3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида» 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-269-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 21 февраль,
ПФ-4424-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 1994 йил 7 февралдаги ПФ-758-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошидаги «кўчмас мулк биржаларини» сўзлари чиқариб ташлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарорида:
«6. Белгилансинки, суд қарорлари ва бошқа органлар ҳужжатларига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш фақат очиқ аукцион савдолари орқали амалга оширилади»;
«2. Ижро ҳужжатлари бўйича автомототранспорт воситаларини сотиш фақат ихтисослаштирилган савдо ташкилотлари томонидан, махсус ажратилган савдо майдонларида ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқали, кўчмас мулкни сотиш эса — риэлторлик ташкилотлари (кейинги ўринларда — савдо ташкилотчилари) томонидан ўтказиладиган очиқ аукцион савдолари орқалигина амалга оширилади.
Савдо ташкилотчилари томонидан автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс бевосита ёхуд вакил орқали иштирок этишга ҳақли»;
(3-банднинг ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
(3-банднинг ўн тўққизинчи — қирқ биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
39-банддаги «биржалар» сўзи «савдо ташкилотчилари» сўзлари билан алмаштирилсин;
(3-банднинг қирқ учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПФ-5227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 06/17/5227/0206-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори:
1-иловасининг 8-банди иккинчи хатбошидаги «биржалар, баҳоловчи ташкилотлар, савдо ташкилотлари» сўзлари «баҳоловчи, ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «биржалар» сўзи «ихтисослаштирилган савдо ва риэлторлик ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 286-модда)