toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА («ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, пул маблағларининг почта жўнатмаларини қабул қилишда ва етказиб беришда (топширишда) почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 10 ноябрь,
298-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 ноябрдаги 298-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисидаги низомда:
а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши»;
учинчи—еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи—саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторингини ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади»;
бешинчи—ўн тўққизинчи хатбоши тегишли равишда олтинчи—йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган тартиб бузишлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, тартибни бузишларга доир Давлат алоқа инспекцияси ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради»;
в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса уларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда бериш»;
Тўртинчи—еттинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи—саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 589-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 473-модда; 2012 й., 52-сон, 589-модда)