ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ ОРДЕНЛИ ТОШКЕНТ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМГОҲИНИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ ДОРИЛФУНУНИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Иқтисодиёт фанини янада ривожлантириш, олий иқтисодий таълим даражасини ошириш ва республика халқ хўжалигини мутахассис кадрлар билан таъминлашни яхшилаш мақсадида:
1. Халқлар дўстлиги орденли Тошкент халқ хўжалиги илмгоҳи Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунига айлантирилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ Э.С.Самандаров) мазкур Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарорни тайёрласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 июндаги 164-сонли «Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунуни масалалари тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 6 июнь,
ПФ-217-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 7-сон, 137-модда)