ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ЁЗИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2012 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда олис аҳоли пунктларида ФҲДЁ органларига бўлган эҳтиёжни ўргансин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, тасдиқланган мезонлардан келиб чиқиб, ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгиласин;
икки ой муддатда ФҲДЁ органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан фуқароларнинг малакали юридик ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишни назарда тутадиган ФҲДЁнинг ягона электрон архивини ташкил этиш, шунингдек ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар билан биргаликда ФҲДЁ органларини тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан тўлиқ жиҳозлашни таъминласин.
3. Белгилансинки, ФҲДЁ органлари таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 декабрь,
346-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) ходимлари сонини аниқлаш тартибини белгилайди.
туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) ҳамда никоҳ уйлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ архивлари деб аталади).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
4. ФҲДЁ бўлимлари, никоҳ уйлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
ФҲДЁ органлари ходимлари сони кўпи билан бир йилда бир марта белгиланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш учун ФҲДЁ органлари харажатлари, шу жумладан ягона ижтимоий тўлов (мартаба даражаси ва белгиланган хизмат муддати учун устамалар тўлови бундан мустасно) давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
II. ФҲДЁ органлари ходимлари сонини белгилаш мезонлари
5. Ҳар бир ФҲДЁ органида:
а) ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларида — мудир ва 1-тоифали инспектор;
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
6. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари инспекторларининг иккинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳни бекор қилиш) ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларнинг ўртача ойлик сони. Бунда бир ходимга (иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар сони ойига камида 200 — 250 та бўлиши керак;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
б) хизмат кўрсатиладиган туман ва шаҳар ҳудуди аҳолиси сони. Бунда, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси сони 50 минг кишидан 100 минг кишигача бўлганда — 1 нафар инспектор, 100 минг кишидан 150 минг кишигача бўлганда — 2 нафар инспектор, 150 минг кишидан 200 минг кишигача бўлганда — 3 нафар инспектор ва 200 минг ва ундан ортиқ киши бўлганда — 4 нафар инспектор лавозими жорий этилади.
7. ФҲДЁ органида инспекторларнинг 4 ва ундан ортиқ лавозимлари мавжуд бўлганда 1-тоифали инспекторлар улар умумий сонининг ярмидан ортиғини ташкил этмаслиги керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
8. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда ФҲДЁ бўлими ёки никоҳ уйидаги инспекторлар лавозимлари сонини белгилашда, аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиладиган ҳудуд чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан узоқлиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт ҳаракати ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
9. ФҲДЁ архивлари инспекторларининг учинчи ва ундан кейинги лавозимларини белгилашда жамланган ҳолда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
архив фондидаги мавжуд ҳужжатлар йиғмажилди сони. Бунда, инспекторлар сони бир ходимга ҳар бирида бир йилда 250 тадан варақ бўлган 4000 та ҳужжатлар йиғмажилди ҳисобидан белгиланади;
ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйларидан тушган хабарномалар бўйича фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 450 — 500 та киритилган қайдлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади;
берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони. Бунда, инспекторлар сони бир ойда бир ходимга 250 — 300 та берилган ҳужжатлар ҳисобидан келиб чиқиб белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
12. ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифларга туман ва шаҳар бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:
охирги уч йилда ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари томонидан рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар сони;
13. ФҲДЁ архивлари инспекторлари сони тўғрисидаги таклифларга қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
охирги уч йилда архив фондидаги мавжуд ишлар сони;
охирги уч йилда фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувига киритилган қайдлар сони;
охирги уч йилда берилган маълумотномалар, такрорий гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларидан кўчирмалар сони;
14. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Агентлик томонидан умумлаштирилади ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
15. ФҲДЁ органлари ходимларининг сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан кейин Агентлик мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тегишли қарорлар қабул қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)