Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Халқлар дўстлиги орденли Тошкент халқ хўжалиги институтини Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунига айлантириш тўғрисида» 1991 йил 6 июндаги
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой ичида Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунуни тўғрисидаги Низомни, унинг тузилишини, ягона ўқув режасини ва мутахассисликлар рўйхатини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ЎзССЖ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент давлат иқтисодиёт дорилфунунининг ўқув корпусини, ётоқхоналарини ва ижтимоий, маданий-маиший объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш ҳақидаги масалани ҳал қилсин.