1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
«Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон ва «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 февраль,
56-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомда:
9-банднинг иккинчи хатбошига «бюджетга ўтказиладиган маблағлардан» сўзларидан кейин «ягона солиқ тўлови тўлашга ўтилганда – ягона солиқ тўловидан» сўзлари қўшилсин;
«14-1. Чакана нарх билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан белгиланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясида 369 ва 532 қаторларнинг «Кичик корхоналар» устунидаги «21 — 50» рақамлари «21 — 100» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2012 йилларда чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 17 июндаги 169-сон қарорида:
5-банддаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, сут ва гўшт етиштириш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, божхона тўловларидан озод қилиниши керак бўлган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) технологик ускунага эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар, компонентлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 23 июлдаги 212-сон қарорининг 1-бандидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «ва аниқ жисмоний шахсларга бириктириладиган» сўзлари «уларда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
б) Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди»;
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК, «Ўзмашлизинг» ШК»нинг 23226-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади»;
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 325–ф-сон фармойишида:
1-банддаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг номидаги «2012 йил 1 январгача» сўзлари «2014 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида» 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 10-сон, 47-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг VIII бўлими.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2009 — 2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 августдаги 236-сон қарорининг 8-банди.