ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда ғоявий-бадиий юксак савиядаги янги қўшиқлар ва мусиқий асарлар яратиш, уларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, ижодий салоҳиятига ва истеъдодига эга бўлган ёшларни рўёбга чиқариш, кашф этиш, санъат оламига кириб келаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, шу асосда «Ниҳол» мукофотининг обрў-эътибори ва нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти танловини ҳар икки йилда бир марта ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашининг янги таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги 351-сонли қарорига асосан янги таркибда тасдиқланган.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 ноябрь,
295-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамаси «Ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2000 йил 25 августдаги 334-сон қарорида:
а) 1-банд иккинчи хатбошисидаги «ҳар йили» сўзлари «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «ҳар йили» сўзлари «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика Кенгашининг таркиби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорида:
«14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри комиссияси кўрик-танлов якунига кўра 4 нафаргача номзодни танлаб олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти Республика кенгашига тақдим этади (кейинги ўринларда — Республика кенгаши деб юритилади)»;
қуйидаги таҳрирдаги 161-банд қўшилсин:
«161. 2-босқич танловнинг биринчи йилида ўтказилади»;
18-банддаги «мувофиқлаштириб бориш» сўзи «ташкиллаштириш» сўзи билан алмаштирилсин;
«24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти ҳар икки йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида, август ойининг охирги ўн кунлигида тантанали вазиятда топширилади»;
26-банддаги «қабул қилинади» сўзларидан кейин «(ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин.