан ваколатли банкларнинг мақсадли фойдаланишини ўрганишни таъминлайди.
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси белгиланган тартибда қуйидагиларни таъминлайди:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш]
муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун пудрат ташкилотларини танлашда қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришнинг сифати юзасидан зарур назоратни амалга ошириш;
янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўлланиш ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш нархларини сақлаб туриш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш сифати юзасидан зарур муаллифлик назоратини амалга ошириш;
янги қурилиш технологиялари ва материалларини қўлланиш ҳисобига уй-жой лойиҳаларининг энергия самарадорлигини ошириш, намунавий уй-жой қуриш стандартларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қайта кредитланган Осиё тараққиёт банки маблағларидан тегишли битимларда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларни сотиб олиш юзасидан аризачиларнинг мурожаатлари ҳамда ипотека кредитларининг потенциал қарз олувчиларини танлаш тартиботларининг очиқ-равшанлигини таъминлаш ва уларга изчил риоя қилиш;
қарз олувчилар томонидан олинган ипотека кредитларини бериш, кейинчалик ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек улар томонидан қарз маблағларининг белгиланган муддатларда ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш;
лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври давомида ваколатли банклар учун Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган нормативларга риоя қилиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш]
муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш учун танлашда қатнашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларида қурилиш-монтаж ишларини мувофиқлаштириш ва ташкил этиш ҳамда маблағларни ўзлаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришни жадаллаштириш бўйича таклифлар ҳамда шартномавий мажбуриятларни бузган пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда алмаштириш бўйича тавсиялар киритиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш қийматини мақбуллаштириш ва камайтириш бўйича таклифлар киритиш.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойларнинг потенциал сотиб олувчиларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича доимий ишлайдиган комиссияларни шакллантириш, шунингдек уларнинг очиқ-равшан ва самарали ишлашини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси билан биргаликда муҳандислик-коммунал инфратузилма ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ва ўрмон фондидаги ерлар тоифасига кирмайдиган ер мавзеларини ўз вақтида ажратиш;
танланган ер мавзеларини намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуришни бошлашга ўз вақтида тайёрлаш (мавжуд иморатларни бузиш, муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва ҳоказолар);
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини ўз вақтида ва сифатли қуриш;
молиялаштиришни ўз вақтида бошлаш ва қурилаётган уй-жой мавзеларида ташқи муҳандислик коммуникациялари қуриш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини ўқитиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
10. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини ўз вақтида ва сифатли қуришни белгиланган тартибда таъминлайдилар.
III. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ва Осиё тараққиёт банкига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Вазирлар Маҳкамасига — ҳар чоракда Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига — ҳар ойда ваколатли банклар томонидан лойиҳа маблағлари олиниши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.14.00 Қурилиш соҳасидаги назорат ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
14. «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектларини қуришнинг сифати юзасидан муаллифлик назорати бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари олишга тушаётган буюртманомалар, якка тартибдаги намунавий уй-жойни сотиб олиш учун танланган қарз олувчиларнинг дастлабки ва узил-кесил бадаллари йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига — Осиё тараққиёт банкининг маблағларидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг лойиҳадаги улушидан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
16. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ҳар ойда:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига — уй-жой, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
«Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банкига — уй-жой объектлари қуриш ва молиялаштиришнинг ўзлаштирилиши, қишлоқ жойларда уй-жой мавзелари қуришда фойдаланилаётган қурилиш материалларига нархларнинг шаклланиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
а) Вазирлар Маҳкамасига:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш]
ҳар йили 1 ноябргача — қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган ер мавзеларининг намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш учун «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясига бериш учун ажратилиши тўғрисидаги маълумотларни;
ҳар ойда якка тартибдаги уй-жойнинг танланган харидорларидан дастлабки ва узил-кесил бадаллар (йиғимлар тўлиқ шакллангунига қадар) йиғилиши тўғрисидаги ахборотни;
ҳар ойда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар, ташқи муҳандислик коммуникациялари объектлари, шунингдек ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар;
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига — вазирлик томонидан белгиланган муддатларда:
(17-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
уй-жой мавзелари қуриш учун танланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни;
қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой объектлари қуриш учун танлаган пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ахборотни;
лойиҳани амалга ошириш ҳисобига ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ва иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этадилар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
18. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига қурилаётган уй-жой мавзеларида электр таъминоти ва газ таъминоти объектлари қуриш тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда тақдим этадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
19. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳар йили 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлар тоифасига ва ўрмон фондига кирмайдиган, муҳандислик-коммунал инфратузилмага ва транспорт коммуникацияларига эга бўлган, кейинчалик намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой объектлари қуриш учун бўш ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
20. Вазирлар Маҳкамасига, вазирликлар ва ташкилотларга барча маълумотлар ушбу ахборотни олувчи томонидан белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади.
IV. Якунловчи қоидалар
21. Ахборот айирбошлашни тезлаштириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасидаги ёзишмалар электрон алоқа воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳужжатларнинг асл нусхалари қоғозда хат билан юборилади.
22. Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 104-модда; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)