1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
БАНК УСТАВ КАПИТАЛИ МИҚДОРИНИ, АКЦИЯДОРЛАР ТАРКИБИНИ, БАНК НОМИ ВА МАНЗИЛИНИ ЎЗГАРТИРИШ, УСТАВГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 573-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга ошириш давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ((Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 9 ноябрдаги 426-сонли қарори (рўйхат рақами 573, 1998 йил 19 декабрь) билан тасдиқланган «Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.