1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг)]
Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пулга товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган низомлар талабларига риоя этилиши юзасидан зарур даражада назорат ўрнатсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида 4-иловага* мувофиқ таркибда Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича идоралараро ишчи комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро ишчи комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини Давлат реестрига киритиш ва ундан чиқариш регламентини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделларининг эталон версиялари банкини яратсин;
оммавий ахборот воситаларида Давлат реестрига киритилаётган ва ундан чиқарилаётган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделлари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) тўғрисидаги ахборот мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделларини ва уларнинг версияларини Давлат реестрига киритиш ва ундан чиқариш тўғрисидаги қарор Идоралараро ишчи комиссия томонидан қабул қилинади.
6. Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатувчи ҳамда уларни таъмирловчи ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатилаётган хизматларга белгиланаётган нархларнинг доимий мониторингини олиб борсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 ноябрь,
306-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини белгилайди ҳамда барча юридик шахсларга, шунингдек фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланиб аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъектлар деб аталади) жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини мажбурий тартибда қўллаган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича Идоралараро ишчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан шакллантириладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари Давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) киритилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган назорат-касса машиналари моделларидан ва уларнинг дастурий маҳсулотларидан (версияларидан) фойдаланишга рухсат этилади.
4. Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
5. Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар. Тўлов терминалидан бериладиган чекни харидорларга бериш мажбурий ҳисобланади.
II. Назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказишдан чиқариш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
6. Назорат-касса машиналари ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган тартибда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификация бўйича органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланиши ва хўжалик фаолияти амалга ошириладиган жой бўйича туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
7. Сертификатга эга бўлмаган ва белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган ҳамда давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилган ҳолда назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга оширилган фаолият сифатида қаралади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
8. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатиш назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатадиган, уларни таъмирлайдиган хизмат кўрсатувчи ташкилот (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилот деб аталади) билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
9. Назорат-касса машиналари носозлиги муносабати билан уларни таъмирлаш зарур бўлганда хўжалик юритувчи субъект бу ҳақда дарҳол назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларини назорат-касса машиналарининг моделини, завод рақамини ва рўйхатдан ўтказилган рақамини кўрсатган ҳолда эркин шаклда хабардор қилиши ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан мутахассисни чақириши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
10. Давлат солиқ хизмати органлари билдиришнома ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хўжалик юритувчи субъект билан хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасини турғун таъмирлаш жойига етказиш юзасидан тузган далолатнома-кўрсатма олинган кундан кейинги иш кунидан кечикмай, агар носозликни жойнинг ўзида бартараф этиш имкони бўлмаса, назорат-касса машинасини пломбани бузган ҳолда таъмирлашга юбориш ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда хўжалик юритувчи субъектга аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда ёзиладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича квитанция берилади. Квитанцияларнинг ушбу шаклидан электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам фойдаланилади.
11. Назорат-касса машинасини таъмирлаш тамом бўлгандан кейин давлат солиқ хизмати органлари вакили хўжалик юритувчи субъект иштирокида янги тамға ўрнатади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
12. Хизмат кўрсатувчи ташкилот ушбу Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича назорат-касса машинаси таъмирланганлиги тўғрисидаги далолатномани ва назорат-касса машинасининг фискал хотираси кўрсаткичлари қайд этилганлиги тўғрисидаги далолатномани тузади. Бунда хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинаси билан биргаликда далолатномалар нусхаларини хўжалик юритувчи субъектга ва давлат солиқ хизмати органларига беради.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
Агар назорат-касса машинасини таъмирлашнинг кафолатли муддати мавжуд бўлса, у ҳолда хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасининг паспортида таъмирлаш тўғрисида тегишли белгини қайд этади ва таъмирлашни амалга оширган хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг тўлиқ номини, почта манзили ва телефон рақамини, шунингдек таъмирланган назорат-касса машинаси тамғаланган тамғанинг босма изини кўрсатади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
13. Хўжалик юритувчи субъект тугатилган, қайта ташкил этилган, назорат-касса машинаси турган жой ўзгарган тақдирда, шунингдек назорат-касса машинаси ушбу хўжалик юритувчи субъектдан фойдаланишдан чиққан тақдирда хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариши шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишдан чиқариш юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига уни тугатиш тўғрисидаги ёзув киритилгандан кейин амалга оширилади.
III. Хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат-касса машинасини қўллаш тартиби
14. Назорат-касса машинаси ҳар куни иш бошланишидан олдин (хўжалик юритувчи субъектнинг буйруғи билан биркитилган) масъул шахс томонидан умумий техник ҳолати, созлиги ҳамда сана ва вақт аниқ кўрсатилиши юзасидан текширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
15. Назорат-касса машинаси ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи чекни мажбурий тартибда бериши керак. Назорат-чек лентаси мавжуд бўлмаган тақдирда назорат-касса машинасини қўллашга йўл қўйилмайди.
16. Сотиб олинган товарлар (бажарилган ишлар) ва кўрсатилган хизматлар учун харидорларга бериладиган касса чекларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Касса чекларида бошқа реквизитлар ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
17. Хўжалик юритувчи субъект иш куни охирида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтари мажбурий тартибда тўлдирилган ҳолда ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиши шарт. Қабул қилинган нақд пул миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тикилади ва хўжалик юритувчи субъект томонидан камида беш календарь йил сақланади.
IV. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар айрим тоифаларининг аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобини ҳисобга олиш тартиби
19. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва буюртмачига (харидорга) бериши шарт.
Хўжалик юритувчи субъект квитанциялар (чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар)ни рўйхатдан ўтказиш учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш бошлангунга қадар давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилади. Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни икки кун муддатда рўйхатдан ўтказади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
20. Квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзмасдан ёки зарур тарзда рўйхатдан ўтказилмаган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни ёзиб ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда, назорат-касса машинасини қўлламасдан ўзаро ҳисоб-китобни амалга оширишга тенглаштирилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
21. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўз хоҳишига кўра ҳисоб-китобларни назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Аҳоли билан ҳисоб-китобларни назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда амалга оширишни истаган хўжалик юритувчи субъектларга назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш ва уни қўллашнинг умумий тартиби жорий этилади.
V. Касса операцияларини юритиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.03.00 Ҳисоб-китоблар ва касса операциялари (шунингдек, 03.11.17.00, 07.21.04.00 ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
22. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса операцияларини юритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
23. Товарни қайтариш, алмаштириш, унинг камчиликларини бепул бартараф этиш, зарур сифатга эга бўлган товарга айирбошлаш, шунингдек харидорга (буюртмачига) камчиликлари бўлган товарларни сотишда унинг ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
VI. Назорат-касса машиналарига техник хизмат кўрсатадиган ва уларни таъмирлайдиган хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган алоҳида талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
25. Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машиналарини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун тегишли моддий-техник базага, асбоб-ускуналар, амалий дастурлар (версиялар), эҳтиёт қисмларга, норматив ва фойдаланиш ҳужжатларига, зарур шарт-шароитлар ва мутахассисларга эга бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
26. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар таъмирлаш юзасидан буюртмаларни қабул қилиш пунктини ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда сервис хизматлари кўрсатиш билан банд бўлган биркитилган мутахассислар тўғрисида тегишли давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Буюртмаларни қабул қилиш ва таъмирлаш учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг давлат солиқ хизмати органлари биноларида жойлашишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
27. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларга давлат солиқ хизмати органларининг ваколатли мутахассиси иштирокисиз ва тамғалашнинг ҳолатини текшириш далолатномаси тузмасдан назорат-касса машинаси тамғасини бузишга рухсат берилмайди.
Агар ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ далолатнома тузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари мутахассисининг иштирокисиз носоз назорат-касса машинасини таъмирлаш учун тамғани бузишга йўл қўйилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
28. Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинасини унга хизмат кўрсатиш учун биринчи марта қабул қилишда назорат-касса машинасининг ҳолатини техник кўрикдан ўтказиши, шу жумладан завод тамғалари бутлигини ва унинг дастурий таъминланганлигини текшириши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
Хизмат кўрсатувчи ташкилот назорат-касса машинаси хизмат кўрсатиш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб назорат-касса машинасининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
29. Хизмат кўрсатувчи ташкилот бир кун мобайнида давлат солиқ хизмати органларига тамға бузилганлиги ва назорат-касса машинасини дастурий таъминлаш версиялари ноқонуний ўзгартирилганлиги тўғрисида хабар бериши шарт.
