1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тобора авж олдириш, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат мулки жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ташкил қилинсин.
Давлат мулки жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси таркибига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
— кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришда ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда ягона сиёсатни ўтказиш, давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва республикада хусусий бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда устувор йўналишларини белгилаш;
— давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жараёнига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш, тегишли тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;
— давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида республика аҳолисининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат мулки объектларини бошқа мулкчилик шаклларига айлантиришдан тушган маблағларни иқтисодиётдаги таркибий ўзгартишларга оид вазифаларни ҳал қилиш учун сафарбар этиш;
— давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чоғида хорижий сармояларни жалб қилиш, шунингдек улардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ва шаклларини белгилаш;
— сармоя жамғармаларини, консалтинг ва аудиторлик хизматларини, холдингларни, жамғарма биржалари ва кўчмас мулк биржаларини, ўзгача биржаларни ҳамда бошқа бозор тузилмаларини ташкил қилиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ижро этиш учун мажбурийдир.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилиб, қўмитанинг тузилмасини ва у ҳақдаги Низомни тасдиқласин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 70-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2012 й., 8-9-сон, 77-модда, 46-47-сон, 521-модда)