3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 21 февраль,
ПФ-4424-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги ПФ-758-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошидаги «кўчмас мулк биржаларини» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 1994 йил 15 мартдаги ПФ-789-сон Фармони 4-бандининг учинчи хатбошидаги «кўчмас мулк савдолари биржалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:
«6. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилади»;
«2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш фақат ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан, махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқали, кўчмас мулкни сотиш эса — риэлторлик ташкилотлари (кейинги ўринларда — савдо ташкилотчилари) томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқалигина амалга оширилади.
Савдо ташкилотчилари томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишга ҳақли»;
«4. Савдо ташкилотчисини танлаб олишда унинг мазкур соҳадаги тажрибаси ва ишчанлик обрўси, савдо майдонлари, сақлаш жойлари, малакали мутахассисларнинг мавжудлиги, ташкилот молиявий аҳволининг қониқарлилиги, қарздорлиги, шу жумладан бюджет олдида қарздорлиги йўқлиги, кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати ва бошқа мезонлар ҳисобга олинади.
Савдо ташкилотчиси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Суд департаменти)нинг ҳудудий бошқармаси ўртасида муддатини узайтириш ҳуқуқи билан бир йилга шартнома тузилади.
Шартнома муддатини узайтиришда савдо ташкилотчиси томонидан мазкур шартнома шартларига риоя этилгани ҳамда аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги инобатга олинади.
Танловни ўтказиш тартиби, шу жумладан савдо ташкилотчиларини танлаб олиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
39-банддаги «биржалар» сўзи «савдо ташкилотчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш юзасидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг иловасидаги «(биржа ваколатли шахси Ф.И.О.)» сўзлари «(савдо ташкилотчиси ваколатли шахсининг Ф.И.О.)» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори:
1-иловасининг 8-банди иккинчи хатбошидаги «биржалар, баҳоловчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари» сўзлари «баҳоловчи, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «биржалар» сўзи «ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон фармойиши билан тасдиқланган иқтисодий ночор корхоналарни аукционларда ва танлов савдоларида тижорат банкларига сотиш Тартибининг 8-бандидаги «Республика мулк аукциони давлат унитар корхонаси» сўзлари «иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш бўйича Республика комиссияси томонидан белгиланадиган ихтисослаштирилган савдо ташкилотчиси» сўзлари билан алмаштирилсин.