VII. Назорат-касса машинаси қўлланишини назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
30. Товарлар сотиладиган (ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган) жойларда аҳоли билан назорат-касса машинаси орқали ҳисоб-китобни амалга оширишда пул маблағларининг тўлиқ ҳисобга олинишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
Назорат тартибида харид қилиш, назорат-касса машинасининг олдин урилган чекларини фискал хотира кўрсаткичлари билан солиштириш, фискал хотира кўрсаткичларини касса дафтаридаги ёзувлар билан таққослаш, техник талабларга мувофиқлик юзасидан назорат-касса машинасининг ҳолатини экспертизадан ўтказиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
31. Қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган текширишлар даврида давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мутахассисларини назорат-касса машинаси бўйича техник экспертлар (маслаҳатчилар) сифатида жалб этиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
32. Аниқланган қоидабузишлар белгиланган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилади. Техник талабларга мувофиқ бўлмаган, шу жумладан фискал хотирага хизмат кўрсатишнинг дастурий маҳсулоти (версияси) бузилган ҳолда назорат-касса машинасидан фойдаланилганлиги тўғрисида шубҳа/белги мавжуд бўлган тақдирда далолатномага қўшимча равишда ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича баённома тузилади, айни бир вақтнинг ўзида назорат-касса машинаси олиб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
33. Назорат-касса машинаси олиб қўйилган хўжалик юритувчи субъектга давлат солиқ хизмати органлари томонидан эксперт хулосаси олингунгача ва масала мазмунан кўриб чиқилгунгача (хўжалик юритувчи субъектда бошқа рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси бўлмаганда) аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича квитанциялар дафтари берилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик]
34. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган назорат-касса машинаси техник экспертизани амалга ошириш учун ушбу назорат-касса машинасини таъмирламайдиган ва унга техник хизмат кўрсатмайдиган мустақил ташкилотларга берилади. Ушбу ташкилотларнинг хизматлари ҳақи хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланади.
35. Техник экспертизани амалга оширувчи мустақил ташкилот экспертизани назорат-касса машинаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказиши шарт.
36. Техник экспертизани амалга оширувчи мустақил ташкилотнинг фискал хотирага хизмат кўрсатувчи дастур бузилмаганлиги тўғрисидаги хулосаси олинган тақдирда назорат-касса машинаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади.
VIII. Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ҳамда назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
37. Назорат-касса машинасини қўллаш мажбурий бўлганда уни қўлламасдан, шунингдек квитанция ёзиш, талонлар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлганда харидорга квитанция ёзмасдан, талонлар ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарлар сотилганда (ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда) айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
38. Сертификатга эга бўлмаган ва белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машинасидан фойдаланган ҳолда чек бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
39. Назорат-касса машинасининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва улардан фойдаланувчилар фойдаланилаётган назорат-касса машиналарининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, машиналар фискал хотирасига хизмат кўрсатиш дастурининг даромад яширилишига олиб келадиган даражада ноқонуний ўзгартирилиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
40. Хизмат кўрсатувчи ташкилот таъмирлаш ва тамғалаш бўйича талабларга қатъий риоя қилиниши юзасидан жавоб беради.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат солиқ хизмати органларида фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш
ТАРТИБИ
I. Умумий қоидалар
1. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини (кейинги ўринларда назорат-касса машиналари деб аталади) рўйхатдан ўтказиш турғун савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича туманлар, (шаҳарлар) давлат солиқ хизмати органларида (кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органлари деб аталади) амалга оширилади.
2. Хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган барча назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилиши керак.
