1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1991 ЙИЛ 26 СЕНТЯБРДАГИ
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-4-моддаси 2, 4-бандларига ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳамда муҳофаза ва ҳудудий яхлитлик тадбирларини кучайтириш, давлат мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон ССР Давлат хавфсизлиги Иттифоқ — республика комитети тугатилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.02.00 Миллий хавфсизлик Кенгаши]
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик бошқармаси тузилиб, Республика Президентига бўйсундирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик бошқармаси тузилиши, низоми ва сонига доир таклифларни тайёрласин ҳамда тақдим этсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик бошқармаси биринчи навбатда разведка, контрразведка ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш билан шуғулланиши кераклиги белгилаб қўйилсин. Собиқ Давлат хавфсизлиги комитетининг юқорида санаб ўтилган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид барча тузилма, бўлинмалари ва бўлимларини тугатиш кўзда тутилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 26 сентябрь,
ПФ-265-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 11-сон, 244-модда)