Назорат-касса машиналари давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
II. Назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби
3. Хўжалик юритувчи субъект назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш учун турғун савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари бошлиғининг номига ариза тақдим этади:
г) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;
д) назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатиш учун тузилган шартнома нусхаси;
е) хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг назорат-касса машиналарига хизмат кўрсатиш дастурлари ва назорат-касса машиналарининг фискал хотираси дастурларининг ҳолати тўғрисидаги, шунингдек ёт техник ўзгаришлар мавжуд эмаслиги (бирор-бир ташқи ўзгаришларнинг йўқлиги ва эталон версияларига мувофиқлик) юзасидан хулосаси нусхаси;
ж) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (рўйхатдан ўтказилгандан кейин ариза берувчига қайтарилади);
з) агар назорат-касса машинаси олдин рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказишдан чиқарилган бўлса, олдинги рўйхатдан ўтказишдан чиқаришда — назорат-касса машинаси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси.
4. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширгандан кейин назорат-касса машинасининг фискал хотирасидан фойдаланишни кодлаштиради. Шундан кейин хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мутахассиси томонидан ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилади, бу ҳақда назорат чеки илова қилинган ҳолда ушбу Тартибга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича 3 нусхада назорат-касса машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади. Назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.
5. Қуйидаги ҳолларда ариза назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилмасдан уч кун мобайнида хўжалик юритувчи субъектга қайтарилиши мумкин:
а) агар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган назорат-касса машинаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун рухсат берилган назорат-касса машиналари Давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) киритилмаган бўлса;
б) илова қилинган ҳужжатлар ҳақиқий бўлмаса (ҳужжатлар муддатларининг тамом бўлиши ва ҳоказолар);
в) назорат-касса машинаси белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермаса;
г) назорат-касса машинасининг мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаса.
6. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда билдиришнома юбориши керак.
7. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш такрорий ариза олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
8. Хўжалик юритувчи субъект ва рўйхатдан ўтказиладиган назорат-касса машинаси ҳақидаги маълумотлар ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида юритиладиган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.
9. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир назорат-касса машинасига алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга ушбу назорат-касса машинаси билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича материаллар тиркаб қўйилади.
10. Давлат солиқ хизмати органлари назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин хўжалик юритувчи субъектга ушбу Тартибга 3-иловага мувофиқ ҳар бир рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинасига алоҳида рўйхатдан ўтказиш карточкасини беради ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини муҳр билан тасдиқлайди.
в) назорат-касса машинаси жойлашган янги жой бўйича турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни;
г) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартнома нусхасини тақдим этиши шарт.
12. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги текширилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш карточкасига зарур ёзувларни киритади, хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар эса назорат-касса машинасининг ҳужжатлар йиғмажилдига тиркаб қўйилади.
III. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариш тартиби
13. Хўжалик юритувчи субъект тугатилган, қайта ташкил этилган ёки унинг жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, шунингдек назорат-касса машинаси мазкур хўжалик юритувчи субъектда фойдаланишдан чиқарилган ҳолларда у рўйхатдан ўтказишдан мажбурий чиқарилиши керак.
14. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариш учун давлат солиқ хизмати органлари бошлиғи номига ариза тақдим этиш, унда хўжалик юритувчи субъектнинг реквизитларини (номи (Ф.И.О.), солиқ тўловчининг идентификация рақами, манзили), назорат-касса машинасининг моделини ва завод рақамини, рўйхатдан ўтказишдан чиқариш сабабларини кўрсатиш зарур.
б) ушбу турғун шохобчада бошқа назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда — инкассация хизматида тасдиқланган фаолиятнинг тугалланганлиги тўғрисидаги хат-билдиришноманинг нусхаси.
16. Давлат солиқ хизмати органлари ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар олингандан кейин бошлиқнинг (ёки унинг ўринбосарининг) буйруғи асосида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини уч кун муддатда текширади, назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун жойнинг ўзида фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини чиқариб олади, бу ҳақда ушбу Тартибга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади.
Назорат-касса машинаси иши учун масъул ходим __________________________________________ __________________________ маркали, завод рақами _____________________, рўйхатдан ўтказиш рақами _________________________________________________ бўлган назорат касса машинасини _______________________да жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг турғун лабораториясида турғун таъмирлаш зарурлигини аниқлади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот тамғаларининг ҳолати ________________________________________
Чеклар илова қилинган ҳолда фискал хотира жами кўрсаткичи ________________________________
Назорат-касса машинаси уч кун муддатда таъмирлашга олиб борилиши керак.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили
________________
________________
________________
(лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Хўжалик юритувчи субъект вакили
________________
________________
________________
(лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О.)
Назорат-касса машинаси иши учун масъул
________________
________________
________________
(лавозими)
(имзо)
(Ф.И.О.)
М.Ў.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Квитанциялар дафтарчасининг титул варағи
Тикиш жойи
НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИ ҚЎЛЛАМАСДАН, ШУНИНГДЕК НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ ТАЪМИРЛАШДА, ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШДА БЎЛГАН ВАҚТДА, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БЎЛМАГАНДА АҲОЛИ БИЛАН ПУЛЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН КВИТАНЦИЯЛАР ДАФТАРЧАСИ
СТИР_________
Хўжалик субъектининг номи ва якка тадбиркорнинг Ф.И.О.
назорат-касса машинасини таъмирлаш учун қабул қилиб олди.
Носозликни бартараф этиш мақсадида ишларнинг қуйидаги турлари бажарилди: _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
таъмирлашга олиб келинган сана _______ йил «___» _________________
таъмирлаш тамом бўлган сана ________ йил «___» __________________
таъмирлашдан қайтарилган сана ________ йил «___» _________________
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
1. Ушбу Тартиб фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг фискал хотирасига киритилган тушум суммаларини қайтариш тартиб-қоидасини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. Пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда сотувчи харидор томонидан тақдим этилган касса чеки ёхуд ушбу товарга ҳақ тўланганлигини тасдиқлайдиган чекка тенглаштирилган ҳужжат асосида харидорга пул маблағларини қайтариб бериши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
3. Харидордан қайтарилган товарни қабул қилиб олиш учун юкхати расмийлаштирилади. Юкхати икки нусхада тузилади, улардан бири товар ҳисоботига тиркаб қўйилади, иккинчи нусхаси харидорга топширилади ва қайтарилган товар учун пул суммасини олишга асос ҳисобланади. Қайтарилган сумма учун пул маблағларини қайтариш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади. Далолатнома бир нусхада тузилади, масъул шахслар томонидан имзоланади ва хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Харидор томонидан тақдим этилган касса чеклари қоғоз варағига ёпиштирилади ва далолатнома билан биргаликда бухгалтерияга топширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
4. Пул маблағларини қайтариш харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда, унинг ёзма аризаси асосида бир банк кунидан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида ҳисоб-китоб рақамидан зарур пул маблағларини олиш йўли билан хўжалик юритувчи субъект кассасидан амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъект кассасидан пулни қайтариш учун харидорнинг фамилияси, исми, отасининг исми мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда харажат касса ордери тузилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
5. Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда товарларни сотишдан олинган даромадга харидорларга қайтарилган пул суммасида тузатиш киритилади. Товарларни сотишдан олинган даромадга тузатиш киритиш пул маблағлари қайтарилган солиқ даврида амалга оширилади.
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини олиб қўйиш БАЁННОМАСИ
____________________________________ нинг 201___ йил «___» ______________даги _______-сон
(назорат органининг номи)
буйруғига мувофиқ гувоҳлар ва __________________________________________________________
(хўжалик юритувчи субъект ёки якка тадбиркор мансабдор шахси Ф.И.О.)
иштирокида завод рақами _________, 200___ йил «___» _________ да ___________________ рақам билан _______________ ДСИда рўйхатдан ўтказилган, ____________________________ манзилида жойлашган, СТИР________, _____________________________________________ га тегишли бўлган
(хўжалик юритувчи субъектнинг номи (Ф.И.О.)
__________________________________________ маркали назорат-касса машинасини олиб қўйдик.
Олиб қўйиш вақтида қуйидагилар аниқланди:
Завод тамғасининг ҳолати: ______________________________________________________________
(юридик шахс мансабдор шахси ёки якка тадбиркорнинг Ф.И.О.)
(имзо)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестри (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари ва уларнинг дастурий маҳсулотлари (версиялари) бўйича идоралараро ишчи комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
2. Давлат реестри ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган дастурий маҳсулотларнинг бир ёки бир нечта версияларига эга бўлган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари моделлари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлардан иборат бўлади.
3. Давлат реестри:
а) ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
б) назорат-касса машинасига сертификатлаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари;
в) Комиссия қарорига кўра назорат-касса машиналари моделларининг техник ва функционал тавсифларини уларга қўйиладиган техник талабларга мувофиқ экспертизадан ўтказаётган ташкилотларнинг хулосалари;
г) Комиссия мажлисларида назорат-касса машиналари моделларини Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш баённомалари асосида шакллантирилади.
4. Давлат реестри назорат-касса машиналари моделлари тўғрисидаги маълумотларни уларнинг версияларини кўрсатган ҳолда ушбу реестрга киритиш ёки ундан чиқариш ёхуд кўрсатиб ўтилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш мақсадида юритилади.
5. Комиссия қарорига кўра Давлат реестрига назорат-касса машиналари янги моделларининг номлари, дастурий маҳсулот (версиялари) тўғрисидаги ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган бошқа маълумотлар киритилади.
а) тақдим этилган назорат-касса машинаси модели ва унинг дастурларининг назорат-касса машинаси техник ҳужжатларига мувофиқлигини;
б) Комиссия қарорига кўра назорат-касса машиналари моделларининг техник ва функционал тавсифларини экспертизадан ўтказаётган ташкилотларнинг хулосаларидаги тавсияларни;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
в) савдо (ишлар ва хизматлар) соҳаси хўжалик юритувчи субъектларининг назорат-касса машиналари моделларининг ушбу типдаги моделлари билан жиҳозланганлик даражасини;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
г) назорат-касса машиналарини етказиб бериш комплектига кирувчи давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги техник ҳужжатлар мавжудлигини;
д) назорат-касса машинаси ва унинг дастурий маҳсулотлари функционал тавсифларининг OʼzDst 1903:2011 Давлат стандартида келтирилган малака гуруҳларидан бирига мувофиқлигини;
е) назорат-касса машиналари моделларининг аниқ типига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжудлигини ҳисобга олади.
III. Назорат-касса машиналарини Давлат реестрига киритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
8. Маҳаллий ва хорижий назорат-касса машиналари моделларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек назорат-касса машиналарини импорт қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи юридик шахслар назорат-касса машинаси моделини Давлат реестрига киритиш ташаббускори (ариза берувчи) бўлишлари мумкин.
9. Назорат-касса машинаси моделини (версиясини) Давлат реестрига киритиш учун ариза берувчи Комиссияга хат билан мурожаат қилади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
а) ариза берувчининг номи, унинг почта манзили ва телефони;
б) моделнинг унинг версиялари кўрсатилган ҳолдаги номи ва назорат-касса машинасини қўллаш соҳаси;
в) ариза берувчи кўрсатилиши лозим деб ҳисоблаган бошқа маълумотлар.
10. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) шакллантириладиган чеклар намуналари;
б) назорат-касса машинасининг эталон намунаси;
в) назорат-касса машинаси моделининг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (бошқа ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
г) фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, солиқ инспектори йўриқномаси);
д) ариза берувчининг назорат-касса машинасини ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишлаб чиқариш базаси, етказиб бериш шартномаси ва бошқалар);
е) ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, ходимларни ўқитиш, сервис хизмати кўрсатиш бўйича мажбуриятини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек назорат-касса машинаси модели версияларининг ведомости;
ж) назорат-касса машинасини унинг асосий функционал тавсифларининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан текшириш методикаси;
и) Давлат реестрига киритиш учун тақдим этилаётган назорат-касса машинасининг белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.
11. Ишчи органнинг масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади, рўйхатнинг нусхаси ариза қабул қилинган кунда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни уч кун муддатда назорат-касса машинасининг техник ва функционал тавсифларини ариза берувчи билан шартнома асосида экспертизадан ўтказиш учун эксперт ташкилотига беради.
Улар бўйича ушбу Низомда назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилмаган назорат-касса машинаси моделлари экспертизадан ўтказишга қўйилмайди.
Назорат-касса машинасининг техник ва функционал тавсифларини экспертизадан ўтказувчи эксперт ташкилоти Комиссия қарорига кўра белгиланади.
12. Эксперт ташкилоти бир ҳафта муддатда назорат-касса машинасининг техник ва функционал тавсифларини экспертизадан ўтказади, Комиссия томонидан белгиланадиган шакл бўйича хулосани расмийлаштиради ва уни ишчи органга тақдим этади.
Эксперт ташкилоти томонидан салбий хулоса берилган тақдирда ишчи орган тақдим этилган ҳужжатларни ариза берувчига хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун бир кун муддатда қайтаради.
13. Комиссия назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритиш масаласини икки ҳафта муддатда кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритиш тўғрисида;
б) назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида.
Назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишнинг умумий муддати ариза тушган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
14. Комиссия мажлиси унинг мажлисида аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги уни ёқлаб овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиб қолганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия томонидан назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда қарорда рад этишнинг сабаблари кўрсатилади.
Ариза берувчи рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин назорат-касса машинаси моделини (модель версиясини) Давлат реестрига киритиш тўғрисида янги ариза беришга ҳақлидир.
16. Илгари кўриб чиқилган ва Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машинаси моделлари, уларда ушбу қарорда қайд этилган камчиликлар бартараф этилмаган бўлса, қайта кўриб чиқилмайди ва илгари қабул қилинган қарор асосида рад этилади.
17. Ариза берувчи Комиссияга мажбурий тартибда техник ва функционал тавсифлари бўйича экспертизадан ўтган ва Давлат реестрига киритилган назорат-касса машинасининг эталон намунасини (моделнинг версиясини) тақдим этади.
Назорат-касса машинасини Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
IV. Назорат-касса машиналарини Давлат реестридан чиқариш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.07.00 Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китоблар кўрсатишда касса аппаратини ва терминални қўллаш]
18. Назорат-касса машинаси модели (модели версияси) қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:
назорат-касса машинасига нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;
назорат-касса машинаси модели (модели версияси) хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маънавий эскирганлиги туфайли амалда фойдаланилмаганда;
назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни ишлаб чиқариш тўхтатилганда ва бозорда узоқ вақт (1-2 йил) мобайнида эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаганда;
ариза берувчининг аризаси асосида назорат-касса машинаси модели (модели версияси) Давлат реестрига киритилган ариза берувчининг ёзма илтимосномасига биноан.
Қонун ҳужжатларида назорат-касса машиналари моделини (модели версиясини) Давлат реестридан чиқариш учун бошқача асослар назарда тутилиши мумкин.
19. Комиссия томонидан назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни 18-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилардаги асослар бўйича Давлат реестридан чиқариш Комиссия аъзоларидан бирининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
20. Назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни Давлат реестридан чиқаришда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:
назорат-касса машинаси модели (модели версияси)нинг давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фойдаланилаётган аппаратлари сони;
бозордаги таклифни ҳисобга олган ҳолда назорат-касса машинасининг янги модели (модели версияси)ни харид қилиш имконияти;
назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни алмаштириш учун зарур бўлган вақт;
аниқ вазиятлардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳолатлар.
21. Назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни Давлат реестридан чиқаришда хўжалик юритувчи субъектларга назорат-касса машинаси модели (модели версияси)ни алмаштириш учун камида уч ой муддат берилиши керак.
V. Якунловчи қоида
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Т/р
Назорат-касса машинаси моделининг номи
Версия-нинг тартиб рақами
Назорат-касса машинасини ишлаб чиқарувчилар номи
Ишлаб чиқарувчи мамлакат
Идоралараро ишчи комиссия қарори
Изоҳ
назорат-касса машинасини Давлат реестрига киритиш тўғрисида (баённома санаси, тартиб рақами)
Давлат реестридан чиқариш тўғрисида (баённома санаси, тартиб рақами)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари
РЎЙХАТИ
1. Аҳолига хизмат кўрсатишда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган талон, билет ва уларга тенглаштирилган бошқа чеклар берадиган юридик ва жисмоний шахслар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1997 йил 29 декабрдаги 575-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 19 майдаги 219-сон қарорига илованинг 1-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1999 йил 21 майдаги 264-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалаларига доир айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Назорат-касса машиналаридан фойдаланишда жавобгарликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 23 майдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 41-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори)» 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 8, 22 ва 40-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сон қарори)» 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 30-модда).